Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Кабелли электр узатиш линияларида таъмирлаш ишлари
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
4-боб. Кабелли электр узатиш линияларида таъмирлаш ишлари
1-§. Ер қазиш ишлари 23. Кабеллар учун ҳандақлар ёки котлованларни қазишдан олдин ер қазиш ишлари олиб бориладиган ҳудудда ушбу ҳудуд тегишли бўлган ташкилот ёки корхонанинг ишларни бажариш учун ёзма рухсатини олиш ҳамда мавжуд ер ости иншоотлари, газ, сув қувурлари ва бошқа коммуникацияларнинг аниқ ўрнашган жойи тўғрисида кўрсатма олиш зарур. Ер қазиш ишлари ер ости иншоотлари яқинида ва коммуникацияларнинг муҳофаза зонасида олиб борилган тақдирда, коммуникациялар эгаси бўлган корхона ёки ташкилот томонидан кўрсатиб берилган ишлаш шартлари бажарилиши лозим. 24. Кабеллар ўтган жойдан 1 метрдан кам масофада ер қазиш машиналаридан ва 5 метрдан кам масофада пона-болға ёки шунга ўхшаш куч билан урадиган механизмлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Ер қазиш ишлари кабеллар устида бажарилганда, тупроқни юмшатиш учун парчалайдиган болғалардан ва уни қазиб чиқариш учун ер қазувчи машиналардан, шунингдек, лом ва киркалардан фойдаланиш учун фақат кабелгача энг камида 0,3 метр масофа қолишига қадар қазишга рухсат этилади. Ернинг қолган қатламидаги тупроқ белкурак ёрдамида олиб ташланиши керак. Кабелларни эксплуатация қилувчи ходимларнинг назорати остида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин ер қазиш ишларини бажарувчи ташкилот томонидан кабеллар ўтган чуқурликни ва уларнинг жойлашувини аниқлаш мақсадида тупроқнинг назорат учун қазилиши ва ер қазиш механизмларининг ишлаш чегараларини белгиловчи вақтинча тўсиқлар ўрнатилиши лозим. 25. Қиш фаслида тупроқни белкурак билан қазишни фақат тупроқ иситилгандан сўнг бошлаш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелга қадар 15 см масофагача яқинлаштириш мумкин. 26. Ер қазиш ишларини бажаришда кабелларнинг планида ва схемаларида қайд этилмаган қувурлар, ер ости иншоотлари аниқланса, аниқланган иншоотлар ва жисмларнинг хусусиятлари аниқланиши ва тегишли рухсатнома олинишига қадар ер қазиш ишларини тўхтатиб туриш ва бу ҳақда жавобгар раҳбарга маълум қилиш лозим. 27. Заҳарли газлар пайдо бўлиши билан ишлар дарҳол тўхтатилиши, ишчилар эса заҳарли газ билан ифлосланиш манбаи аниқланиши ва у бартараф этилишига қадар хавфли жойдан зудлик билан чиқариб юборилиши зарур. Заҳарли газлар пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлганда, ер қазиш ишлари фақат ишловчилар газга қарши ниқоб билан таъминланиб, уларга газни аниқловчи индикатор берилгандан кейин давом эттирилиши мумкин. Бунда ишни бошлашдан олдин ишчиларга заҳарли газга қарши курашиш усуллари бўйича йўл-йўриқ берилиши керак. 28. Ўпирилиш хавфи бўлган бўш ёки нам тупроқли ерларда ҳандақлар қазилаётганда, уларнинг деворлари пухта маҳкамланиши керак. Тўкилувчан тупроқли ерлардаги ишлар зовур деворларини мустаҳкамламасдан, аммо унинг четида табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда бажарилиши мумкин. 29. Ер ости сувлари бўлмаган, табиий намликдаги тупроқ ерларда ва ер ости иншоотларига яқин жойлашган ерларда котлованларни ва ҳандақларни мустаҳкамланмаган тик деворларининг қуйидаги чуқурликдан оширмасдан қазишга рухсат этилади: уйилган ва шағалли ерларда — 1 м; қумлоқ тупроқли ерларда — 1, 25 м; қумоқ тупроқли ва лойли ерларда — 1,5 м; ўта зич ва қоя ости тупроқли ерларда — 2 м. Қовушқоқ зич тупроқли ерларда тик деворли ҳандақларни роторли ва зовур қазувчи экскаваторлар ёрдамида мустаҳкамлагичларни ўрнатмасдан, 3 метргача чуқурликда қазишга рухсат этилади. Бу ҳолларда ишчиларнинг зовурларга тушишига рухсат этилмайди. Зовурларнинг ишчилар ичида бўлиши зарур бўлган жойларида мустаҳкамлагичлар ўрнатилиши ёки қияликлар барпо этилиши зарур. Қиш фаслида ернинг музлаган қисмида (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) ер қазиш ишларини мустаҳкамлагичлар ўрнатмасдан бажаришга рухсат этилади. 30. Ер қазиш шароити мазкур Қоидаларга 10-илованинг 29-бандида кўрсатилгандан фарқ қиладиган ҳолатларда котлованлар ва ҳандақларни қазиш ишлари тик деворларни бўйи баравар тиргович ёрдамида мустаҳкамлаб ёки табиий қияликни сақлаган ҳолда, деворларни мустаҳкамламасдан бажарилади. 31. Деворлари мустаҳкамланмасдан мазкур Қоидаларга 10-илованинг 29-бандида кўрсатилгандан каттароқ чуқурликдаги зовур ва ҳандақлар қияликларининг энг катта қиймати мазкур Қоидаларга 7-илованинг 2- жадвали бўйича қабул қилинади. 32. Чуқурлиги 3 метргача бўлган котлованлар ва ҳандақларнинг тик деворлари мазкур Қоидаларга 7-илованинг 3-жадвалида келтирилган талабларга мувофиқ мустаҳкамланиши лозим. 33. Чуқурлиги 3 метргача бўлган котлованлар ва ҳандақларнинг мустаҳкамланиши одатда инвентарли бўлиши ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ бажарилиши лозим. 34. Котлованлар ва ҳандақларнинг тахтадан ясалган мустаҳкамлагичлари тупроқни ўрага қайта солинишига кўра пастдан юқорига қараб ажратиб олинади. Бир вақтнинг ўзида бирданига олинадиган мустаҳкамлагич тахталарнинг сони учтадан ошмаслиги, сочилувчан ва барқарор тупроқларда эса бир донадан ошмаслиги керак. Тахталарнинг олинишига қараб, бўшаган тирговичлар бошқа жойларга ўрнатилади. Бунда эски ўрнатилган тирговичлар фақат янгиси ўрнатилгандан кейингина олиб ташланади. 35. Ўралар, ҳандақлар ва котлованларни қазишда ишлатиладиган қурилиш материаллари ҳамда котлованлар ва ҳандақлардан чиқариб ташланаётган тупроқ иложи борича тўсилган жой ичига ёки йўловчилар ва транспортга халақит бермайдиган қилиб ундан четроққа жойлаштирилиши зарур. 36. Котлован, ҳандақ ва ўра қазиш ишлари бажарилаётган жой огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар ўрнатилган тўсиқлар билан тўсилиши, тунги вақтда эса тўсиқларга огоҳлантирувчи чироқлар ўрнатилиши зарур. 37. Йўловчилар ва транспорт ўтиши учун ҳандақлар устига кўприкчалар ташланиши керак. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling