Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.84 Mb.
bet15/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

9-боб. Аккумулятор қурилмалари
175. Аккумулятор батареяларини кўрикдан ўтказиш корхонанинг электр хўжалигига жавобгар шахс томонидан тасдиқланган иш жадвали бўйича кўрикларни қуйидаги даврийлигини ҳисобга олиб ўтказилиши шарт:
навбатчи ходимлар томонидан 1 суткада 1 марта;
подстанция устаси ёки бошлиғи томонидан 1 ойда 2 марта;
доимий навбатчи ходимлари йўқ подстанцияларда эксплуатация қилувчи ходимлар томонидан ускуналарнинг кўриклари билан бир вақтда, шунингдек, махсус ажратилган шахс билан корхонанинг бош энергетики тасдиқлаган иш жадвали бўйича;
электр хўжалигига жавобгар шахс томонидан 1 ойда 1 марта.
176. Аккумулятор қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 8-иловада келтирилган талабларига мос равишда амалга оширилади.
10-боб. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚлар
177. ТҚлари, уларда ўрнатилган асбоблар ва аппаратлар билан биргаликда амалдаги ЭҚТҚ талабларига мос келиши шарт.
178. Корхонанинг ТҚ хоналари кучланиш остидаги ускуналари мавжуд бошқа ташкилот хоналарига туташ бўлса, улардан изоляцияланган бўлиши ва алоҳида қулфланадиган чиқишга эга бўлиши шарт.
179. Ишга тушириш-ростлаш аппаратлари ва ҳимоя аппаратларининг ток ўтказувчи қисмлари беҳосдан тегиб кетишдан тўсилган бўлиши шарт.
Махсус хоналарда (электр машиналар, панеллар, станция бошқаруви хоналарида ва бошқалар) аппаратларни ҳимоя қобиқларисиз очиқ ўрнатишга рухсат берилади.
180. Кучланиши 1000 В гача бўлган тақсимловчи қурилмаларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 9-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
11-боб. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚлар
181. Подстанциялар ва ТҚларни ўчирмасдан кўрикдан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилиши шарт:
доимий навбатчи ходимлари бор объектларда 3 суткада камида 1 марта;
сутканинг қоронғи вақтларида, разрядларни ва тожланишни аниқлаш учун 1 ойда камида 1 марта;
доимий навбатчи ходимлари йўқ объектларда 1 ойда камида 1 марта, трансформатор ва тақсимловчи пунктларида эса 6 ойда камида 1 марта;
қисқа туташув ўчирилгандан кейин.
Ёмон об-ҳавода (кучли туман, ҳўл қор, музлаш ва шунга ўхшаш) ёки ОТҚда кучли ифлосланиш бўлганда, қўшимча кўрикдан ўтказишлар ташкил этилиши шарт.
Барча аниқланган носозликлар ускуналар нуқсонлари ва бузуқликлари журналига ёзилиши шарт; бундан ташқари, улар ҳақидаги маълумот электр хўжалигига жавобгарга хабар қилиниши керак.
Аниқланган носозликлар қисқа муддатларда бартараф этилиши шарт.
182. Кучланиши 3 кВ ва ундан юқори бўлган тақсимловчи қурилмаларнинг тезкор блокировкалари механик блокировкалардан ташқари, доимо пломбаланган бўлиши шарт.
Бевосита алмашлаб улашни бажарадиган ходимларга ўзбошимчалик билан блокировкаларни ишлашдан чиқариш ман этилади.
183. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 10-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling