Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2016, 10 Ташматов Р. Х., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекисон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 2.88 Mb. Pdf ko'rish
|
transaktsiya-harazhatlarini-bosh-arish-kontseptsiyasi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
Бу ташкилотнинг бозор муносабатларининг ташқи субъектлари билан ҳамда ички алоқаларни ўрнатиш пайтида зарур амал ҳисобланади, чунки иерархик тузилма дои- расида ишбилармонлик хамкорлигида ҳам йўқотиш ва зиддиятликлар вужудга келади. Охирги йилларда иқтисодчилар трансак- ция харажатлари концепциясига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Бироқ, таш- килотларда харажатларни ҳисобга олиш муаммоли ҳисобланади, чунки: ● биринчидан, норасмий тавсифга эга бўлган ушбу харажатларнинг улуши юқори; ● иккинчидан, расмий харажатлардан уларни ажратиш мураккаб ҳисобланади, чунки бухгалтерлик ҳисобида трансакция харажатлари деган тушунча назарда тутил- маган. Концепциянинг асосий ғояси харажат- ларни бошқарув ҳисобига олиш ва таҳлил қилиш соҳасига компания, тармоқ ва бутун иқтисодиётнинг стратегик ривожланиш тўғрисидаги муфассал ахборотларни кири- тиш ҳисобланади. Анъанавий тарзда ҳаражатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш муқобил бошқарув қарорлари натижасида амалга оширилган хўжалик операцияларини бухгалтер ҳисо- бида акс эттирилган баҳолаш нуқтаи назар- дан кўриб чиқилади. Бироқ харажатларни ҳисобга олиш мақсад эмас, балки бизнесда муваффақиятга эришиш учун восита ҳисобланади. Шу боис корхонада қабул қилинган харажатларни ҳисобга олиш ти- зими ва методологиясининг қабул қилинган ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги нуқтаи назардан баҳо- лаш лозим. Маълумки, корхона паст нархларни ушлаб туриш ёки рақобатчилардан устун турувчи маҳсулот (хизмат)ларни таклиф этиш йўли билан рақобатга бардош бери- ши мумкин. Ушбу иккита тубдан фарқ қилувчи стратегиялар нафақат стратегик менежмент доирасида қизиқиш уйғотиши, балки харажатларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг турли устуворликларини назарда тутади. У ёки бу шаклдаги харажат- лар тўғрисидаги ахборот барча корхоналар учун муҳим ҳисобланади, аммо турли стра- тегиялар харажатларга нисбатан турли хил қарашларни талаб этади. Бизнинг фикримизча, харажатларни бош қаришга нисбатан бундай ёндашув ўзини оқлайди, бироқ уни амалда жорий этиш янада юқори даражадаги ички молия- вий менежментни талаб этади. Шуни таъкидлаш керакки, мавжуд хара- жатларни бошқариш концепциялари бир хил эмас. Концепцияларнинг бири (функ- ционал харажатларни шакллантирувчи омиллар, қўшилган қиймат) харажатларни ҳисобга олиш тавсифига асосланади ва ха- ражатларни бошқариш соҳасида бухгалте- рияга ҳам тегишли бўлади. Бошқа концеп- циялар (таркибий харажатларни шакллан- тирувчи омиллар, қадриятлар занжири, стратегик жойлашуви) харажатларни ҳи- собга олиш нуқтаи назардан эмас, балки иқтисодий жиҳатдан бошқарув объекти си- фатида кўрилади. Харажатларни бошқариш концепциясининг йиғиндиси 1-жадвалда келтирилган. Юқорида санаб ўтилган харажатларни бошқариш концепциялари харажатларни тадқиқ этишда таъсирчан дастак ҳисоб- ланади. Бироқ охирги дамларда иқтисодий адабиётларда харажатларни шакллантирув- чи ҳисобга олиш жиҳатига тааллуқли кон- цепцияларга катта эътибор берилмоқда. Бу шу билан изоҳланадики, харажатларни шакллантириш механизмининг иқтисодий жиҳатини белгиловчи омиллар статистика маълумотлари бўйича ишончли баҳолашни деярли амалга ошириш мумкин эмас. Ушбу маълумотларнинг иқтисодий таҳлили нотўғри, бир-бирига зид бўлган хулосалар- ни чиқаришга олиб келади. Бу иқтисодиётда хуфёна операцияларнинг улуши юқорилиги ва бухгалтерлар томонидан расмий ҳисо- бот ларни тайёрлашда барча мумкин бўлган усуллар ёрдамида солиқ солинадиган база- 39 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling