Италиянинг монополияга қарши курашиш органи


-қисм. Бозор ва рақобат кафолатларида органнинг ташкил этилиши ва вазифалари. I. Боб


Download 27.71 Kb.
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi27.71 Kb.
#1251800
1   2
Bog'liq
Италия монополияга қарши курашиш органи

2-қисм. Бозор ва рақобат кафолатларида органнинг ташкил этилиши ва вазифалари.
I. Боб. Органнинг ташкил этилиши.
10-модда. Рақобат ва бозор кафолати органи.
11-модда. Ҳокимият ходимлари.
II. Боб. Монополияга қарши курашиш органининг устун мавқеини суистеъмол қилиш ва рақобатни чекловчи шартномалар масалалари бўйича ваколатлари.
12-модда. Тергов ваколатлари.
13-модда. Шартномалар ҳақида маълумот бериш.
14-модда. Текширув.
14-модда¹. Эҳтиёт чоралари.
14-модда².Мажбуриятлар.
15-модда. Огоҳлантириш ва санкциялар.
III. Боб. Органнинг концентрация операцияларини таъқиқлаш бўйича ваколатлари.
16-модда. Концентрациялар ҳақида хабар бериш.
17-модда. Концентрациялаш операциясини вақтинча тўхтатиб туриш.
18-модда. Бирлашишни текширишнинг якуни.
19-модда. Концентрацияни таъқиқлаш ёки хабардор қилиш мажбуриятини бажармаганлик учун маъмурий жарималар.
IV. Боб. Махсус қоидалар.
20-модда. Компаниялар ва кредит ташкилотлари, суғурта компаниялари ва радио эшиттириш ва нашриёт тармоқлари.
3-қисм. Органнинг билим ва маслаҳат ваколатлари.
21-модда. Парламент ва Ҳукуматга ҳисобот бериш ваколати.
22-модда. Маслаҳат фаолияти.
23--модда. Йиллик ҳисобот.
24-модда. Ҳукуматга айрим тармоқлар бўйича ҳисобот.
4-қисм. Концентрация операциялари масалаларида давлатнинг ваколатлари ҳақида қоидалар.
25-модда. Концентрация операциялари масалаларида давлат ваколатлари.
26-модда. Қарорларнинг ошкоралиги.
5-қисм. Кредит институтлари капиталида иштирок этиш қоидалари.
Ушбу қисм ва 27,28,29 ҳамда 30-моддалар 1993 йил 1 сентябрда 385-сонли қонуни билан ўз кучини йўқотган.
6-қисм. Якуний қоидалар.
31-модда. Санкциялар.
32-модда.Молиявий қоплаш.
33-модда. Юридикция.
34-модда. Кучга кириши.
Қонунга асосан орган иш юритишда ваколатлари автоном бўлиб, мустақил иш юритади. Органга ташкилот президенти раҳбарлик қилиш асносида бошқарувда орган президенти ва тўрт аъзодан иборат коллегия иш юритада. Улар лавозимларига депутатлар палатаси ҳамда сенат раиси билан келишилган ҳолда тайинланади. Президент муҳим институционал лавозимларни эгаллаган, юқори масъулиятли вазифаларни бажарган мустақил шахслар орасидан танлаб олинади. Тўрт аъзо Давлат Кенгаши, Кассация суди, Aудиторлар суди магистратуралари, иқтисодий ёки юридик фанлар бўйича оддий университет профессорлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг юқори малакали мустақил шахслар орасидан аниқланиб, 7 йилга тайинланади. Тайинланган шахслар бошқа жойларда ишлаши мумкин эмас, агар давлат хизматчиси бўлган тақдирда, фаолият давомида давлат хизматчиси лавозимидан четлатиб турилади.
Органга мазкур қонун манфаатдор шахсларнинг тергов ҳаракатларида тўлиқ маълумотга ега бўлиш мақсадида, ўзаро сўроқ ва оғзаки баён этилишларни кафолатлайдиган тергов тартиб-таомиллари белгиланиш ваколатлари берилган.
Органнинг келгуси йилнинг 30 апрелига қадар тасдиқланган молиявий бошқарув ҳисоботи Aудиторлар суди томонидан назорат қилинади. Бюджет ва молия бошқаруви ҳисоботи Италия Республикасининг расмий газетасида эълон қилинади. Орган, концентрация операцияларини назорат қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида, ҳар йили ушбу қонуннинг 16-моддаси 1-бандига мувофиқ ҳисобот беришга мажбур бўлган компаниялар томонидан тўланадиган бадалларни белгилайди. Шу мақсадда, орган тўловлар бўйича бадал мезонларини қабул қилади. Концентрацияларни назорат қилиш билан боғлиқ умумий харажатларга мутаносиб равишда бадалларни параметрлаш, операциянинг иқтисодий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, тегишли битим қийматидан келиб чиққан ҳолда ва ҳар қандай ҳолатда қийматнинг 1,2 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда минимал ва максимал ҳисса чегаралари белгиланади.
Орган президенти ҳамда аъзоларига бериладиган тўлов ва компенсациялар Саноат, савдо ва ҳунармандчилик вазирининг тақдимига биноан Ғазначилик вазири билан келишилган ҳолда Вазирлар Кенгаши Раисининг фармони билан белгиланади.
Орган тергов ваколатларини амалга оширишда ўз тасарруфидаги ва давлат бошқаруви органлари ёки манфаатдор шахслар, шу жумладан истеъмолчилар уюшмалари томонидан эътиборга олинган нарсаларни баҳолаб, қонунда белгиланган таъқиқларнинг бузилиши мавжудлигини текширишга киришади.
Орган, шунингдек, Саноат, савдо ва ҳунармандчилик вазири ёки давлат холдинг вазирининг илтимосига биноан, рақобатни чеклаш ёки бузиб кўрсатиш деган тахминга олиб келадиган нархларнинг синхрон хатти-ҳаракати бўлган тармоқларда иқтисодий шароитларни аниқлаш бўйича умумий фактларни аниқлашга киришиши мумкин.
Қонунда белгиланган таъқиқларнинг бузилиши тахмин қилинганда, орган тегишли компания ва ташкилотларга тергов бошланиши тўғрисида хабар беради. Орган тергов давомида исталган вақтда компания ва ташкилот раҳбарларидан тергов учун керакли бўлган маълумотларни сўраб олиши мумкин. Корхона ва ташкилотлар томонидан узрсиз сабабларга кўра тақдим этишдан бош тортса ёки рад этса 50 млн лира (ҳозирда тахминан 27300 АҚШ доллари) миқдорида ёки сохта маълумотлар тақдим этган тақдирда 100 млн лира (ҳозирда 54600 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиб, фаолияти бўйича аниқланган камчиликлар бўйича қўлланиладиган санкция ва жарималардан озод бўлмайди.
Рақобатга жиддий ва тузатиб бўлмайдиган зарар етказиш хавфи билан боғлиқ шошилинч ҳолатларда, орган, агар умумий текширувдан сўнг ҳуқуқбузарлик мавжудлигини аниқласа, ex officio, яъни эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Компаниялар эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисидаги қарорни бажармаган тақдирда, орган товар айланмасининг 3 фоизигача маъмурий жарима солиши мумкин.
Компаниялар томонидан ушбу қонунда белгиланган таъқиқларнинг ёки Европа Комиссияси Шартномасининг 81 ёки 82-моддалари бузилганлигини аниқлаш учун тергов бошланганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб уч ой ичида рақобатга зид профиллар объектларини йўқ қилиш каби мажбуриятларни тақдим этишлари мумкин. Текширувда Орган ушбу мажбуриятларнинг мувофиқлигини баҳолаб, Ҳамжамият қонунчилигида белгиланган чегаралар доирасида уларни компаниялар учун мажбурий қилиб қўйиши ва ҳуқуқбузарликни аниқламасдан иш юритишни тугатиши мумкин. Лекин, қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, орган айланманинг 10 фоизигача маъмурий жарима солишга ҳақлидир. Қуйидаги ҳолларда Орган автоматик равишда иш юритишни қайта бошлаши мумкин, агар:
а) қарор асос бўлган элементга нисбатан фактик вазият ўзгарса;
б) манфаатдор компаниялар ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бузса;
c) қарор томонлар томонидан тақдим этилган тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки чалғитувчи маълумотларга асосида чиқарилганлиги аниқланганда.
Огоҳлантиришлар ва жарималар белгилашда, Орган, Aгар текшириш натижалари бўйича қонунда назарда тутилган қоидабузарликларни аниқласа, тегишли корхона ва ташкилотларга ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Орган компаниялар томонидан жиддий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг жиддийлиги ва давомийлигини инобатга олган ҳолда, ҳар бир корхона ёки ташкилотда ёпилган охирги молиявий йилда эришилган оборотнинг ўн фоизигача бўлган миқдорда молиявий жазо қўллаши назарда тутилган бўлиб, компанияларга жаримани тўлаши шарт бўлган муддатлари кўрсатилган огоҳлантириш хабарномасини беради. Компаниялар томонидан огоҳлантиришга риоя қилмаган тақдирда орган айланманинг ўн фоизигача ёки аввал қўллаган жарима билан биргаликда энг кам миқдорда маъмурий жарима қўллайди. Шунингдек, жаримани тўлаш муддатини белгилайди. Такрорий талаблар бажарилмаган тақдирда, орган тадбиркорлик фаолиятини ўттиз кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Орган Ҳамжамият ҳуқуқий тизимига мувофиқ, рақобат қоидаларининг бузилишини аниқлашда компаниялар томонидан кўрсатилган малакали ҳамкорлик туфайли молиявий жазо муайян ҳолларда қўлланилмаслиги ёки камайтирилмаслиги мумкин. Бу Ҳамжамият қонунчилигида назарда тутилган.
Download 27.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling