Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун талаблар. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари


Download 0.84 Mb.
bet11/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

9-§. Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун талаблар. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари
133. Барча янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган электр узатиш ҳаво тармоқлари (кейинги ўринларда — ҲТ) ЭҚТҚ ва амалдаги ҚМҚга мос равишда бажарилиши шарт.
134. Янги қурилган ҲТни эксплуатацияга қабул қилишда топшираётган ташкилот эксплуатацияга қабул қилаётган ташкилотга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қурилиш жараёнида киритилган, лойиҳа ташкилоти билан келишилган ўзгаришлар ва ҳисоб-китоблар билан ҲТ лойиҳасини;
симларнинг кесимлари ва уларнинг маркалари, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, яшиндан ҳимоя воситалари, таянч турлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда тармоқнинг ижро схемасини;
манфаатдор ташкилот билан биргаликда тузилган, бажарилган ўтиш ва кесишишларни кўрикдан ўтказиш далолатномаларини;
улаш қурилмалари ва таянчларининг чуқурлиги бўйича яширин ишлар далолатномаларини;
ерга улашлар конструкциясининг тавсифини ва ерга улаш қурилмаси қаршилигини ўлчаш баённомаларини;
белгиланган шаклда тузилган тармоқ паспортини;
ҲТнинг барча элементларига (таянчлар, изоляторлар, симлар ва бошқаларга) мувофиқлик сертификатларини;
ҲТнинг ёрдамчи иншоотлари, материал ва ускуналарининг топширилаётган авариявий захираси рўйхатини;
таянчлар оралиғида ва кесишишларда симнинг солқилик чизиғи ва ҲТ габаритларини назорат текшируви баённомасини;
қишлоқ жойларда ер русурслари бўйича туман хизматлари берган қарорни;
ҳудудни кадастрли бўлишда ва ер участкаларини кадастрли тасвирлашда шаҳарлар ва посёлкалардаги кўчмас мулк кадастри хизматлари берган рухсатни;
ер участкасининг кадастр планида ҲТ лойиҳаси қайд этилган чизма нусхасини.
135. Эксплуатацияга қабул қилишдан олдин янги қурилган ёки капитал таъмирдан чиққан ҲТда қуйидагилар текширилиши шарт:
ҲТнинг техник ҳолати ва унинг лойиҳага мослиги;
юкламанинг фазалар бўйича тенг тақсимланиши;
ерга улаш ва яшиндан ҳимоя қурилмалари;
симнинг солқилик чизиғини ва таянчлар орасида ҳамда кесишган жойларда симнинг энг пастки нуқтасидан ергача бўлган вертикал масофа.
136. Янги қурилган ёки реконструкция қилинган ҲТни эксплуатация қилишга қабул қилишда, шунингдек, тармоқ симларини алмаштириш билан капитал таъмирлашдан кейин амалдаги қоидалар ҳажмида синовлар ўтказилиши, фазировка қилиниши ва тармоқ туртки билан кучланиш остига қўйилиши керак.
137. ҲТ таянчларида ЭҚТҚда кўзда тутилган белгилар ўрнатилган (чизилган) бўлиши шарт.
138. ҲТни муҳофаза қилиш учун шохобланиш ва биноларга киришдан ташқари чекка симларининг оғишган ҳолатида ер сатҳидаги проекциясидан ҳар бир тарафга 2 метр масофадаги параллел чизиқлар билан чегараланган ер участкаси кўринишида қўриқлаш зонаси белгиланади.
ҲТнинг муҳофаза зонаси чегарасида қуйидагилар ман қилинади:
спорт майдончаларини, автомобиллар ва бошқа транспорт турлари, машиналар, механизмлар турадиган жойларни ташкил этиш, ем-хашак, ўғитлар, ёқилғи ва бошқа материалларни сақлаш;
дарахтлар (кўчат) экиш.
ҲТнинг муҳофаза зонаси чегарасида ҲТни эксплуатация қилувчи ташкилот эгасининг ёзма рухсатисиз қуйидагилар ман қилинади:
қурилиш, монтаж, портлатиш ва суғориш ишларини амалга ошириш, дарахтларни кесиш, юк ортиш ва юк тушириш ҳамда ер қазиш ишларини бажариш;
машинанинг умумий баландлиги юк билан ёки юксиз, ер сатҳидан 4,5 метрдан ортиқ бўлган машиналар ва механизмлар учун ўтиш йўлларини ташкил этиш.
139. ҲТни эксплуатация қилувчи ташкилотлар ҲТ ўтаётган зонада жойлашган аҳоли ва ташкилотлар ўртасида ҲТни муҳофаза қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга, шунингдек, муҳофаза зонасида бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр ҳўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларини бузган ҳолда ишлар олиб борилганда, ишларни тўхтатиш чораларини кўришлари ва ушбу Қоидалар талабларини бузувчиларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортишлари шарт.
140. Умумий таянчларда ҲТ симлари билан бирга турли ташкилотларга тегишли бошқа мўлжалли тармоқлар осилган тақдирда, ҲТга шикаст етказиши мумкин бўлган таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал ҳар бир ташкилот бошқа ташкилотга таъмирлашларни бошлаш ҳақида манфаатдор ташкилотга олдиндан хабар бериши шарт.
141. ҲТга шикаст етказиши мумкин бўлган бирон-бир ишларни бажараётган корхона ишлар бошланишидан камида 3 кун олдин, уларни амалга оширишни тармоқни эксплуатация қилаётган ташкилот билан келишиши ва ҲТ эгасидан рухсат олгандан кейин бошлаши шарт.
142. ҲТни қайта қуриш заруратини келтириб чиқарадиган ёки уни механик шикастланишдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган ишларни бажарадиган ташкилотлар ҲТ эгаси ва уни эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишган ҳолда, қайта қуриш ва ҳимоя ишларини ўзларининг материаллари ва маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари шарт.
143. ҲТ таянчларини ва бошқа элементларини, шунингдек, таянчларни тупроқда маҳкамлаш усулларини конструктив ўзгартиришлар фақат техник ҳужжатлар (асослар) ва корхона электр хўжалигига жавобгар шахс рухсати билан бажарилиши мумкин. Барча ҳолларда конструктив ўзгартиришларнинг техник асосланиши ЭҚТҚ, НТҲ, ҚМҚ, санитария нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши шарт.
144. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 1-илова талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling