Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Тармоқдан ўчириш ишларини бажариш
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
1-§. Тармоқдан ўчириш ишларини бажариш
2. Ишлаш жойидан кучланиш олинганда, кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида қуйидагилар ўчирилиши шарт: а) иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар; б) ток ўтказувчи қисмларга юк кўтариш машиналари ва механизмларини, одамлар ва улар қўллайдиган асбоб ва таъмирлаш жиҳозларини мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилганидан кам масофага яқинлашиш эҳтимоли бўлган тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар. 3. Мазкур Қоидаларга 9-илованинг 2-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмларни узиш мумкин бўлмаса, унда улар тўсиб қўйилиши керак. 4. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида коммутация аппарати орқали иш жойига кучланиш қайси томондан берилиши мумкин бўлса, уларнинг ҳар бир томонида шина ёки симларни узиш ёки ажратиш, ажраткичларни узиш, сақлагичларни олиб қўйиш, шунингдек, аппаратларнинг ўзига ўрнатилган пружина орқали автоматик уланадиганларидан ташқари, бўлгичлар ва юклама ўчиргичларини ўчириш йўли билан ҳосил қилинган кўринувчан узилиш бўлиши шарт. Электр қурилмасининг ишларни бажариш учун ажратилган участкаси билан боғлиқ бўлган кучланиш трансформаторлари ва куч трансформаторлари ҳам тескари трансформацияга йўл қўймаслик учун 1000 В гача бўлган кучланиш томонидан узиб қўйилиши шарт. 5. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида коммутация аппаратларини янглишиб ёки ўз-ўзидан уланишини ва улар орқали иш жойига кучланиш берилиши эҳтимолини бартараф этиш учун: ажраткич, бўлгич, юклама ўчиргичларинининг қўлда бажариладиган узатмаларни узилган ҳолатида механик қулф билан қулфлаш; оператив штанга билан бошқариладиган ажраткичларнинг кўчмас тўсиқларини механик қулф билан қулфлаш; масофадан бошқарувга эга бўлган, кўрсатиб ўтилган коммутация аппаратларининг узатмаларида куч ва тезкор ток занжирларини узиш, пневматик узатмаларда эса, бундан ташқари қисилган ҳаво бериш йўлидаги клапанни ёпиш ва механик қулф билан қулфлаш, ҳамда сиқилган ҳавони чиқариб юбориш, бунда ҳаво чиқарувчи тиқинларни (клапанларни) очиқ ҳолатда қолдириш; юкли ва пружинали узатмаларда уловчи юк ёки уловчи пружиналарни ишламайдиган ҳолатга келтириш. Тортиб чиқариладиган аравачали КТҚ ва ТКТҚдаги коммутация аппаратларининг янглишиб уланишини бартараф этиш чоралари мазкур Қоидаларга 10-илованинг III боб «Комплект тақсимлаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш» талабларига мувофиқ бажарилиши шарт. 6. Бир қутбли ажраткичлар билан жиҳозланган 6 — 10 кВ кучланишли электр қурилмаларида уларни янглишиб уланишини баратараф этиш учун пичоқларига махсус резина қалпоқлар кийдиришга рухсат этилади. 7. Кучланиши 1000 В гача электр қурилмаларида бажариладиган ишлар ток ўтказувчи қисмлардан қўлда бажариладиган узатмали коммутация аппаратлари ёрдамида ҳамма томондан кучланиш олиниши лозим, схемада сақлагичлар бўлганда эса уларни олиб қўйиш орқали амалга оширилиши зарур. Схемада сақлагичлар бўлмаган тақдирда, коммутация аппаратларини янглишиб уланишини бартараф этиш учун шкаф эшикларини ёки дастакларини қулфлаш, тугмаларини беркитиш, контактлар орасига изоляцияловчи қоплама қўйиш ва бошқа чоралар кўриш орқали таъминланиши лозим. Шунингдек, уловчи ғалтакнинг симларини узиб қўйиш шарти билан кучланишни масофадан бошқариладиган коммутация аппаратлари орқали олиб ташлашга рухсат этилади. Агар аппаратларнинг конструктив ишланиши ва иш хусусиятлари бўйича имкон бўлса, юқорида қайд этилган чоралар, шиналарни ажратиш ёки кабеллар, симлар ишлар бажариладиган коммутация аппаратларидан ёки қурилмалардан ажратиш билан алмаштирилиши мумкин. Сим ва кабель учларини ажратиб олиш ёки шиналарни ажратишни таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга шахс ишга қуювчи раҳбарлиги остида бажариши мумкин. Иш жойи яқинидаги бехосдан тегиб кетиш мумкин бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиниши ёки улар тўсилган бўлиши керак. 8. Контактларини кўриш имкони бўлмаган (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ ишланган рубильниклар ва бошқалар) 1000 В гача кучланишли коммутация аппаратларининг ўчирилган ҳолати уларнинг қисқичларида ёки чиқувчи шиналарда, симларда ёхуд ушбу коммутация аппаратлари ёрдамида уланадиган ускуналар қисқичларида кучланиш йўқлигини текшириш орқали аниқланади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling