“MA’NAWIYATTANIW” pa’ninen 2. Tema: Da’slеpki qаlа ma’nаwiyatı ha’m «Аvеstо» kitаbı. REJE: - 1. «Avesto» kitabı h’a’m «Mazdayasna» isenimi.
- 2. Oraylıq Aziyadag’ı da’slepki qala ma’nawiyatın sa’wlelendiriwshi biybah’a derekler awh’alı.
- 3. Jarqotan h’a’m Sapallıto’be - O’zbekstan aymag’ındag’ı da’slepki qala (protogorod) tımsalı.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ДИНЛАРИ ВА ЭЪТИҚОДЛАРИ МАНБАЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ - Зардуштийлик диний тизим сифатида Ўрта Осиёда бронза даврида ибтидоий жамоа муносабатлари емирилаётган, жамиятда мулкий ва ижтимоий тенгсизлик пайдо бўлаётган шароитда шаклланди. Темир даври бошига келиб у янада мукаммаллашиб, ички тизими тартибга келди. Диннинг оғзаки анъаналари аста-секин ёзмага айланди, бу эса зардуштийликнинг муқаддас диний ёзмалар тўплами бўлган Авестанинг биринчи ёзмаларини келтириб чиқарди. Бу ўтиш даври милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи чорагига тўғри келади.
Зардуштийликнинг ватани - Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарига кўра, зардуштийлик ватани Эрон ёки Озарбайжон. Аммо Авесто матнларини тадқиқ этиш, Ўрта Осиё, хусусан, Арйанам Ваеджу (Ўрта аср Эронвежи) – Хоразмни зардуштийликнинг ватани дейишга асос беради.
Зардуштийлик илоҳий ҳақиқат дини сифатида ва Зардуштнинг пайғамбарлик миссияси. - Зардуштийлик илоҳий ҳақиқат дини сифатида ва Зардуштнинг пайғамбарлик миссияси.
- Зардуштийлик дини асосида фоний дунёни яратувчи худонинг ягоналиги ғояси ётади. У ўзининг ҳақиқатини етқазиш учун одамлар орасидан унга самимий эътиқод қилган Зардуштни танлади.
- Зардушт – Мазда-Ясна дини пайғамбарининг номи. Зардуштийлик бу диний таълимотнинг шартли номи бўлиб, биринчи тарғиботчиси номи билан аталган.
Зардуштийликда монотеизм ғояси ва диний амалиётда дуализмнинг моҳияти. - Зардуштийлик якка худолик ғоясига асослансада, аслида кўп худолик элементларини сақлаб қолган ҳолда дуалистик бўлиб қолди.
- Зардуштийлик дуализмида унинг икки асоси аввал-бошданоқ бир-бирига зид бўлиб, улар орасида чексиз кураш боради. Бу курашда эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қилади, акс ҳолда дунё йўқ бўлиб кетарди.
Зардуштийликнинг теологик тизими. - Зардуштийлик тизимидаги энг юқори поғонани яхшилик худоси – Ахура Мазда эгаллайди.
- Ёвуз асослар бошида фақат ёмонлик ҳақида ўйлайдиган Ахриман – Ахра Майнйу – Ангхрамайнйу туради. У Ахура Мазданинг тескариси. Ахриман ҳар бир яхшиликка қарама-қарши ёмонлик билан жавоб беради
- Зардуштийлик таълимотига кўра:
- Чексиз ёруғлик – эзгулик, унда Ахура Мазда мангу яшайди.
- Чексиз қоронғулик – бунда барча ёвуз асосларни драугадан тортиб зарарли ҳашаротларгача яратган Ахриман мангу яшайди.
Авесто - Авесто зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. «Авесто» сўзининг луғавий маъноси «ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар» бўлиб, Апастак, Овисто, Овусто, Абисто, Авасто каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. Авесто Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки тарзда узатилиб келинган.
Авестонинг қадимий қўлёзмасидан намуна - Урганч шаҳридаги «Авесто» ёдгорлиги
- Урганч шаҳридаги «Авесто» ёдгорлиги
- «Эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу амал»
Do'stlaringiz bilan baham: |