Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Куч трансформаторлари ва реакторлар


Download 0.84 Mb.
bet14/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

5-боб. Куч трансформаторлари ва реакторлар
164. Мазкур Қоидалар истеъмолчиларнинг юқори кучланиш чўлғами 220 кВ ва унгача бўлган барча куч трансформаторларига, автотрансформаторларга ва мойли реакторларга (кейинги ўринларда — трансформаторлар) тааллуқлидир.
165. Трансформаторлар амалда ЭҚТҚ талабларига мувофиқ ўрнатилиши шарт.
166. Трансформаторлар ва реакторларни ўрнатиш ЭҚТҚ ва подстанцияларни технологик лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Трансформаторлар ва реакторларни транспортировка қилиш, тушириш, сақлаш, монтаж қилиш ва эксплуатацияга киритиш ишлаб чиқарувчи заводнинг раҳбарий ҳужжатларига (йўриқномаларига) мос равишда бажарилиши шарт.
167. Куч трансформаторлари ва реакторларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 4-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Электр двигателлар
168. Электр двигателларни капитал ва жорий таъмирлаш даврийлигини корхона электр хўжалигига жавобгар шахс белгилайди. Электр двигателларни таъмирлаш юритма механизмларини таъмирлаш билан бир вақтда ўтказилиши шарт.
169. Электр двигателларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 5-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
7-боб. Ўта кучланишлардан ҳимоя
170. Яшиндан ҳимоя қурилмаларини монтаж қилингандан кейин қабул қилишда корхонага қуйидаги техник ҳужжатлар топширилиши шарт:
тегишли ташкилотларда тасдиқланган ва энергия билан таъминловчи ташкилот ва Давлат ёнғин назорати органи билан келишилган яшиндан ҳимоянинг техник лойиҳаси;
вентилли разрядлагичлар ва кучланишни ночизиқ чеклагичларни монтаждан олдин ва кейин синаш далолатномалари;
қувурли разрядлагичларни ўрнатиш далолатномалари;
разрядлагичлар ва яшин қайтаргичларнинг ерга улаш қаршиликларини ўлчаш баённомалари.
171. Ўта кучланишдан ҳимоя қилиш қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 6-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Конденсатор қурилмалари
172. Ушбу Қоидалар истеъмолчилар электр қурилмаларининг индуктив элементларига параллел уланадиган, 50 Гц частотали, 0,22 дан 10 кВ ва унгача кучланишли электр қурилмаларида кучланишни ростлаш ва реактив қувват компенсацияси даражасини ошириш учун ишлатиладиган конденсатор қурилмаларига тааллуқлидир.
Қоидалар бўйлама компенсациялаш конденсатор қурилмаларига, махсус ва фильтрли қурилмаларга тааллуқли эмас.
173. Конденсатор қурилмалари, уларнинг ҳимояси ва жойлаштирилиши ЭҚТҚ талабларига мос келиши шарт.
Автоматик қувват ростлагичига эга бўлмаган конденсатор батареяларини ишга тушириш аппаратурасини, бошқа агрегатларни ишга тушириш аппаратураси билан қўшиб қўллашга, яъни қувватни индивидуал (гуруҳли) компенсациялашни амалга оширишга рухсат берилади.
174. Конденсатор қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 7-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling