Суний Интеллект” нима эканлигини тушиниш ва унга таъриф беришдан олдин аввало “Интеллект”
Download 347.52 Kb.
|
1-maruza suniy intellekt nima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интеллектуал масала
- Берилганлар (данные)”
- Маълумот(информация)”
- “берилганлар(фактлар)”
- “берилганлар(фактлар)” Маълумотга (информацияга)
- «Билим (Знания)» = «Берилганлар (Данные)» + «Маълумотлар (Информация)» + «Мақсад (Цель)» «Маълумотлар (Информация)» =
- Суний Интеллект
Что такое интеллект ? “Суний Интеллект” нима эканлигини тушиниш ва унга таъриф беришдан олдин аввало “Интеллект” ўзи нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак. “Интеллект” лотинча “intellectus” сўзидан олинган бўлиб, “ақл-идрок”, “англаш”, “идрок этиш”, “тушуниш”, “сезиш, хис қилиш”, “фикирлаш”, “тажриба орқали ўрганиш”, “хулоса қилиш”, “қарор қабул қилиш” каби маъноларни англатади. “Интеллект”- бу инсон миясининг маълумотларни қабул қилиш, эслаб қолиш, қайта ишлаш ва хулоса қилиш, тажрибалардан ўрганиш, турли шароитларга мослашиш , ўқиш ва изланиш орқали билимларга эга бўлиш ҳамда ушбу билимларни турли хаётий, илмий-техник масалаларни ечишда қўллай олиш қобилятидир. Шунингдек, “Интеллект” деганда инсоннинг барча “когнитив” қобилиятларини (идрок этиш, эслаш, фикирлаш, тасаввур этиш) ва мавжуд билимларини қўллаган холда “интеллектуал масалаларни” ва муаммоларни ақлан(онгда-мияда) хал этиш қобилияти тушунилади. Интеллектуал масала – бу шундай масалаларки, уларни хал этиш, аввало чуқур билим ва юқори малака талаб этадиган, ўта нозик ва чуқур фикилаш, мантиқий умумлаштириш ҳамда хулосалар қилиш ва масалани ечиш алгритмларини излаб топиш талаб этиладиган масалалардир. Агар, маслани ечими олдиндан маълум бўлса( хисоблаш формуласи, математик ифодаси мавжуд бўлса ), фақатгина ҳисоблашни ёки уни ечиш учун мавжуд алгоритм асосида фақат талаб этилган амаллар кетма-кетлигини бажариш етарли бўлса, у холда бундай масалаларни интеллектуал масалалар деб айта олмаймиз. Масалан, Электр занжиридаги ток кучини ҳисоблаш ( I=U/R) ёки қувватни ҳисоблаш (P=A/t, P=U*I, P=I2*R ),Тўртбурчакни юзасини ҳиссоблаш (S=a*b) ёки тўғри бурчакли учбурчакни катетини ҳисоблаш ( ), Алгебраик тенгламаларни ечиш, сонли интеграллаш ва дифференциаллаш каби масалаларни интеллектуал масалалар тоифасига кирита олмаймиз. Шунинг билан бирга, суний интеллект нима ва у қандай ишлайди деган саволларга жовоб беришдан олдин «берилганлар (данные)» «маълумотлар (информация)» ва «билим (знания)» каби тушунчаларга ҳам аниқлик киритиб олишимиз керак. “Берилганлар (данные)” – бу хотирада маълум бир шакилда сақлаш, қайта ишлаш учун олдиндан маълум булган, бизни ўраб турган атроф мухит ва дунё хақидаги “фактлар” тўплами. Биз моддий дунёда яшаймиз, бизни ўраб турган моддий дунё, жисимлар, жараёнлар (физик, химик, технологик, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий) доим харакатда, ўзгаришда ва уларнинг холати ва юз бераётган жараёнларни рақамларда, фактларда ўлчаш ва қайд этиш мумкин. Ушбу фактлар тўпламини қайта ишлаш ва тахлил қилиш орқали “берилганлар(фактлар)” “маълумотга(ахборотга)” айланиши мумкин. “Маълумот(информация)” - бу маълум бир тарзда тизимлаштирилган ва тавсифланган, фойдаланиш учун маъно ва мазмунга эга, қийматга эга бўлган ҳамда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган “берилганлар(фактлар)” тўплами. Масалан: Хаво харорати 260 С, Доллар курси 10800 сўм ёки Apple компанияси акциясининг нархи 170.3 $, автомобил тезлиги 85 км./соат ва ҳ.о. Булар аниқланган, қайд этилган фактлар, яъни “берилганлар(фактлар)”. Агар, биз ушбу фактларни қайта ишлаб таққосласак, тахлил қилсак: яъни, Харорат кечаги кунга ёки олдинги хафтадаги нисбатан юқорими, пастми? Акциянинг нархи ёки доллар курси ошябдими, камайябдими? Автомобил тезлиги белгиланган чегарадан чиқиб кетмадими? каби саволларга жавоб берадиган маънога эга бўлади ва “берилганлар(фактлар)” Маълумотга (информацияга) айланади. Маълумот (информация) рақамли, символли, формаль математик ифода, графиклар, товушли ва видео форматли шакилларда бўлиши мумкин. Билим – бу қонунлар, назарялар, қарашлар ва қоидалар тўплами шаклида умумлаштирилган ўз тасдиқини топган маълумотлар ҳамда муаммоларни хал этиш натижалари мажмуасидир. Бошқача қилиб айтганда “Билим” бу, мақсадга эришиш, қарор қабул қилиш, янги маълумотларга эга бўлиш ҳамда маслани ечиш учун қайта ишланган маълумотлар(информация) ва ушбу жараёнда янгидан топилган қоидалар ( хулоса,қонуният, алгоритм). «Билим (Знания)» = «Берилганлар (Данные)» + «Маълумотлар (Информация)» + «Мақсад (Цель)» «Маълумотлар (Информация)» = «Берилганлар (Данные)» + «Мантиқ , Маъно (Смысил)» Суний Интеллект – бу инсонга хос, чуқур билим ва юқори малака талаб этадиган, фикилаш ва мантиқий умумлаштириш ҳамда хулосалар қилиш ҳамда муаммолар ечиш алгритмларини ўрганишлар орқали излаб топишни талаб этиладиган интеллектуал масалаларни ечишга қодир дастурий – техник воситалар мажмуасидир. Бошқача қилиб айтганда, Суний Интеллект – бу инсон тафаккурига хос, биз(инсон) “оқилдано”, “ақилли” деб атайдиган “хатти- харакатларни” амалга оширишга қодир, мантиқий фикирлаш ва ўрганишлар орқали яширин қонуниятларни излаб топа оладиган ва қўйилган вазифани мустақил уддасидан чиқа оладиган қодир дастурий – техник воситалар мажмуасидир. Download 347.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling