Истиқлол йилларидагина она тилидан таълим мазмуни, мақсади ва усули масаласи кун тартибига қўйилди ва ҳал этилди. Бу улкан янгилик бўлди


Download 62.81 Kb.
bet2/8
Sana09.03.2023
Hajmi62.81 Kb.
#1255974
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
когнитив

Таълим мақсади янгиланди. Собиқ тузум даврида она тили таълимида таълим мақсади масаласи кун тартибига қўйилмаган. «Мустақил ва ижодий тафаккур соҳибини етиштириш, уларда фикр маҳсулини нутқ шароитига мос равишда оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри, равон ва лўнда ифодалаш малакаларини шакллантириш» тарзида умумлаштирилган таълим мақсади бизнинг она тилимиз таълимидан бошқа миллий тиллар таълимида учрамайди, десак муболаға бўлмайди. Бу таълим олувчиларда миллий онг ва қадриятларни ривожлантиришда мисли кўрилмаган даражада катта аҳамият касб этади. Таълим мақсади ўқув дастурлари ва у асосдаги замонавий она тили дарсликларида чорак аср давомида ўз ифодасини топиб келмоқда.
Таълим мазмуни тубдан ўзгарди. Умуман олганда, ўзбек тили ҳам, собиқ иттифоқ ҳудудидаги барча миллий тиллар талқинида бўлгани каби аксар ҳолларда, айниқса, унинг фонетик ва грамматик тизими рус тили қолиплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, агар талқинлар тегишли тиллардан келтирилган далиллардан халос қилинса, улар гўё рус тили талқинларининг ўзи бўлиб қолаверар эди. Мустақиллик шарофати билан ўзбек тилшунослари ўзбек тилининг соф туркона табиатини илмий тавсифлашда, тилимиз таълимида ҳам ушбу тамойилга таяниб иш кўрдилар. Натижада она тили таълими мазмуни қисқа муддат ичида ғайримиллий унсурлардан тўла-тўкис халос этилди. Истиқлолгача бу фақат орзу қилинадиган, ушалмас бир нарса эди.
Таълим усули ҳам янгиланди. «Лаббайгўй», «доим тайёр», ижрочи шахс репродуктив ва ретроскопик таълим усули билан етиштирилади. Бунинг зарарли оқибатларини илмий асослаб беришган мазкур таълим фидойилари мустақил мантиқий, ижодий ва образли тафаккур соҳибини тайёрлашнинг ягона усули бўлган когнитив-прагматик методни она тили таълими жараёнига татбиқ этишди.
Таъбир жоиз бўлса, таълим самарадорлигини тўла маънода таъминлаш омили бўлган бу уч ажралмас узвнинг яхлитликда она (ўзбек) тили таълимига жорий этилишини тўла маънода инқилобий ҳодиса, маънавий жасоратнинг ёрқин намунаси дейиш мумкин. Она тили ва таълим фидойиларининг бу хизматлари, шубҳасиз, юксак эҳтиромга лойиқ.
Биз она тили таълимида сиз айтган аянчли аҳволга қандай келиб қолдик? Бунга нималар таъсир қилди?
Маълумки, ХIХ асрнинг кейинги ярмида Европа ва Ғарбда саноатлашув даври бошланди. Саноқли кишилар ишлайдиган кичик цехлар, артеллар, устахоналар, дўкон-дастгоҳлар, кичик манифактуралар ўрнини катта-катта, замонавий завод ва фабрикалар эгаллай бошлади. Уларда мамлакатнинг турли бурчакларидан келган, ҳар хил шевада гапирадиган минг-минглаб ишчилар ишлашар, табиийки, уларнинг ўзаро мулоқотларида, замонавий техника билан «тиллаша» олишларида, албатта, муаммолар мавжуд эди. Меҳнат унумдорлигига эришиш учун ишчилар саводли бўлишлари, лойиҳаларни ўқий олишлари, дастгоҳларнинг техник йўриқномаларидан фойдалана билишлари, зарур ҳолларда техник таълим ола билишлари керак эди. Шу тариқа, саноат, ишлаб чиқаришнинг шиддатли юксалиши миллий тилларнинг адабий меъёрларини ишлаб чиқиш, ягона адабий тилни шакллантириш ва унинг таълимини ташкил этиш заруратини кун тартибига қўйди.
Бу ҳолат Ўзбекистонимиз учун ҳам бегона эмас эди. Ўтган асрнинг илк чорагида ҳали ҳозирги ўзбек адабий тили (аслида тили эмас, балки нутқи) шаклланмаган, меъёрлари ишлаб чиқилмаган, бусиз эса на таълимни, на иш юритишни йўлга қўйиб бўлар эди.
Адабий тил тараққиёт учун сув ва ҳаводек заруратга айланди. Маълумки, адабий тил умумхалқ тилининг меъёрлаштирилган кўриниши бўлиб, бу меъёрлар орфоэпик (талаффуз), орфографик (имло) ва грамматик (гап қурилиши) ҳамда услубий (сўз танлаш ва қўллаш) турларни ўз ичига олади. Адабий тил илмий асосланган меъёрлардан иборат бўлади. Шунинг учун илк бошланғич синфлар ташкил этилиб, ўқувчиларга адабий тилнинг зарур қоидалари сингдирила бошлаган. Яъни, ҳарф ва товушлар, ундош товушнинг турлари ва ўзгариши, имлоси, бўғин ва урғу, сўз маънолари, сўз туркумлари, шакл ясовчи қўшимчалар ва уларнинг имлоси, гап бўлаклари, содда ва қўшма гап, тиниш белгилари, талаффуз ва имло қоидалари, тил бирликларининг услубий хусусиятлари кабилар. Адабий нутққа ўргатиш учун шунинг ўзи, унинг таълими учун бошланғич синф етарли эди. Бу билимлар тўла маънодаги ЗАРУР ВА ИШЛАЙДИГАН БИЛИМ эди.
Кейинчалик етти йиллик таълимга ўтилди. Ана шу вақтдан адабий тил таълимидаги заруратнинг анъанага айланиши юз бера бошлади. Юқори тўрт (4–7) синф учун янги талаб ва мақсад қўйилмасдан, ўзига хос таълим мазмуни ишлаб чиқилмасдан, бошланғич синфлар учун белгиланган зарурий билимлар нозарурлари билан чуқурлаштирилаверди. Таълимдаги миқдор ўзгаришлари натижасида сифат ўзгаришлари юз бера бошлади – адабий тил таълимида тилшуносликнинг назарий асослари кўпроқ ўрин эгаллай бошлади. Адабий нутқ таълими лингвистик билимлар соясида қола бошлади. Ўн, кейинчалик ўн бир, бора-бора ўн икки йиллик ўрта таълимга ўтилгач, она тили таълими ўзининг асл мақсадидан чекиниб, асосан тилшуносликка айланиб қолди.
Она тили таълимида нималарни бой бердик, дарсликларимиз қай аҳволда? 
– Таълимда ўқитувчи оғир тилшунослик билимларини, яъни тушунча ва қоидаларни ўқувчига етказишга, унинг билимига айлантиришга уринар экан, фақат мактаб таълими учун хос бўлган асосий вазифа – ўқувчида тўғри талаффуз, имло, услуб, сўз санъати (янги сўзларни ўзлаштириш, сўзларни танлаш, сўзларни тўғри қўллаш)га доир кўникма ва малакаларни шакллантириш, кўникмани малакага, малакани одатга айлантириш муаммосига ўз-ўзидан кейинги даражали масала сифатида қарайдиган бўлиб қолди. Жорий дарсликларимиз тубдан янгиланиши керак. Чунки:

  • биринчидан, энг аълочи ўқувчи ҳам шахснинг сўз бойлигини кўрсатувчи, ўзи ўқиётган, ҳатто мактаб дастурига киритилган бадиий асарлардаги жунбушга келмоқ, чапдаст, рутубат, жароҳат, яра, оҳанрабо, ҳабиб, ҳассос, қуралай, ғаввос, тунамоқ каби минглаб сўзларнинг маъноларини тушунмай ўтиб кетаверади. Чунки она тили таълими – сўз таълими бўлмай қолган;

  • иккинчидан, ўқувчиларнинг янги сўзларни эгаллаши, сўз бойлигини ошириб бориши зарурати шу даражада камайиб кетганки, ҳатто она тилидан луғат дафтари юритилмайди;

  • учинчидан, она тили машғулотларида луғатлар билан ишлашга йўналтирадиган машқ ва топшириқлар деярли йўқ;

  • тўртинчидан, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос, ўзбек тилининг ҳар бир даврдаги хусусиятларини ўзида акс эттирадиган ва тасдиқланган ўқув луғатлари чоп этилмаган;

  • бешинчидан, мактаб дарсликларининг иловасида эгалланиши, ўзлаштирилиши лозим бўлган сўзларнинг эмас, балки лингвистик терминлар луғатларининг илова қилиб келинаётганлиги ҳам она тили машғулотларининг тилшунослик дарсларига айланиб қолганлигини кўрсатади.

Сўз, ибора, мақол, маталлар, уларнинг қўлланиши, имлоси каби масалалар мактаб она тили таълими мазмунининг асоси, ўзагини ташкил этиши лозим. 
Мавжуд муаммоларни ечиш учун қандай таклиф ва тавсияларингиз бор?
– Она тили таълими ўқувчини сўз салтанатига олиб кириши керак. Бунинг учун тил ва адабиёт фанлари интеграцияси масаласини мутлақо қайта кўриб чиқиш лозим.
Маълумки, 8-синф адабиёт дарсларида, асосан, мумтоз адибларимиз ижоди ўрганилади. Демак, шунга мувофиқ равишда, бу синфда она тили дарслари «Она тили. Мумтоз сўз» дея номланиб, ўқувчилар мумтоз матнлар мазмунини ўрганишлари, таҳлил қилишлари, сўзларнинг зоҳирий, ботиний, рамзий маъноларини ўрганишлари, луғатлар билан ишлашлари, маъно «мағиз»ларини чақишлари зарур. Бу қуйидаги жиҳатлари билан эътиборга молик бўлади:

  • биринчидан, ўқувчилар мумтоз адабиётга онгли равишда ошно бўладилар;

  • иккинчидан, уларнинг сўз захираси, демакки, нутқи муттасил бойиб боради;

  • учинчидан, ўқувчиларнинг саводхонлиги автоматик равишда ошиб боради;

  • тўртинчидан, мумтоз сўзлар маъносидаги маърифат, маънавият, қадриятларимиз авлодлар онгига сингиб боради;

  • бешинчидан, ўқувчиларимизда мантиқий, образли, ассоциатив фикрлаш, тафаккур юксалиб боради.

Айтилганидек, 5-синфдан бошлаб ҳар бир синфда тўғри, равон ва бой нутқнинг асосий воситаси бўлган сўзнинг турли қирраларига алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, «Она тили. Сўз мулкига саёҳат» (5-синф), «Она тили. Сўз сеҳри» (6-синф), «Она тили. Фасоҳат» (7-синф), «Она тили. Маданий нутқ» (9-синф) каби.
Ўқув луғатлари зарурлиги ҳақида кўп гапириб ва ёзиб келинмоқда. Ўқув луғатлари яратилмас, ўқувчиларнинг столида она тилидан унинг ёшига мос кўплаб ўқув луғатлари турмас, бунинг учун ўқув лексикографияси назарий ва амалий соҳа сифатида тизимли йўлга қўйилмас экан, она тили таълими ўзининг ҳақиқий моҳиятидан бегоналигича қолаверади.
Мамлакатимизда ўқув луғатчилиги соҳаси энг оқсоқ соҳалардан. Унинг етарли даражада шаклланмаганлиги – луғатларни тайёрлаш ва нашр қилиш билан боғлиқ илмий ва молиялаштириш тизими яратилмаганлиги билан боғлиқ.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Download 62.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling