Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 3(139) Умурзақова Мўътабархон Нодир қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети «Макроиқтисодиёт»


-расм. Ривожланган мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш тизимининг таснифи


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1263525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8.Умурзакова

1-расм. Ривожланган мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш тизимининг таснифи
1
.
54
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
1,6 мартага, қон томир касалликларига чали­
ниш ҳолатлари 1,7 мартага камайди (2­расмга 
қаранг)
2
. Халқаро экспертлар фикрича, мам­
лакат аҳолисининг тиббий суғурта полисла­
рига эгалиги сабабли аҳолининг тиббий хизмат­
лардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши 
билан бир қаторда, кўрсатилаётган хизматларнинг 
сифати ҳам такомиллашиб бормоқда. Натижада 
аҳолининг оғир касалликларга чалиниши, барвақт 
ўлим ҳолатлари йилдан­йилга камайиб бормоқда
3
.
Германияда 2010­2014 йилларда аҳолининг 
тиббий суғурта хизматларидан фойдаланишга 
бўлган интилиши сезиларли даражада ортди. 
Натижада таҳлил этилаётган даврда суғурта фонд­
ларининг даромадлари орта бошлади. Мамла­
катдаги демографик қариш муаммосининг мав­
жудлиги ва янги турдаги турли касалликларнинг 
тарқалиши сабабли ўлим ҳолатлари, аҳолининг 
касалланиши ва турли орттирилган ногиронли­
кларнинг вужудга келиши сабабли 2010­2019 йил­
ларда мамлакатда суғурта фондларининг ўз маж­
буриятларини бажаришлари учун сарфланадиган 
харажатлари қисми ортиб ва 2017 йилда мамла­
1
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари 
асосида муаллиф томонидан тузилган https://www.who.
int/data/gho/data/themes/mortality­and­global­health­
estimates/ghe­leading­causes­of­death
2
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари 
асосида муаллиф томонидан тузилган https://www.who.
int/data/gho/data/themes/mortality­and­global­health­
estimates/ghe­leading­causes­of­death
3
Global Health Estimates 2020: Deaths by Cause, 
Age, Sex, by Country and by Region, 2000­2019. World 
Health Organization. https://www.who.int/data/gho/data/
themes/mortality­and­global­health­estimates
катда тиббий суғурта хизматларини молиялашти­
ришнинг “Zinszusatzreserve (ZZZ)” усули амалиётга 
татбиқ этилди. Ушбу усул ёрдамида суғурта фонд­
лари харажатларини қисқартиришга эришилди 
(3­расмга қаранг). Ушбу усул ўлим ҳолатлари 
вужудга келганда бериладиган турли нафақа ва 
тўловларни тўлаш тартибига ўзгартириш кири­
тишдан иборат бўлди.
Буюк Британия бюджет моделида соғлиқни 
сақлаш харажатларининг 85% давлат бюджети 
томонидан қопланади, ва 15% эса хусусий тиб­
бий суғурта ҳисобидан тўланади. Пул маблағлари 
давлат бюджетида жамланади, ва даволаш про­
филактик муассасаларини молиялаштиришни 
бошқарувчи ўзини ўзи тартибга солувчи ташки­
лотларга берилади. Соғлиқни сақлашнинг мар­
казлашган бошқаруви шакли амал қилади. Уму­
мий давлат харажатлари ЯИМни 9,4% ни таш­
кил этиб, шундан соғлиқни сақлаш соҳасига 
сарфланган харажатларининг ЯИМ даги 7,7% 
ни ташкил этади
4
. Аҳоли бепул тиббий хизмат­
лар билан қамраб олинган ва тиббий хизматлар 
учун қўшимча тўловлар деярли мавжуд эмас. 
Аҳолининг меҳнат қобилиятига эга қатлами учун 
бир рецепт учун 7.85 фунт стерлинг миқдоридаги 
доимий тўловлар қўлланилади.
Давлат шифокорлар ва даволаниш профилак­
тик муассасаларни аккредитациялаш, шифокорлар 
фаолиятини тартибга солиш билан шуғулланади. 
Тиббий хизматлар тўловлари даражалари ва нарх­
лари бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 
4
Most Efficient Health Care: Countries / Bloomberg 
Visual Data 2013.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling