Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилишда техник талаблар
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Барча релели ҳимоя, иккиламчи занжир, электр автоматика, электр ўлчаш ва телемеханика қурилмалари ЭҚТҚга мувофиқ бўлиши шарт. 2. Подстанциялар ёки тақсимловчи қурилмаларда ўрнатилган РҲАваТ қурилмаларининг ишлашини таҳлил қилиш ва электр узатиш ҳаво тармоқларида шикастланган жойларни аниқлаш учун қўлланиладиган авария режимларида автоматик тезланиб ёзадиган ўзиёзар асбоблар, авариявий ёзувларнинг автоматик осциллографлари, шу жумладан уларни ишга тушурувчи қурилмалар, қайд қилувчи асбоблар (индикаторлар) ва бошқа қурилмалар ЭҚТҚ талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 3. Энергия билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчининг алоқа тармоқларидаги, шунингдек, энергия билан таъминловчи ташкилот диспетчерининг тезкор бошқарувидаги ёки тезкор назорати остидаги истеъмолчилар подстанциялари трансформаторларининг (автотрансформаторларининг) ўрнатмалари қиймати энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тегишли РҲА хизмати билан келишилган бўлиши шарт. Ўрнатма қийматини танлашда, захирани автоматик улаш ва автоматик қайта улаш қурилмаларининг борлиги ҳисобга олиниб, ҳаракатнинг селективлиги таъминланиши шарт. Бундан ташқари, селективлик бўйича ўрнатма қийматини аниқлашда цехлардаги агрегатлар ва механизмларнинг технологик автоматикаси ҳамда блокировкаси қурилмаларининг ишлаши ҳисобга олиниши шарт. 4. Релели ҳимоя қурилмаларининг барча ўрнатма қийматлари корхона ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг минимал электр юкламаси шароитларида электр таъминотининг амалдаги схемаси учун текширилиши шарт. 5. Тезкор ток занжирларида ҳимоя аппаратлари (сақлагичлар ва автоматик ўчиргичлар) ҳаракатининг селективлиги таъминланиши шарт. 6. Эксплуатация қилишда релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирларнинг нормал ишлаши учун шароитлар (рухсат этилган ҳарорат, намлик, титраш, ишчи параметрларнинг номиналдан четга чиқиши ва бошқалар) таъминланиши шарт. 7. Электр тармоғининг иш режимига ва селективлик шартларига, вазифаларига ва ишлаш принципларига кўра ишдан чиқарилган бўлиши лозим бўлган қурилмалардан ташқари эксплуатация қилинаётган РҲАваТ қурилмалари доимо уланган ишчи ҳолатида бўлиши шарт. РҲАваТ қурилмаларини режали ишлашдан чиқариш тегишли буюртма билан расмийлаштирилиши ва юқори турувчи навбатчи ходимнинг (мансублиги бўйича) рухсати билан амалга оширилиши шарт. Нотўғри ишлаш хавфи туғилган ҳолда, РҲАваТ қурилмалари юқори турувчи навбатчи ходимнинг рухсатисиз, лекин кейинчалик унга хабар бериб, маҳаллий йўриқномага мувофиқ ва буюртма расмийлаштирилиб, ишлашдан чиқарилиши керак. Бунда ишда қолган релели ҳимоя қурилмалари электр ускуналарни ва электр узатиш тармоқларини барча турдаги шикастланишлардан тўлиқ ҳимоялашни таъминлаши шарт. Агар бундай шартга риоя қилинмаса, вақтинча ҳимоя қилиниши ёки уланма ўчирилиши шарт. 8. Ихтисослаштирилган ташкилот томонидан созлаш ишлари бажарилганда, уларни қабул қилишни РҲАваТ қурилмаларига техник хизмат кўрсатувчи ходимлар амалга оширадилар. Янги монтаж қилинган қурилмаларни эксплуатация қилишга рухсат релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика журналига ёзилиб, ушбу корхона (юқори турувчи ташкилотлар) вакили ва созлаш ташкилотининг жавобгар ижрочиси имзолари билан расмийлаштирилади. Корхонада РҲАваТ қурилмаларига техник хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлмаса, унда уларни юқори турган ташкилот ходимлари қабул қиладилар. 9. РҲАваТ ва сигнализация қурилмалари панеллари ва шкафларининг олд ва орқа томонларида, шунингдек, бошқарув панеллари ва пультларида диспетчерлик номларига мос равишда уларнинг вазифаларини кўрсатувчи ёзувлар, уларда ўрнатилган аппаратларда эса схемаларга мувофиқ ёзувлар ёки маркировка бўлиши шарт. 10. Қисқич йиғмаларига (қаторларига) уланган симлар схемаларга мос келувчи маркировкага эга бўлиши шарт. Назорат кабелларида маркировка уларнинг охирларида, тармоқланишида ва кабель оқимларини кесишиш жойларида, девор, шип ва шунга ўхшашлар орқали ўтиш жойларида икки томонда бўлиши шарт. Бўш кабель толаларининг учлари изоляцияланган бўлиши шарт. 11. Ерга нисбатан РҲАваТ қурилмаларининг электр боғланган иккиламчи занжирларининг изоляция қаршилиги, шунингдек, электр боғланмаган турли мўлжалдаги занжирлар ўртасидаги (ўлчаш занжирлари, тезкор ток, сигнализация занжирлари) изоляция қаршилиги ҳар бир бирикма учун 1 МОм дан кам бўлмаслиги, телебошқарувнинг ташқи занжирларида ва телемеханика қурилмаларининг 220 В кучланишли таъминлаш занжирларида эса 10 МОм дан кам бўлмаслиги таъминланиши шарт. РҲАваТ қурилмалари занжирлари, телебошқарувнинг чиқиш занжирлари ва 220 В таъминлаш занжирининг изоляция қаршилиги 1000 — 2500 В га мўжалланган мегаомметр билан ишчи кучланиши 60 В ва ундан кам бўлган РҲА қурилмалари занжирлари ва телемеханика занжирлари 500 В га мўлжалланган мегаомметр билан ўлчанади. Таркибида ярим ўтказгич ва микроэлектроника элементлари бор бўлган РҲАваТ қурилмаларининг иккиламчи занжирлари изоляциясини текширишда, ушбу элементларнинг шикастланишининг олдини олиш чоралари кўрилиши шарт. 12. РҲАваТ қурилмаларини монтаждан кейин улашда ва бирламчи профилактик синовларида РҲАваТ электр боғланган занжирларининг ва ҳар бир уланмани бошқа барча иккиламчи занжирларининг ерга нисбатан изоляцияси, шунингдек, битта панель чегарасида жойлашган электрли боғланмаган занжирлар орасидаги изоляция, 60 В ва ундан паст ишчи кучланишга ҳисобланган элементлар занжирларидан ташқари, ўзгарувчан токнинг 1000 В кучланиши билан 1 минут давомида синалиши шарт. 13. РҲАваТ қурилмаларининг барча тўғри ва нотўғри ишлаш ҳолатлари, шунингдек, уларга тезкор ва техник хизмат кўрсатиш жараёнида аниқланган нуқсонлар (носозликлар) хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан синчковлик билан таҳлил қилиниши керак. Ходимлар барча нуқсонларни бартараф қилишлари шарт. 14. РҲАваТ қурилмалари ва иккиламчи занжирлар техник хизмат кўрсатишдан ўтишлари шарт. Уларнинг ҳажми ва даврийлиги амалдаги қоидалар билан белгиланади. Нотўғри ишлаб кетишдан кейин қурилмаларнинг қўшимча (авариядан кейин) текширувлари ўтказилиши шарт. 15. Техник хизмат кўрсатишда РҲАваТ қурилмаларини текшириш учун синаш қурилмалари, ушбу мақсадлар учун бошқариш панеллари хоналарига, подстанциянинг тақсимловчи қурилмаларига ва бошқа жойларга ўрнатилган штепсель розеткаларига ёки панелчаларга уланиши керак. 16. Релели ҳимоя, электр автоматика ва телемеханика бошқарув панелларининг (шкафларининг) ва пультларининг олд томонини, уларга ўрнатилган аппаратларни даврий равишда махсус ўқитилган ходим чангдан тозалаши шарт. Очиқ ишланган аппаратларни, шунингдек, ушбу панеллар (шкафлар) ва пультларнинг орқа томонини РҲАваТ қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходим ёки йўриқдан ўтган тезкор ходим тозалаши шарт. 17. Назоратнинг ва бошқа операцияларнинг даврийлиги, шунингдек, ходимларнинг ҳаракат тартиби маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ объектларга хизмат кўрсатиш тартиби (корхона ходимлари томонидан, марказлашган ва бошқа) ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. 18. РҲАваТ қурилмаларнинг бевосита бошқарув пультлари ва панеллари (шкафлари) йиғмаларининг (қаторларининг) яқинида бехосдан уланиши, уланишни ўчирилиши ёки уланишини, тезкор ток занжирларида ёки синхрон генераторнинг (электр двигателнинг, компенсаторнинг) қўзғатиш занжирларида қисқа туташувни юзага келтириши мумкин бўлган қисқичлар бўлмаслиги шарт. 19. Металл қобиқли назорат кабелларидаги шикастланишларни бартараф қилишда ёки уларни узайтиришда, толаларни бирлаштириш герметик муфталар ўрнатиш билан ёки бу мақсад учун мўлжалланган қутилар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу муфталар ва қутиларни махсус журналда ҳисобга олиниши юритилиши керак. Ўрта ҳисобда битта кабелнинг ҳар 50 метрга биттадан кўп бўлмаган юқорида кўрсатилган бирикмалар тўғри келиши керак. Поливинилхлорид ва резина қобиқли кабеллар, одатда эпоксидли улаш муфталари ёрдамида ёки қисқичларнинг ўтиш қаторларида уланишлари керак. 20. Агар изоляцияси ҳаво, ёруғлик ва мой таъсиридан емириладиган назорат кабеллари қўлланилган бўлса, қисқичлардан тугаллаш муфталаригача бўлган тола участкаларида бу емирилишга тўсқинлик қилувчи қўшимча қоплама қилиниши шарт. 21. Авариявий ва огоҳлантирувчи сигнализация қурилмалари доимо ишга тайёр ҳолатда бўлиши ва даврий равишда синовдан ўтказиб турилиши шарт. Асосий эътиборни тезкор токнинг мавжудлигига, иккиламчи занжирдаги автоматик ўчиргичлар ва сақлагичларнинг ишга яроқлилигига, шунингдек, ўчиргичларнинг бошқарув занжирларига қаратиш керак. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 12-ИЛОВА Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling