12-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ академик лицейнинг бўш вакант иш ўринларига педагог ходимлар иш ўринларига белгиланган низом асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига қатъий амал қилган ҳолда танлов ўтказилиб ишга қабул қилинади.
13-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицей ўкитувчиларининг касбий ва педагогик салоҳиятини ошириш мақсадида Фаргона давлат университети магистратураси ва докторантурасида мақсадли таҳсил олишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва ОТМга тақдим этилган.
14-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ академик лицей раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш режаси асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил қилинган (малака ошириш режаси илова қилинади).
Шуниндек, Академик лицейнинг иқтидорли ўқитувчиларини «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендияси асосида хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантурада ўқиш режалаштирилган (рўйхат илова қилинади).
15-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ академик лицейида спорт зал ва спорт майдончалари, шахмат-шашка хонаси мавжуд бўлиб, жумладан, спортнинг волейбол, мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка тўгараклари ташкил этилган. Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида белгиланган режа асосида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
20-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ академик лицейи ва бошқа академик лицейлар, шунингдек, турдош хорижий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик алоқалар ўрнатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |