История религии Центральной Азии


Download 1.89 Mb.
Sana14.02.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1196188
Bog'liq
Daslepki qala manawiyati, Avesto

“MA’NAWIYATTANIW” pa’ninen 2. Tema: Da’slеpki qаlа ma’nаwiyatı ha’m «Аvеstо» kitаbı.

REJE:

  • 1. «Avesto» kitabı h’a’m «Mazdayasna» isenimi.
  • 2. Oraylıq Aziyadag’ı da’slepki qala ma’nawiyatın sa’wlelendiriwshi biybah’a derekler awh’alı.
  • 3. Jarqotan h’a’m Sapallıto’be - O’zbekstan aymag’ındag’ı da’slepki qala (protogorod) tımsalı.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ДИНЛАРИ ВА ЭЪТИҚОДЛАРИ МАНБАЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит

  • Зардуштийлик диний тизим сифатида Ўрта Осиёда бронза даврида ибтидоий жамоа муносабатлари емирилаётган, жамиятда мулкий ва ижтимоий тенгсизлик пайдо бўлаётган шароитда шаклланди. Темир даври бошига келиб у янада мукаммаллашиб, ички тизими тартибга келди. Диннинг оғзаки анъаналари аста-секин ёзмага айланди, бу эса зардуштийликнинг муқаддас диний ёзмалар тўплами бўлган Авестанинг биринчи ёзмаларини келтириб чиқарди. Бу ўтиш даври милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи чорагига тўғри келади.

Зардуштийликнинг ватани

  • Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарига кўра, зардуштийлик ватани Эрон ёки Озарбайжон. Аммо Авесто матнларини тадқиқ этиш, Ўрта Осиё, хусусан, Арйанам Ваеджу (Ўрта аср Эронвежи) – Хоразмни зардуштийликнинг ватани дейишга асос беради.

Зардуштийлик илоҳий ҳақиқат дини сифатида ва Зардуштнинг пайғамбарлик миссияси.

  • Зардуштийлик илоҳий ҳақиқат дини сифатида ва Зардуштнинг пайғамбарлик миссияси.
  • Зардуштийлик дини асосида фоний дунёни яратувчи худонинг ягоналиги ғояси ётади. У ўзининг ҳақиқатини етқазиш учун одамлар орасидан унга самимий эътиқод қилган Зардуштни танлади.
  • Зардушт – Мазда-Ясна дини пайғамбарининг номи. Зардуштийлик бу диний таълимотнинг шартли номи бўлиб, биринчи тарғиботчиси номи билан аталган.

Зардуштийликда монотеизм ғояси ва диний амалиётда дуализмнинг моҳияти.

  • Зардуштийлик якка худолик ғоясига асослансада, аслида кўп худолик элементларини сақлаб қолган ҳолда дуалистик бўлиб қолди.
  • Зардуштийлик дуализмида унинг икки асоси аввал-бошданоқ бир-бирига зид бўлиб, улар орасида чексиз кураш боради. Бу курашда эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қилади, акс ҳолда дунё йўқ бўлиб кетарди.

Зардуштийликнинг теологик тизими.

  • Зардуштийлик тизимидаги энг юқори поғонани яхшилик худоси – Ахура Мазда эгаллайди.
  • Ёвуз асослар бошида фақат ёмонлик ҳақида ўйлайдиган Ахриман – Ахра Майнйу – Ангхрамайнйу туради. У Ахура Мазданинг тескариси. Ахриман ҳар бир яхшиликка қарама-қарши ёмонлик билан жавоб беради
  • Зардуштийлик таълимотига кўра:
  • Чексиз ёруғлик – эзгулик, унда Ахура Мазда мангу яшайди.
  • Чексиз қоронғулик – бунда барча ёвуз асосларни драугадан тортиб зарарли ҳашаротларгача яратган Ахриман мангу яшайди.

Авесто

  • Авесто зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. «Авесто» сўзининг луғавий маъноси «ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар» бўлиб, Апастак, Овисто, Овусто, Абисто, Авасто каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. Авесто Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки тарзда узатилиб келинган.

Авестонинг қадимий қўлёзмасидан намуна

  • Урганч шаҳридаги «Авесто» ёдгорлиги
  • Урганч шаҳридаги «Авесто» ёдгорлиги
  • «Эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу амал»

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling