Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 3(139) Умурзақова Мўътабархон Нодир қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети «Макроиқтисодиёт»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1263525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8.Умурзакова

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 3(139)
йўналиши марказлаштирилмаган бўлиб, мулк­
чиликнинг турли шаклларига асосланган ташки­
лотлар томонидан амалга оширилади.
Келтирилган 1­расмда ривожланган мамлакат­
ларда соғлиқни сақлаш тизимини бюджет, суғурта 
ва хусусий моделлари таснифланиши кўрсатилган.
Ижтимоий ҳимоя тизими борасида – АҚШ, Гер­
мания, Буюк Британия, Франция ва Канада мам­
лакатларининг тажрибаларини таҳлил этамиз.
Германия ижтимоий суғуртанинг классик 
модели намунаси ҳисобланиб, унинг молиялаш­
тириш манбалари қуйидагича тақсимланади: 
ижтимоий тиббий суғурта – 60%, хусусий тиб­
бий суғурта – 10%, давлат бюджети – 15% ва 
фуқароларнинг шахсий воситалари – 15%. Гер­
мания аҳолисининг деярли 90% ижтимоий тиб­
бий суғурта дастурлари ва 10% эса хусусий тиб­
бий суғурта дастурлари билан қамраб олинган, 
ҳолда ижтимоий суғурталанганларнинг 3% ихти­
ёрий тиббий суғурта полисига эга.
Германияда соғлиқни сақлаш харажатларининг 
мамлакат ЯИМ даги улиши 7,8­11,7 фоизни ташкил 
1
Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан 
тузилган.
этади
2
. Давлат бюджети манбаларидан соғлиқни 
сақлаш харажатларининг 75% қопланади. 
Соғлиқни сақлашнинг молиявий маблағлари 
ҳаракати қуйидаги кўринишига эга эди, дастлаб 
улар ижтимоий тиббий суғуртанинг давлат фон­
дида жамланади, сўнгра тиббий даволаш муас­
сасалари хизматларини назорат қилувчи ноти­
жорат суғурта ташкилотларининг ҳисобларига 
тушади. Шифохоналар жамғармалари деб ном­
ланган шифокорлар уюшмалари ижтимоий тиб­
бий суғурта тизимининг асосини ташкил этади. 
Улар мажбурий тиббий суғуртада қонуний кафо­
латланган хизматларни кўрсатиш ва молиялашти­
ришни бошқарадиган ўз­ўзини тартибга солувчи 
тузилмаларни яратади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумот­
ларига кўра, Германияда аҳолига кўрсатилаётган 
тиббий хизматларни молиялаштиришда тиббий 
суғуртанинг амалиётга кенг татбиқ этилганлиги 
сабабли сўнги 2000­2019 йилларда мамлакатда 
аҳолининг турли оғир касалликларга чалиниш 
ҳолатлари сезиларли даражада қисқарди. Жум­
ладан, таҳлил этилаётган даврда аҳолининг ише­
мик юрак касаллиги билан оғриши ҳолатлари 
2
Most Efficient Health Care: Countries / Bloomberg 
Visual Data 2013 (http://www.bloomberg.com/visual­data/
best­and­worst/most­efficient­health­care­countries).

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling