Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Ерга улагичларни сақлаш ва ҳисобини юритиш


Download 0.84 Mb.
bet53/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

7-§. Ерга улагичларни сақлаш ва ҳисобини юритиш
53. Кўчма ерга улагичлар комплекти рақамланган бўлиши ва улар учун ажратилган жойда сақланиши лозим. Кўчма ерга улагичларни илиб қўйиш ёки тахлаб қўйиш учун ажратилган махсус жойлар уларнинг комплектларида кўрсатилган рақамларга мос рақамлар билан таъминланган бўлиши керак.
54. Кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва ечиб олиш, ерга улагич пичоқларни улаш ва узиш тезкор ёки мнемоник схемаларда, тезкор журналда ва нарядда акс эттирилиши шарт.
Барча кўчма ерга улагичлар уларнинг турган жойлари кўрсатилган ҳолда рақамлари бўйича ҳисобга олиниши керак.
Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига
10-ИЛОВА
Алоҳида ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси қоидалари
1-боб. Электр двигателларни эксплуатация қилиш
1. Электр двигателларга ёки айланувчи қисмларга ва улар орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларга тегиш билан боғлиқ ишларни бажаришда, электр двигателни тўхтатиш ва уни ишга тушириш қурилмасига ёки бошқариш калитига «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» плакатини осиб қўйиш зарур.
2. 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателнинг ёки у орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларнинг ток ўтказувчи ёки айланувчи қисмларига тегиш билан боғлиқ ишларни бажаришда, мазкур Қоидаларга 9-илованинг 4-бандига ва 10-иловага мувофиқ электр двигателдан кучланишни олиш лозим.
Электр двигателда ишланганда, ерга улагич кабелга (уни электр двигателдан ажратиб ёки ажратмасдан туриб) ёки унинг ТҚдаги уланмасига ўрнатилиши зарур.
Айланувчи қисмларга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ёки улаш муфтаси ажратилган механизмлардаги ишларни бажаришда, электр двигателни таъминловчи кабелни ерга улаш зарур эмас.
Кучланиши 1000 В гача бўлган юқори кучланишли электр двигателларда ёки у орқали ҳаракатга келтириладиган механизмларда ишлашда, кучланишни олиш ва кабелнинг ток ўтказувчи қисмини ерга улаш мазкур Қоидаларга 9-илованинг 7, 8 ва 36-бандларига мувофиқ бажарилиши лозим.
3. Насослар, тутун сўргич ва шамоллаткичларнинг электр двигателларида ишга ижозат беришдан олдин, агар электр двигателларга уланган механизмлар орқали уларда айланиш эҳтимоли мавжуд бўлса, бу механизмлардаги сурилма клапанлар ва шиберлар ёпиқ ҳолатда ва қулфланган, шунингдек, электр двигателларнинг роторларини тормозлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
4. Электр двигателларнинг айланувчи қисмлари ишлаб турган вақтда уларнинг тўсиқларини олиш ман этилади.
5. 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларни қўлда бошқариладиган ишга туширувчи аппарат ёрдамида улаш ва узиш операцияларини изоляцияланган таглик устида диэлектрик қўлқопдан фойдаланиб бажариш керак.
6. Ишлаб турган электр двигателнинг чўткали аппаратига хизмат кўрсатишни тезкор ходимлардан бўлган шахс ёки шу мақсадда ажратилган бундай ишларни бажаришга ўқитилган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган шахс бажаришига рухсат этилади. Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя этилиши зарур:
ишни бош кийимда ва тугмалари тақилган махсус кийимда, кийим машинанинг айланувчан қисмларига тортилиб кетишидан эҳтиёт бўлиб бажариш;
диэлектрик калиш ёки резина гиламчадан фойдаланиш;
қўл билан бирданига икки қутбдаги ток ўтказувчи қисмларга ёки ток ўтказувчи ва ерга уланган қисмларга тегмаслик.
Айланаётган электр двигателидаги ротор ҳалқаларини силлиқлаш ишларини фақат изоляцияланган даста ёрдамида ҳимоя кўзойнагини тақиб бажариш керак.
7. Ишлаб турган катта тезликдаги электр двигателнинг ишлатилмаётган чулғами ва унинг таъминловчи кабели кучланиш остида деб ҳисобланиши керак.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling