XII. Аниқланган камчиликлар юзасидаи берилган таклифлар.
Ўқув биносидаги маънан эскирган мебель жиҳозларини босқичма-боскич янгисига алмаштириш.
Ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва гуруҳ журналларини тартибга келтириш.
Хорижий мамлакатларнинг соҳага оид таълим муассасалари малакали экспертларини аниқлаш, улар билан музокаралар олиб бориш ҳамда мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ишларини амалга ошириш.
Университет тажрибали профессор-ўқитувчиларини академик лицейга жалб килиш ишларини янада такомиллаштириш.
Ўқувчиларни фан олимпиадалари, республика ва халкаро олимпиадалар, танловларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
ФарДУ академик лицейининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган ҳамда касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган битирувчиларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан касб-ҳунарга ўргатиш марказларида ўқитишни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни якунига етказиш бўйича таклифлар берилди.
Ишчи гуруҳ:
О.Юлдашев
М.Акбаров
Директор
Do'stlaringiz bilan baham: |