Ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича


Download 56.59 Kb.
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi56.59 Kb.
#1798516
1   2   3
Bog'liq
1 шартнома

2.2. Таълим муассасаси:
Корхона (ташкилот) билан бирга касб (мутахассислик)лар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастурлари асосида дуал таълим бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Корхона (ташкилот) билан дуал таълим бериш бўйича ўқитиш муддатлари ҳамда таълим олувчи ўқувчиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
Дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни корхона (ташкилот)га юбориш, ҳар бир ўқувчилар гуруҳига ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчини бириктириш бўйича буйруқни расмийлаштиради;
Дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди;
Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолиятини назорат қилади ва улар томонидан белгиланган тартибда таълим жараёни ташкил этилишини таъминлайди;
Ўқувчи кундалиги юритилишини назоратини олиб боради;
Корхона (ташкилот) билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг баҳолаш жараёнини ва якуний давлат аттестациясини белгиланган тартибда ташкил этади;
Корхона (ташкилот) билан келишилган ҳолда дуал таълим натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.


3. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ.
3.1 Мазкур шартнома имзоланган кундан кучга киради.
3.2 Шартнома дуал таълим асосида шакллантирилган ҳар бир ўқувчи (гуруҳ) нинг ўқиши давомида амалда бўлади.
3.3 Шартномага киритиладиган қўшимча шартлар ва ўзгартиришларни Томонлар ўн кун муддатда кўриб чиқади ва қўшимча келишувлар билан расмийлаштиради.
3.4 Киритилган қўшимчалар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

4. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ.
4.1 Томонлар мазкур шартнома бўйича ўзининг мажбуриятларини бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
4.2 Томонлар мазкур шартнома бўйича ўзининг тегишли мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишли даражада бажармасликда, агарда ечими енгиб бўлмайдиган кучларга сабаб бўлган тақдирда ва ҳолатларда жавобгарликдан озод этилади.


Download 56.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling