Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна
Download 313.2 Kb. Pdf ko'rish
|
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari
Илмий муаммонинг қўйилиши.
Миграция сиёсати деганда, исталмаган мигра цияни келтириб чиқарадиган омилларга қарши курашиш учун миграция оқимларини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва ижтимоий чора тадбирлар тўплами тушунилади 2 . В.Бобылевнинг фикрига кўра, миграция сиёсати бу тамойиллар, мақсадлар ва ҳаракатлар тизимидир, унинг ёрда мида давлат ва бошқа сиёсий субъектлар мигрант 1 International migration report 2020.UN. N.Y. 2020. P. 3. 2 Воробьева О.Д. Миграция населения. Вып. 6: Миграционная политика. – М.: Минфедерации Рос сии, 2001. С. 8. лар оқимини тартибга солади 3 . Л.Л.Рыбаковский эса, миграция сиёсатига концептуал бирлаштирил ган воситалар даражасида умумий қабул қилинган ғоялар тизими сифатида эътибор қаратиб, улар нинг ёрдами билан давлат, шунингдек, бошқа давлат институтлари маълум тамойилларга риоя қилган ҳолда мақсадга эришишини таъкидлади 4 . Бу борада С.В.Рязанцев ҳам миграция сиёсати бу ғоялар ва концептуал бирлаштирилган воситалар даражасида қабул қилинган тизим эканлигини таъ кидлаб, унинг ёрдамида, давлат, шунингдек, унинг институтлари, мамлакатнинг тамойилларга риоя қилган ҳолда жамият ривожланишининг кейинги босқичига мос келадиган мақсадларга эришишни назарда тутади 5 . Тадқиқотчилар Т.A.Прудникова, С.A.Егорова, С.A.Акимованинг қарашларига кўра, миграцияни тартибга солиш объектив равишда аниқланган мақсадлар, вазифалар, миграция соҳасидаги ижти моий муносабатларни ривожлантириш тизими, миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатлари норма лари, шунингдек, миграция жараёни субъектлари (жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари, дав лат органлари) конституциявий тузум тамойилла рига асосланган ва шахсларнинг ҳаракатланиши, жойлашиши ва давлат ҳудудида ва (ёки) унинг алоҳида ҳудудларида бирлашишига қаратилган, рағбатлантирувчи ва назорат қилувчи омиллар билан таъминланган жараёндир, деган ёндашувни илгари сурадилар 6 . Ўз навбатида, хорижлик олимлар M.Гиугни, Ф.Пaссилар ҳам миграция сиёсати бу давлат бошқаруви соҳасига тааллуқли ва ваколатли ҳукумат томонидан назорат қилинадиган ва мигра ция жараёнларини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солинадиган қарорларни қабул қилиш жараёнини ўз ичига оли шини маъқуллайдилар. Уларнинг фикрича, давлат миграция сиёсати бу концептуал бирлаштирил 3 Бобылев В. Миграционная политика (сущность, структурное строение, основные типы)// Власть. №62009. – С. 61. 4 Рыбаковский Л.Л. Миграционная политика Рос сии: теория и практика // Современные проблемы миграции в России: материалы общероссийской научной конференции (11–13 ноября 2003г.). – М., 2003. С. 36. 5 Рязанцев С.В. Материалы международной кон ференции. Политика народонаселения: настоящее и будущее. – М: МАКС Пресс, 2005. С. 365. 6 Прудникова Т.А, Егорова С.А., Акимова С.А. Пра вовые и организационные особенности миграци онной политики в ряде зарубежных стран. – М.: ЮНИТАДАНА: Закон и право, 2013. – С. 10. 40 МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling