Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
12-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
184. Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика қурилмаларига (кейинги ўринларда — РҲА ва Т) ва уларнинг иккиламчи занжирларига техник хизмат кўрсатишни одатда, марказий ёки маҳаллий релели ҳимоя, автоматика (кейинги ўринларда — РҲА) хизматлари ва ўлчашлар (лабораториялар) ёки корхонанинг электр лаборатория ходимлари амалга оширишлари керак. РҲА ва Т қурилмаларининг алоҳида турларига хизмат кўрсатишда бошқа хизматлар иштирок этган ҳолларда, улар орасида хизмат кўрсатиш зоналари ва мажбуриятлар маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ чегараланади. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорати остидаги объектларда ихтисослаштирилган ташкилотлар ёки корхона ташкилотлари созлаш ишларини бажараётганда, номланган пломбаларга ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси берган рухсатномага эга бўлишлари шарт. 185. Янги монтаж қилинган РҲА ва Т қурилмаларини ишга туширишдан олдин ускуналар паспортига ёки маҳсус рўйхатларга ёзиб, уларда созлаш ва қабул синовлари ўтказилиши керак. 186. Қабул қилинган РҲА ва Т қурилмаларини эксплуатацияга киритишдан олдин қуйидаги техник ҳужжатлар: монтаж ва созлашда тузатишлар киритилган лойиҳа материаллари (чизмалар ва схемалар, тушунтириш ёзувлари, кабель журнали ва шунга ўхшаш) монтаж қилувчи ва созловчи ташкилотлар томонидан; завод материаллари (техник тавсиф ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома, электр ускуна ва аппаратларнинг паспорти, ва бошқалар) монтаж қилувчи ташкилот томонидан; созлаш ва синашлар баённомалари созлаш ташкилоти ёки корхона лабораторияси томонидан тақдим этилиши шарт. 187. Эксплуатациядаги ҳар бир РҲА ва Т қурилмасига корхонада қуйидаги техник ҳужжатлар сақланиши шарт: ускунанинг паспорти-баённомаси; техник хизмат кўрсатиш бўйича методик кўрсатмалар ёки йўриқномалар; ўрнатмалар картаси ёки жадвали (ёки характеристикалари) шаклидаги қурилмаларнинг техник маълумотлари ва параметрлари; принципиал, монтаж ёки принципиал-монтаж схемалар. Қурилмага техник хизмат кўрсатишдаги даврий текширишлар натижалари паспорт — баённомага киритилиши шарт (батафсил ёзувларни, айниқса, РҲА ва Тнинг мураккаб қурилмалари бўйича, ишчи журналида юритиш тавсия этилади). 188. Реле, аппаратлар ва РҲА ва Тнинг ёрдамчи қурилмаларини очишга ўрнатма қийматини тезкор ходим ўзгартирадиганлардан ташқари, фақат ушбу қурилмаларга техник хизмат кўрсатувчи хизматчиларга рухсат берилади. 189. РҲАнинг тез ҳаракатланувчи қурилмалари ва захиралаш қурилмалари мавжуд бўлганда, ўчиргичлар ишдан чиққанда, таъмирдан ёки ўчишдан кейин тармоқларни, шиналарни ва электр ускуналарини улаш бўйича барча операциялар, шунингдек, ажратгичлар ва ҳаво узгичлари билан операциялар РҲА қурилмаси ишга тушгандан кейин амалга оширилиши шарт. Уларни ишга тушириш имкони бўлмаганда, захира ҳимояларида тезланишни ишга тушириш ёки вақтинча ҳимояни (шу жумладан, селектив бўлмаса ҳам) амалга ошириш зарур. 190. РҲА ва Т қурилмаларида ишларни ўқитилган ва тегишли қурилмаларга мустақил техник хизмат кўрсатишга рухсат берилган ходимлар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда бажаришлари шарт. 191. Панелларда (шкафларда) ва релели ҳимоя, электр автоматика ва телемеханика бошқарув занжирларида ишлар бажарилганда, ускуналар хато ўчирилишининг олдини олиш чоралари қабул қилиниши шарт. Ишлар фақат изоляцияланган асбоб билан бажарилиши шарт. Бу ишларни ижро схемаларисиз, РҲА ва Тнинг мураккаб қурилмаларида эса берилган ҳажмлар ва кетма-кетликлар мавжуд бўлган дастурларсиз бажариш ман қилинади. Ишлар тугагандан сўнг ток, кучланиш занжирлари ва тезкор занжирлар тўғри уланганлиги ҳамда ишга яроқлилиги текширилиши шарт. РҲА тезкор занжирлари ва бошқарув занжирлари, одатда амалда синаш йўли билан текширилиши керак. 192. Уланмаларнинг (ҳимоя қилинаётган ёки оралиқ бирикмаларни) ўчишига ишлаб кетиши, шунингдек, бошқа кўзда тутилмаган таъсирлар келтириб чиқариши мумкин бўлган РҲА ва Т қурилмаларидаги ишлар, буни ҳисобга олган ҳолда, рухсат этилган талабнома буйича амалга оширилиши керак. 193. Ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамлари доимо реле ёки асбоблар орқали туташтирилган ёки қисқа туташтирилган бўлиши шарт. Ток ва кучланиш трансформаторларининг иккиламчи занжирлари ва юқори частотали каналлар уланмалари фильтрларининг иккиламчи чулғамлари ерга уланган бўлиши шарт. 194. РҲА ва Т қурилмаларида режали техник хизмат кўрсатишлар, синашлар ва авариядан кейинги текширишлар тугагандан сўнг баённомалар тузилиши ва релели ҳимоя, электроавтоматика ва телемеханика журналида, шунингдек, паспорт-баённомада тегишли ёзувлар ёзилиши шарт. РҲА ва Т схемалари ва ўрнатма қийматлари ўзгарганда, журналда ва паспорт-баённомада тегишли ёзувлар киритилиши шарт. Шунингдек, принципиал ва монтаж схемаларига ҳамда эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларга тузатишлар киритилиши шарт. 195. Телебошқарилаётган ускуналарни автоном бошқарувга ўтказиш ва унинг тескариси, фақат диспетчер ёки корхона электр хўжалигига жавобгар рухсати билан амалга оширилади. Подстанциядаги телебошқарувнинг чиқиш занжирлари ишлашини тўхтатиш учун умумий калитлар ёки ўчириш қурилмалари қўлланилиши шарт. Телебошқарув занжирларини ёки алоҳида уланмаларнинг телесигнализациясини ўчириш, ажратиш қисқичларида ёки индивидуал ўчириш қурилмаларида бажарилиши шарт. Телебошқарув ва телесигнализация занжирларида телебошқарувнинг умумий калитлари ва индивидуал ўчириш қурилмалари билан барча операцияларни, фақат диспетчер (тезкор ходим) кўрсатмаси бўйича ёки уни хабардор қилиб бажаришга рухсат берилади. 196. РҲА ва Т қурилмаларининг панелларида (шкафларда) тезкор ходим калитлар, қоплагичлар, синаш блоклари ва бошқа мосламалар ёрдамида алмашлаб улашни амалга ошираётганда, барча ишлатилаётган режимлар учун кўрсатилган алмашлаб улаш қурилмалари ҳолатларининг жадваллари бўлиши шарт. Ушбу алмашлаб улаш бўйича операциялар тезкор журналга ёзилиши шарт. 197. Электр тармоғини таъминловчи элементларнинг релели ҳимояни созлаш шартлари бўйича ва мумкин бўлган эксплуатация режимларини ҳисобга олинган ва рухсат этилган чегаравий юкламалари корхона томонидан энергия билан таъминловчи ташкилотнинг диспетчерлик хизмати билан келишилиши ва даврий равишда қайта кўриб чиқилиши керак. 198. Тезкор ходим қуйидагиларни амалга ошириши шарт: РҲА ва Т ва бошқарув панелларида (шкафларида) алмашлаб улаш қурилмалари ва синаш блоклари қопқоқлари ҳолатининг тўғрилиги назоратини, шунингдек, РҲА ва Т ва бошқарув занжирларида автоматик ўчиргичлар ҳамда сақлагичларнинг яроқлилиги назоратини; РҲА ва Т қурилмалари ҳолатини мавжуд панеллар (шкафлар) ва аппаратлардаги ташқи сигнализация қурилмалари базасида назорат қилишни; юқори вольтли ўчиргич ва бошқа аппаратларни, шунингдек, автоматик қайта улаш қурилмаларини, заҳирани автоматик улаш ва қайд қилувчи асбобларни (индикаторларни) ишлатиб кўришни; юқори частотали ҳимоя сигналлари билан алмашувни ва юқори частотали телеўчириш қурилмалари ва автоматика каналларининг паст частотали аппаратларини, аварияга қарши автоматиканинг юқори частотали аппаратларининг назорат қилинаётган параметрларини ўлчашни; шиналар ҳимоясида нобаланс токни ва кучланиш трансформаторининг узилган учбурчагида нобаланс кучланишни ўлчашни; автоматик осциллографларнинг авариявий ёзув соатларини юритиб қўйишни ва бошқаларни. 199. РҲА ва Т қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи корхона хизмати ходимлари асосий эътиборни алмашлаб улаш қурилмалари (контактли қопламалар, бошқарув калити, рубильниклар ва бошқалар) ва синаш блоклари қопқоқлари ҳолатининг тўғрилигига, шунингдек, уларнинг ҳолати электр ускуналарининг схемаларига ҳамда ишлаш режимларига мослигига қаратган ҳолда, даврий равишда барча бошқарув панеллари ва пультларини, релели ҳимоя панелларини (шкафларини), электроавтоматикани, телемеханикани, сигнализацияни кўрикдан ўтказишлари шарт. РҲА ва Т хизмати ходимлари томонидан даврий кўрикларидан ўтказилишидан қатъий назар, тезкор ходимлар бажариши рухсат этилган операцияларга тегишли РҲА ва Т элементларининг ҳолати тўғрилигига жавоб беради. 200. Релели ҳимоя, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 11-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling