Иқтисод ва молия / экономика и финансы №9, 2012 Турдиқулов Н. Х


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana22.12.2022
Hajmi1.67 Mb.
#1043184
1   2
Bog'liq
byudzhetlararo-munosabatlarni-tashkil-etish-masalalari

Бюджетлараро 
муносабатлар 
– 
Ўзбекистон Республикаси республика бюд-
жети, Қорақалпоғистон Республикаси, вило-
ятлар ва Тошкент шаҳри бюджети, шунинг-
дек туманларнинг маҳаллий бюджетларини 
ўртасида бюджет жараёнида содир бўладиган 
муносабатлар мажмуидир.
Давлат бюджети маблағларини 
бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш
Давлат бюджети маблағлари турли дара-
жадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги йўллар 
билан қайта тақсимланади:
 юқори бюджетлардан қуйи бюджет-
ларга бюджет дотациялари, бюджет субвен-
41
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИ / 
ГОСУДАРСТВЕННЫЙ БЮДЖЕТ И КАЗНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕМА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2012
циялари ва ўтказиб бериладиган даромадни 
ажратиб бериш;
 бюджет ижроси жараёнида пай-
до бўлган ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича 
маблағларни юқори бюджетдан қуйи бюд-
жетга, шунингдек қуйи бюджетдан юқори 
бюджетга йўналтириш;
бюджет ссудалари ажратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси бюдже-
тида ва маҳаллий бюджетларда даромад-
лар ва харажатлар ўртасида пайдо бўладиган 
вақтинчалик узилиш айланма касса маблағи 
меъёри ҳисобига, юқори бюджетлардан бе-
риладиган бюджет ссудалари, фойдаланилма-
ган бюджет маблағлари қолдиқлари ҳисобига 
қопланади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазир-
лар Маҳкамасининг қарорига биноан 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли-
ги Қорақалпоғистон Республикаси бюдже-
тида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджет-
ларида назарда тутилган айрим харажатлар-
ни мақсадли молиялаштириш учун қуйи бюд-
жетлар ҳисобига киритиладиган даромадлар-
ни республика бюджетига ўтказиши мумкин.
1. Бюджетлараро муносабатларнинг 
назарий асослари ва тамойиллари
Бюджет давлат учун зарур бўлган молия 
ресурслари миқдорини акс эттиради ва шунга 
қараб мамлакатдаги солиқ сиёсати белгила-
нади. Бюджет маблағларининг сарф этилиши, 
миллий даромадни ва ялпи ички маҳсулотни 
қайта тақсимлашдаги аниқ йўналишларни акс 
эттиради ва натижада у иқтисодиётнинг са-
марали дастаги бўлиш имкониятларига эга 
бўлади. Бюджет хилма-хил муносабатларга 
дахлдор категориядир. Унинг пайдо бўлиши 
ва ривожланиши давлатнинг пайдо бўлиши 
ва шаклланиши билан боғлиқ. Давлат бюд-
жетдан бевосита ўз фаолиятини таъминлаш 
воситаларидан бири ҳамда иқтисодий ва иж-
тимоий сиёсат ўтказишнинг муҳим унсури 
тарзида фойдаланади. Бюджет - иқтисодиётга, 
ишлаб чиқариш жараёнига, хўжалик ҳаётига 
давлат томонидан таъсир ўтказувчи восита-
дир. У давлат истеъмолининг молиявий асоси 
сифатида намоён бўлади, ҳамда давлат томо-
нидан ижтимоий соҳаларни бошқариш учун 
фойдаланилади.
Бюджет тизимининг бўғинлари ўртасидаги 
ўзаро боғлиқлик бюджетлараро муносабат-
лар механизми орқали ташкил қилинади. Бюд-
жетлараро муносабатлар бу бюджет тизими-
нинг бир поғонасидан иккинчи поғонасига 
бюжет маблағларининг кўчирилишидир. 
Давлат бюджети маблағларининг турли 
поғонадаги бюджетлар ўртасида қуйидагича 
тақсимланади:
1.Умумдавлат аҳамиятидаги солиқлар ва 
бошқа даромадлардан ажратмалар;
2.Бюджет дотациялари;
3.Ўзаро ҳисоб-китоблар;
4.Бюджет ссудалари; 
5.Бюджет субвенциялари;
Умумдавлат аҳамиятидаги солиқлар ва 
бошқа даромадларни тақсимлашда қуйидаги 
мезонлар асос қилиб олинади:
1. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ри-
вожланиш даражаси;
2. Минтақада давлат инвестиция дастурига 
мувофиқ капитал қўйилмаларни молиялаш-
тириш;
3. Маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъ-
минлашда ўз даромадларининг етишмаслиги.
Бюджетлараро алоқалар қуйидаги тамой-
иллар асосида йўлга қўйилади:
- Ўзаро жавобгарлик;
- Барча бюджетларни тўлдиришнинг яго-
на усулини қўллаш;
- Ҳудудлар даромадини тенглаштириш ;
- Бюджетлар ўртасидаги молиявий муно-
сабатларни максимал даражада қисқартириш 
;
- Маҳаллий бюджетларни хукумат қарори 
асосида тўлдириб бориш;
- Маҳаллий хокимиятларни ўзларининг 
бюджетлар 
даромадини 
оширишига 
қизиқишини кучайтириш ;
- Бюджетлараро муносабатлар ошкорали-
гини таъминлаш.
Бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш жара-
ёнида, моддий-техника базасининг бир хил 
бўлмаганлиги учун бюджетларнинг айримла-
рида даромадлари режалаштирилаётган хара-
жатдан ортиқ бўлса, бошқалари эса режалаш-
тирилаётган харажатлари суммаси режалаш-
тирилаётган бюджет даромадларидан ошиб 
кетган ҳолатларда ўзаро ҳисоб-китоблар ке-
рак бўлади. Бюджет тасдиқлангандан сўнг 
давлат ва маҳаллий солиқлар ва даромадлар 
тўғрисида, маъмурий-ҳудудий бўлинишдаги, 
ташкилотларнинг бўйсунишидаги ўзгаришлар, 
турли хилдаги бўйсунишдаги қурилиш объ-
ектлари ўртасида капитал қўйилмалар лимит-
ларини қайтадан тақсимлашдаги ўзгаришлар 
бўйича янги қонунлар қабул қилиниши на-
тижасида алоҳида олинган бюджетларга 
ўзгартиришлар киритилган ҳолларда бюджет 
ижроси жараёнида юзага келадиган бюджет-
лар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича 
бажариладиган операциялар ҳисобга олина-
ди.
42
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИ / 
ГОСУДАРСТВЕННЫЙ БЮДЖЕТ И КАЗНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕМА

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling