Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
6-§. Ер ости иншоотларидаги ишлар
62. Қудуқларни кўрикдан ўтказиш ва улардаги ишлар камида икки киши томонидан бажарилиши керак. Бунда қопқоғи очиқ турган қудуққа тушилганда, қудуқ олдига огоҳлантирувчи белги ёки тўсиқ ўрнатилиши лозим. Қудуқ ичида электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс ишлаши мумкин. Бу ҳолда қудуқ ёнида иккинчи шахс навбатчи бўлиб туриши керак. Қудуққа эҳтиёт (монтер) камарисиз ва бир учи қудуқдан ташқарига чиқариб қўйилган арқонсиз тушиш ва унда ишлаш тақиқланади. Туннелларни электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган битта шахс кўрикдан ўтказишига рухсат этилади. 63. Сўриб олувчи вентиляция билан жиҳозланмаган туннель, коллектор ва қудуқларда иш бошлашдан ёки уларни кўрикдан ўтказишдан олдин, ёнувчан ва одам учун хавфли газ йўқлигини текшириб кўриш керак. Текширувни асбоблардан фойдаланишга ўқитилган шахслар бажаришлари лозим. Бундай шахсларнинг рўйхати корхона бўйича кўрсатма билан тасдиқланади. Газ йўқлигини текшириш зарур бўлган қудуқлар ва туннелларнинг рўйхати корхонада тузилади. Қудуқларни очишда (иккинчи қопқоқларини) учқун чиқмайдиган асбоблардан фойдаланиш ҳамда қопқоқнинг қудуққа тушадиган жойдаги темирга урилиб кетишидан сақлаш шарт. 64. Хавфли газнинг бор-йўқлигини очиқ олов ёрдамида текшириш ман этилади. Қудуқ, коллектор ва туннелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топиб, у бартараф этилгунча ишчилар хавфли жойдан чиқарилиши шарт. Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун ташқаридан вентилятор ёки қудуқ тубига 0,25 метр етказмасдан компрессор қурилмасига уланган узун енг ёрдамида ҳаво берилиши зарур. Вентиляция учун баллонлардаги сиқилган газни ишлатиш тақиқланади. 65. Сўриб олувчи вентиляция билан жиҳозланган коллектор ва тунелларда иш бошлашдан олдин улар маҳаллий шароитга қараб, маълум муддатга ишга туширилиши керак. Бунда газ бор-йўқлигини текширмаса ҳам бўлади. 66. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаётган пайтда уларда икки томондан эшик очиқ туриши, ишлаётганлар эса уларнинг ўртасида бўлиши керак. 67. Қудуқлар ичида ишлаган пайтда кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қуйилиши керак бўлган қотишма ва мастикаларни эритиш фақат қудуқдан ташқарида бажарилиши мумкин. Эритилган қотишма ва қиздирилган мастикани қудуққа ёпиқ идишда ва махсус чўмичда металл тросга карабин билан маҳкамлаб, илгак ёрдамида секин-аста тушириш лозим. Кабеллар ўтказилган коллектор, туннель, кабель ярим қаватлар ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда, хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак. Ишлаш пайтида аланга тарқалишини чегараловчи оловбардош материаллардан ясалган шчитчалардан фойдаланиш ва ёнғинни ўчириш учун асбестдан ясалган мато тайёрлаб қўйиш зарур. Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши лозим. 68. Кабелларнинг шикастланган жойларини куйдириш вақтида ишчиларни қудуқларда туриши тақиқланади. Коллектор ва туннелларда эса фақат иккита очиқ турган чиқиш эшиклари орасида туришга рухсат берилади. Кабелларни куйдириш вақтида уларда ишлаш мумкин эмас. Кабелнинг шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни, албатта, кўрикдан ўтказиш зарур. 69. Коллектор, туннель ва қудуқларда узоқ муддатли ишлар бажарилганда, одамларнинг улар ичида бўлиш вақтини ишларни бажариш шароитларига қараб, жавобгар раҳбар ёки наряд берувчи шахс белгилайди. 70. Ишга ижозат беришдан ва туннелларни кўрикдан ўтказишдан аввал улардаги ёнғинга қарши ҳимоя қурилмалари автоматик ишлаш тартибидан масофадан бошқариладиган тартибга ўтказилиши ва бошқарув калитига «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» плакати осиб қўйилиши зарур. 71. Қудуқ, коллектор ва туннелларда ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади. 72. Қудуқлар ва туннеллардаги иш жойини ёритиш учун 12 В кучланишли ёриткичлар ёки портлашдан ҳимояланган аккумулятор фонарларидан фойдаланиш лозим. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling