Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 3(139) Умурзақова Мўътабархон Нодир қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети «Макроиқтисодиёт»


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1263525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8.Умурзакова

Бисмарк модели номи билан танилган 
иккинчи модел кўпинча тартибга солинадиган 
тиббий суғурта тизими сифатида белгиланади. 
Ушбу модел тиббий хизматлар бозорининг дав­
лат томонидан тартибга солинишининг ривож­
ланган тизими ижтимоий кафолатлар билан бир­
лашган ҳолда аралаш иқтисодиёт тамойилларига 
асосланади. Суғурта фондлари давлат томонидан 
молиялаштирилганда мажбурий тиббий суғурта 
дастурлари жами аҳолини қамраб олади ва тиб­
бий хизматлар харажатларининг 70 фоиздан 
ортиғини давлат қоплайди, ҳамда давлат томо­
нидан соғлиқни сақлашга йўналтирилган харажат­
лар, бюджет моделига нисбатан юқорироқ бўлиб 
ЯИМ ҳажмининг 9­13 фоизини ташкил қилади. 
Маблағларни тақсимлашда хусусий нотижорат, 
тижорат суғурта фондлари ва суғурта компания­
лари ҳал қилувчи роль ўйнайди. Аҳолининг тиббий 
хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришда 
бозорнинг мавқеи катта бўлиб, беморлар суғурта 
компаниялари ва хизмат кўрсатувчиларни тан­
лашда эркинликка эга.
Соғлиқни сақлашнинг хусусий модели хусу­
сий суғурта компаниялари ва фуқароларнинг 
шахсий маблағлари ҳисобига, пуллик хизматлар 
кўрсатиш билан шуғулланади. Тиббий хизматларга 
бўлган эҳтиёжларни қондиришда бозор етакчи 
ўринни ўйнайди. Давлат амалда бозор томони­
дан қондирилмаган мажбуриятларни ўз зим­
масига олади, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож 
фуқароларнинг (ишсизлар, кам таъминланган ва 
нафақа олувчилар) тиббий хизматлар кўрсатишга 
бўдган харажатларини қоплайди.
Хусусий моделда молиялаштиришнинг 50 
фоиздан ортиғи фуқароларни шахсий хусу­
сий маблағлари ҳисобига амалга оширилади. 
Пул маблағлари хусусий суғурта фондларида 
тўпланади ва тиббий даволаш муассасаларига 
йўналтирилади. Тиббий хизматлар кўрсатиш 
53
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling