Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2016, 10 Ташматов Р. Х., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекисон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 2.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana15.11.2023
Hajmi2.88 Mb.
#1774904
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
transaktsiya-harazhatlarini-bosh-arish-kontseptsiyasi

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
Маълумки, республикамиз иқтисодиётини ривожланти-
ришнинг устувор вазифаларидан бири юқори қўшимча 
қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг 
ҳажми ва турини кенгайтиришдан иборат
1
. Ушбу вазифани 
самарали амалга оширишда харажатларни, шу жумладан 
маҳсулот таннархида иштирок этмайдиган, аммо ишлаб 
чиқариш ҳажми ва сифатига сезиларли даражада таъсир 
кўрсатадиган трансакция харажатларини аниқлаш ва 
уларни камайтириш муҳим ҳисобланади. 
1
Даставвал, трансакция харажатларининг 
моҳиятини илмий жиҳатдан ёритиш, уни 
бошқариш бўйича концепцияларни ўрга-
ниш ҳамда мавжуд муаммоларни очиб бе-
риш муҳим аҳамият касб этади. Трансакция 
харажатлари атамаси концептуал жиҳатдан 
ХХ асрнинг 30-йилларида «янги институцио-
нализм» доирасида пайдо бўлган. АҚШ ва 
Ғарбий Европада трансакция харажатлари 
алоҳида мустақил мавзу сифатида 1960-
1970 йил ларда авваламбор икки иқтисодчи-
олимлар Р.Коуз
2
ва О.Уильямсон
3
орқали 
ажралиб чиққан. 
Россияда ушбу муаммога ХХ асрнинг 90-
йилларидан бошлаб қизиқиш уйғонган. 90-
йилларнинг иккинчи ярмида В.Кокорев, Р.
1
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд 
қийин чиликларга қарамасдан, олиб бораёт-
ган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда тарки-
бий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусу-
сий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка 
янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга 
юришдир. / Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги 
маърузаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2016 йил 16 
январь.
2
Coase R.H. The Problem of Social Cost. // Journal 
of Low and Economics, 3: 1—44, October 1960.
3
Williamson O. E. The Economics of Discretionary 
Behavior: Managerial Objectives in a Theory of 
the Firm. Englewood Cliffs, N. J.: Prentice-Hall, 
1964; Williamson O. E. The Economics of Antitrust: 
Transaction Cost Considerations, University of 
Pennsylvania Law Review, 122: 1439-1496, June 
1974.
Капелюшников, В.Курченков ва В.Радаев
4
каби олимларнинг ишларида трансакция 
харажатлари муаммоси тизимли тарзда 
кўриб чиқилади, трансакция харажатлари 
хусусиятига эга бўлган харажатлар иқтисо-
дий категория сифатида изоҳланади. Бунда, 
агар дастлаб трансакция харажатлари тад-
биркорликка бағишланган иқтисодий тад-
қи қотларда бевосита гап юритилган бўлса, 
охирги йилларда трансакция харажатлари 
мустақил тадқиқот предмети сифатида на-
моён бўлмоқда (масалан, А.Е.Шаститко
5
ва 
С.Ю.Барсукова
6
ишларида).
Ўзбекистонда трансакция харажатлари 
муаммосига 2000 йилдан бошлаб қизиқиш 
кучайиб кетди. Даставвал у «Институцио-
4
Кокорев В. Институциональные преобразо-
вания в современной России: анализ динамики 
трансакционных издержек. // «Вопросы экономи-
ки», 1996. №12; Капелюшников Р.И. Экономиче-
ская теория прав собственности. ИМЭМО, 1990; 
Курченков В.В. Трансакционный подход к анали-
зу процесса формирования рыночных структур в 
российской экономике. // «Экономика строитель-
ства», 1995. №2; Радаев В.В. Формирование новых 
рынков: трансакционные издержки, формы кон-
троля и деловая этика. — М.: Центр политических 
технологий, 1998.
5
Шаститко А.Е. Теоретические вопросы неоинс-
титуционализма: Введение в институциональный 
анализ. / Под ред. В.Л.Тамбовцева. — М.: ТЕИС, 
1996; Шаститко А.Е. Экономическая теория инсти-
тутов. — М.: ТЕИС, 1997; Шаститко А.Е. Трансакци-
онные издержки: содержание, оценка и взаимос-
вязь с проблемами трансформации. // «Вопросы 
экономики», 1997.; Шаститко А.Е. Неоинституцио-
нальная экономическая теория. // 2-е изд., пере-
раб. и доп.— М.: ТЕИС, 1999.
6
Барсукова С.Ю. Неформальная практика рос-
сийского бизнеса в зеркале трансакционных из-
держек. — Проблемы, успехи и трудности пере-
ходной экономики (Опыт России и Беларуси). / 
Под ред. М.А. Портного. — М.: МОНФ, 2000.
36
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling