Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Электр станциялари, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва электр узатиш кабель линияларида ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
1-§. Электр станциялари, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва электр узатиш кабель линияларида ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар
1. Кучланиши 1000 В дан юқори кабель линиялари (кейинги ўринларда — КЛ) ва подстанция электр қурилмаларида наряд бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши шарт: Кучланиш олинганда; кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмлар ва уларнинг яқинида; кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда, вақтинча тўсиқлар ўрнатиш талаб этиладиган; ТҚда кўтариш машиналари ва механизмларини қўллаб амалга ошириладиган Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган бошқа ишлар, шу жумладан: комплект тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — КТҚ) ва ташқарида ўрнатилган комплект тақсимлаш қурилмасидаги (кейинги ўринларда — ТКТҚ), шкафнинг эшиклари ва тўсиқлари ёпилган бўлиши шарти билан аравачаларда шкафлардан тортиб чиқарилган ускуналардаги; коммутация аппаратларининг узатмалари ва агрегат шкафидаги, иккиламчи занжирлар, релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа қурилмаларидаги ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. 2. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚ, тақсимлаш шчитлари, йиғмаларнинг йиғма шиналарида, шунингдек, ушбу қурилмаларнинг улар орқали йиғма шиналарга кучланиш узатилиши мумкин бўлган уланмаларидаги ишлар наряд бўйича бажарилиши керак. Боши берк уланмалардаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади. 3. Подстанцияларнинг электр қурилмалари ва КЛда, уларнинг барча ток ўтказувчи қисмларидан, шу жумладан ҲЛ ва КЛ чиқишларидан кучланишни олган ҳолда, қўшни (кучланиши 1000 В гача бўлган йиғма ва шчитлар кучланиш остида қолиши мумкин) электр қурилмаларига кириш жойи қулфланган бўлиши шарти билан ишлар бажарилганида, барча уланмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд берилишига рухсат этилади. 4. Якка тизимли шина ва секциялар сони қанча бўлишидан қатъи назар, 10 кВ гача бўлган ТҚда секцияни таъмирлашга чиқаришда, шиналар ва ушбу секциянинг барча ёки бир қисм уланмаларидаги ишларга битта наряд беришга рухсат этилади. Секциянинг барча иш жойларига ишлашга бир вақтда ижозат берилиши мумкин; бригадани ушбу секция чегарасида турли иш жойларида тарқалиб жойлаштиришга рухсат этилади. Нарядлар бўйича иш тўла тугалланмагунча секциянинг бирон-бир уланмасини кучланиш остида текшириб кўриш ёки уни улаш учун тайёрлаш тақиқланади. 5. Қуйидаги ҳолларда бригадани турли иш жойларига тарқатиб, бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчиришни расмийлаштирмасдан, бир ёки бир неча уланмаларда бир вақтда ёки навбатма-навбат бажариладиган ишлар учун битта наряд беришга рухсат этилади: назорат ва куч кабелларини ўтказишда ва кўчириб ўтказишда, ускуналарни синашда, ҳимоя, автоматика, блокировка ҳамда шунга ўхшаш қурилмаларни текширишда; узатмалари бошқа хонада жойлаштирилган коммутация аппаратларини таъмирлашда; котлован, хандақ, қудуқ, коллектор, туннеллардаги айрим кабелни таъмирлашда; иш жойларининг жойлашиши иш бажарувчига (кузатувчига) бригада устидан назоратни ўрнатиш имкониятини берадиган икки котлованда ва котлованга яқин жойлашган ЁТҚда бажариладиган алоҳида бир кабелни таъмирлаш ишларида. 6. Ишлар мазкур Қоидага 8-илованинг 4-5-бандларига мувофиқ бажарилганда, барча иш жойлари ишга ижозат беришдан олдин тайёрлаб қўйилиши лозим. Бригада турли иш жойларига тарқатиб ишлаганда, бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлганлардан биттаси ёки бир нечтаси иш бажарувчидан алоҳида туришига рухсат этилади; бунда иш бажарувчи, ундан алоҳида жойлаштирилиши керак бўлган бригада аъзоларини иш жойларига бошлаб бориши ва ишлар хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ бериши шарт. 7. Тезкор чиқиш бригадага бир неча подстанцияларда, ҳар бир подстанциянинг бир ёки бир неча уланмаларида, бир хил турдаги эксплуатация ишларини навбати билан бажариш учун битта наряд беришга рухсат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляцияни тозалаш, қисқичларни тортиб маҳкамлаш, мойни таҳлилга олиш ва мой қуйиб тўлдириш, трансформаторларнинг шохобчаларини қайта улаш, релели ҳимоя, автоматика, ўлчов асбоблари қурилмаларини текшириш, чет манбадан юқори кучланиш билан синаш, изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириб кўриш ва шунга ўхшаш ишлар. Бундай нарядларни амал қилиш муддати 1 сутка. Ҳар бир подстанция ва ҳар бир уланмада ишга ижозат бериш мазкур Қоидаларга 6-иловада келтирилган наряднинг «Кундалик ишлашга ижозат бериш ва унинг тугаши» 3-жадвалида расмийлаштирилиши лозим. Ишлар мазкур Қоидаларга 8-илованинг 3-бандига мувофиқ бажариладиган подстанциялард ишга ижозат бериш барча уланмалар учун бир вақтда амалга оширилиши мумкин, лекин ушбу подстанциядаги барча ишлар тўлиқ тугалланмагунча уларни биронтасини ҳам улашга тайёрлаш тақиқланади. Подстанцияларнинг ҳар бирини мазкур наряд бўйича ишлар тўлиқ тугалланганидан сўнг улашга рухсат берилади. 8. ТҚ ичида жойлашган алоқа қурилмаларидаги ишлар ТҚга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан бериладиган нарядлар бўйича амалга оширилиши шарт. Ишга ижозат бериш ушбу ходимлар томонидан амалга оширилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling