Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Жаҳонда амал қилаётган соғлиқни сақлаш модел
лари универсал характерга эга эмас, шу муноса
бат билан моделларнинг кучли ва заиф томон
лари, хориж давлатларини бу борада тажри
баларини таҳлили Ўзбекистон аҳолини ижти
моий ҳимоя қилиш тизимида соғлиқни сақлаш
соҳасини ислоҳ қилиш ва оптималлаштиришда
муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг мақсади. Тиббий суғуртани
ислоҳ
этишнинг
хориж
тажрибасидан
Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимини шакллан
тиришда фойдаланишга қаратилган илмий таклиф
ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг методлари. Тадқиқот жараё
нида гуруҳлаштириш, абстрактмантиқий фикрлаш
ва қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Асосий натижалар. Жаҳондаги соғлиқни
сақлаш тизимининг барча моделларини уч турга
бўлиш мумкин
1
:
1. Бюджет модели (давлат тизими)
2. Суғурта модели (ижтимоий суғурта тизими)
3. Хусусий модел (нодавлат ёки бозор тизими).
Беверидж модели сифатида машҳур бўлган
биринчи моделнинг характерли томони ушбу
моделда давлат етакчи ўринни эгаллайди. Моли
ялаштиришнинг бош манбаи бўлиб солиқ тушум
лари хизмат қилади. Барча аҳоли учун тиббий
хизматлар бепул кўрсатилади. Одатда, ЯИМдаги
соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатла
рининг улуши 811 фоизни ташкил этади. Хусу
сий суғурта ва қўшимча тўловлар муҳим роль
ўйнайди.
Молиялаштиришнинг бош манбаи – давлат
бюджети ҳисобланиб, тиббиёт ходимлари хусу
1
Омельяновский В.В. и др. Зарубежный опыт:
модели финансирования и организации систем
здравоохранения. Финансовый журнал / Financial jour
nal №3 2014. – С. 23.
сий бошқарув компаниялари назорати остида
бюджет маблағларини олади. Ҳукумат соғлиқни
сақлаш харажатларининг аксарият қисмини (70%
дан ортиқ) таъминлаган ҳолда, бир вақтнинг
ўзида тиббий хизматлар кўрсатувчи ва тиббий
хизматлардан фойдаланувчи ролини бажаради.
Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш марказ
лаштирилган ҳолда амалга оширилади. Тиббий
хизматларнинг аксарият қисми давлат даволаш
профилактик муассасалари ва хусусий шифокор
лар томонидан кўрсатилади ва хусусий тиббий
муассасаларга иккиламчи ўрин берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |