Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2016, 10 Ташматов Р. Х., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекисон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 2.88 Mb. Pdf ko'rish
|
transaktsiya-harazhatlarini-bosh-arish-kontseptsiyasi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
ни камайтириш бўйича хатти-ҳаракатлар билан шартланган. Солиқ солишни тако- миллаштириб ва унинг умумий даражасини лозим бўлган даражага келтириш орқали муаммо ечилади, бу эса харажатларни шакл лантириш ва бошқариш механизми- нинг иқтисодий жиҳатларига эга бўлган ишнинг маҳсулдорлигини оширади. 1 Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, трансак- ция харажатларига таъсир кўрсатиш мақ- садга мувофиқлиги ва мумкинлиги улар- нинг вужудга келиш шароитлари ва улар- нинг миқдорини ўзгартириш бўйича мақ- сад ли ўрнатмалар вариантлари билан бел- гиланади (локализация зоналари, ҳисобга олиш усуллари ва корхона фойдасига таъ- сир кўрсатишига қараб). Шу боис трансак- ция харажатлари таркибида учта трансак- ция харажатлари гуруҳларини ажратишни назарда тутади: камайтирадиган (min), ўзгар тирмасдан қолдирадиган (const), мақ- бул лаштирадиган (opt). Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, турли саноат тармоқларида трансакция харажат- ларини ҳисобга олиш ва тартибга солиш мумкинлиги ва лозимлиги бўйича турли қарашлар мавжуд. Ушбу масалаларни ечиш бўйича аниқ услубиёт ва алгоритмлар йўқлиги маркетинг фаолияти билан боғлиқ моддий ва молиявий оқимларни бошқариш амалларини мураккаблаштиради. Трансак- ция харажатлари миқдорининг ошиши уму- мий харажатларни бошқариш концепция- 1 Манба: жадвал муаллиф томонидан тузилган сини ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо эта- ди (1-расм). Ишлаб чиқилган концепция уйғунлик та- мойилларининг таъсир кўрсатишига қараб трансакция харажатларини (алоҳида турла- ри ёки умумий ҳолда) таҳлил қилиш, баҳолаш ва тартибга солиш учун қарорлар тўпламини шакллантиришни назарда тута- ди. Трансакция харажатларини тартибга солиш тизимини тузишнинг асосий омили трансакция харажатлари турлари бўйича мақсадли мўлжалларни аниқлаш ҳисоб- ланади. Трансакция харажатларини бошқариш бўйича таклиф этилаётган тамойиллар қу- йи да гиларни ҳисобга олади: уйғунлик ша- роитида трансакция харажатлари тури бўйича корхонанинг мақсадли мўлжаллари, назорат ва ҳисобга олишни таъминлаш, са- марасиз трансакцияларни қисқартириш учун ходимларни мотивация қилиш. Трансакция харажатлари концепцияси бир қарашда ишончли туюлади ва айрим муаммоларни таҳлил қилишда уни асос си- фатида қабул қилишимиз керак, деб тасав- вур қиламиз. Аммо иқтисодий-ташкилий масалаларда барча муаммоларни таҳлил қилишда трансакция харажатларни ҳисобга олишни қўллаш ҳар доим ҳам тўғри кела- вермайди, чунки айрим қўшимча шароит- лар йўқлигида унинг асосий ҳолатлар (унга кўра трансакция харажатларини энг кам миқдорига келтириш) низоли бўлиб қолади. Бунда биз иккита асосий муаммони келти- ришимиз мумкин. Download 2.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling