Ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
Download 56.59 Kb.
|
1 шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Андижон транспорт техникумининг раҳбари Хусанова Дилдора Каримжановна
- 1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ. 1.1 “Автомобил йўллари, кўприклар ва аэродромлар қурилиши”
- 2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ. 2.1. Корхона
Дуал таълимни жорий этиш бўйича корхона (ташкилот) ва таълим муассасаси ўртасидаги ШАРТНОМА ___________________шаҳар (туман) “_____”________202__йил Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом асосида, дуал таълим бўйича кадрлар тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаси–кейинги ўринларда “Таълим муассасаси” деб номланувчи Андижон транспорт техникумининг раҳбари Хусанова Дилдора Каримжановна бир томонидан, иккинчи томондан дуал таълим бўйича Таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлайдиган Корхона (ташкилот) – кейинги ўринларда “Корхона” деб номланувчи ________________________________________________________________нинг (корхона (ташкилот)нинг номи) раҳбари______________________________________________ дуал таълимни ташкил этишда, (исми, фамилияси ва отасининг исми) кейинги ўринларда “Томонлар” деб номланувчи мазкур шартнома туздилар 1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ. 1.1 “Автомобил йўллари, кўприклар ва аэродромлар қурилиши” касб (мутахассислик) бўйича дуал таълим асосида малакали кадрлар тайёрлашни ҳамкорликда амалга ошириш мажбуриятини оладилар. 1.2 Ўқувчини меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисми профессионал таълим муассасасида, малака ҳамда компетенцияларни шакллантиришни ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисм корхона (ташкилот)да ташкил этиш. 2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ. 2.1. Корхона: Таълим муассасаси билан ҳамкорликда дуал таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқади ва амалга оширади; Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади; Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади; Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради; Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўлайди; Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади. Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади; Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясида иштирок этади; Таълим муассасаси билан биргаликда ўқитишнинг дуал тизимида таълим берилганлиги бўйича ҳисоботларни тайёрлайди. Download 56.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling