История медицины
Қадимги ғарб мамлакатларида тиббиётнинг ривожланиши
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
3.3.
Қадимги ғарб мамлакатларида тиббиётнинг ривожланиши Қадимги Греция (Юнонистон) Овропа қитъасида илм-фан ва маданият энг юксак даражада ривожланган мамлакатлардан эди. Бизнинг эрамизгача қадимги Юнонистон тиббиёти тўғрисида ривоятлар ва поэмалар, бир қанча маданий бойликлар (фрески, мозаикалар, амфоралар, хайкаллар) шаклида шаклида етиб келган. Қадимги Юнонистонда барча соҳалар бўйича, жумладан табиблик бўйича ҳам Аполлонга сиғинганлар. Қадимги Юнонистон тиббиётининг тарихини ўрганишда - биз учун энг дастлабки манба Хомернинг (Гомер) “Илиада”поэмасидир. Бу асарда юнонларнинг Троян остоналаридаги жанг тафсилотлари ёритилган. Гомер бу урушда юнонлар армияси кисмларида табиблар хам катнашганини курсатиб утади. Хомернинг ёзишича, табиблар ярадорларга ва касал бўлиб колган аскарларга тиббий ёрдам берганлар, уларнинг танасидан ўқларни чикариб олганлар, жарохатларини боғлаганлар. Муаллифнинг ёзишига караб уша вактдаги юнонларнинг тиббиёти кандай даражада ривожланганлигини билиб олиш мумкин. Троян уруши эрамиздан олдинги XII асрда (1193—1184 йиллар ) бўлиб утган эди, деб ёзилган. Демак, юнонларда эрамиздан олдинги XII асрдаёк харбий тиббиёт мавжуд бўлган. Хомернинг «Илиада» асари билан бир мухим ривоят боглик. Бу поэмада баён этилишича, Троян угушида, кейинрок тиббиёт худоси деб ном олган табиб -Асклепий катнашган. Унинг Махаон ва Подалирий номли икки ўғли ва Хигиея хам Панакея исмли икки кизи бўлган. Булар хам табиб 45 бўлганлар ва юнон аскарларини даволашда катнашганлар. Махаон жаррохлик килган. Подалирий эса терапевт (ички касалликларни даволовчи) бўлган. Юнон тасвирий санъатида Асклепий илон уралиб олган таёкда (хассага) суяниб турган бакувват чол киши сифатида тасвир этилган. Унинг кизи Хигиея эса қулида илон уралиб олган кадах ушлаб турган гузал бир киз сифатида тасвирланади (7-расм). Илон уралиб олган кадах тиббиёт рамзи сифатида кабул килинган. Бунинг маъноси шуки, табиб илон каби доно ва аклли булиши керак (қадимги замон одамлари илонни жуда доно ва аклли хайвон деб билганлар). Хигиея хар кандай касалликдан сакланиш йулларини билган, уни саломатлик худоси деб атаганлар. Шунинг учун касалликларнинг олдини олувчи усулларни урганувчи фанни хигиена (гигиена) деб атаганлар. Панакея эса хар кандай касалликка хам даво бўладиган дори тайёрлаш усулни билган. Бу дорини панацея деб атаганлар. Хакикатда бундай дори булиши мумкин эмас. Пагацея сузи хозир рамзий маънода ишлатилади. Махаон хакида маълумот йук. Подалирийга келсак, ривоятларда ёзилишича, унинг барча келгуси авлодлари хам табиблик иши билан шугулланганлар. Худо Асклепий ҳайкали Колоннада "Асклепиона" – табиблик ибодатхонаси 46 Асклепий билан боглик бўлган ривоятда яна бир жихат бор. Ривоятда айтилишича, Асклепий онасидан узи туғилмаган. Уни отаси Аполлон (куёш худоси), онаси Крониданинг корнини ёриб (кесарча кесиш усули билан) чикариб олган. Бу ривоят шуни курсатадики, қадимги юнон тиббиётида эрамиздан олдинги Х11 асрдаёк кесарча кесиш усули маълум бўлган. . Демак, уша вактда жаррохлик ва аёлларни даволаш анча ривожланган. Қадимги Юнонистонда табиблар жуда юксак даражада бахоланганлар. Масалан, Хомер шундай ёзади: «Битта тажрибали табиб унта бошка касбдаги одамдан афзалдир». Антик давр юнон тиббиётини ўрганишда асосий манбаъ «Хиппократ туплами», деб аталувчи китобдир. Бу китоб эрамиздан олдинги V—IV асрда ёзилган. Китоб машхур Юнон табиби Хипократ (Гиппократ) номи билан боглик, чунки китобни Хиппократ бошлаб берган, унинг шогирдлари эса давом эттирганлар. Китобда суз асосан амалий тиббиёт хакида боради. Юнонистонда тиббиёт икки йуналишда ривожланган. Биринчиси — амалий тиббий касбнинг шакилланиши ва унинг ривожланиши, иккинчиси - ибодатхона тиббиётининг пайдо булиши. Юнонистон тиббиёти тарихида ибодатхона тиббиёти унчалик роль ўйнамаган. Асклепион реконструкцияси Грек аёл-врачи мижоздан қон чиқариш муолажасини ўтказмоқда Амалий тиббиёт эса яхши ривожланган ва у мухим муваффакиятларга эришган. Бунда қадимги буюк юнон файласуфлари (Демокрит, Анаксимен) нинг илгор таълимотлари мухим роль уйнаган. Бу ерда Демокритнинг атомистик назариясини алохида курсатиб утиш зарур. Бу назария инсон 47 организмининг табиатини (тузилиши ва хусусиятлари), тушунишда катта ёрдам берган. Амалий тиббиётнинг ривожланиш йули куйидагича бўлган: бойрок табиблар у уйларида касалларни ёткизиб даволаш учун аввал кичик, кейинрок эса каттарок касалхоналар ташкил этганлар. Улар «ятрейя» деб аталган. Яхши тажрибага эга бўлган табиблар касалхона хузурида тиббий мактаб хам очганлар. Бундай мактабда дарс берувчилар «ятролипт», яъни тиббиёт муаллими деб аталардилар. Укиш муддати тугагандан сунг талабалар имтихон топширганлар ва софдиллик билан хизмат қилишга касамёд килганлар. Қадимги Юнонистон шаҳарларида одамларнинг соглигини сақлаш тадбирларини амалга ошириш ва уни текшириб туриш учун махсус табиблар тайинланган. Бу билан соғлиқни сақлаш ишларига биринчи қадам қўйилган. Табиблар, узаро бирлаша бошлайдилар, улар айрим шахар ва улкалар (ороллар )да тиббиёт мактаблари (уюшмалари), ташкил этадилар. Шулардан бизга Кротон, Книдос, Кос мактаблари маълум Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling