Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирли


Download 0.51 Mb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1465957
  1   2   3
Bog'liq
5 маъруза матни


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирли
Шаҳарлар ва қишлоқлар географияси
фанидан
маърузалар матни
Тошкент - 2006

Мазкур ишда шахарлар ва уларнннг географияси. иктисодий ва

Социал географнянинг ўзаро хос йўналиши тўғрисида сўз юритилади. Асосий эътибор шахарларнииг вужудга келпши, ривожланган. генетик ва функционал типлари. уларнинг худудпй бирикмаларини ўрганишга қаратилган.
Маърўза матни география ва минтақавий иқтисодиёт йўналишидаги талаба, магистр хамда аспирантларга мўлжалланган.



Сўз бошн
Шаҳарларни ўрганиш катта илмий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга. Чунки мамлакат ва юртларнинг хозирги куни ва ўтмиши, тарихи. тасиифи ва тақдирини, уларнинг жаҳон :ҳамжамиятндаги ўрнини, геосиёсий мавқеини кўп ҳолларда шаҳарлар оркали англаш мумкин.
Шахарлар нихоятда ҳаракатчан, динамик объект улар ҳам жонли мавжудотдек бетакрор, ўзига ҳос борлиқ. Шаҳарларнинг ҳам тутилган вақти ва жойи, ижтимоий ахволи ва келиб чиқиши, ёши ва фаолияти, бошқача қилиб айтганда, паспортлари бор. Бинобарин, шаҳарнн ўрганиш хамма вақт жонли ва қизиқарли бўлади.
Ушбу маърузалар матни муаллифнинг бу сохадаги кўп йиллик илмий—педагогик тажрибасидан келпб чиққан ҳолда ёзилган. Унинг мазмуни ўқув жараёнида такоммллаштирилиб борилади ва республикамиз шахарларига оид фактик рақамлар хамда ахборотлар билан бойитилади.
Маъруза 1. Шаҳарлар географияси фанининг обектив ва предмети.


Геоурбанистика ёхуд шаҳарлар географияси аҳоли ва аҳоли манзилгоҳлари ва умуман иқтисодий социал географиянинг энг ривожланган йўналишидир. Шаҳарлар бошқа иқтисодий географик объектларга қараганда ўзининг яхлит, дархол кўзга ташланиб туриши билан фарқланади. Бунинг сабаби уларнинг ишлаб чиқаришни, ижтимоий -иқтисодий воқеликни худдудда, географик харитада ўзига хос тасвирлашдир.
Маълумки, иқтисодий хариталарда асосан уч ҳудудий шакл кўрсатилади: чизиқлар йўлларга мос келса, ареал ёки майдонлар — қишлоқ хўжалик соҳаларига, нуқта ва тугунлар (тугунчалар) эса саноат марказлари, шаҳарларни акс эттиради. Бинобарин, айтиш мумкинки, иқтисодий ва социал географиянинг асосий тадқиқот объекти ана шу учлик, худуднй ёки географик геометрия ҳисобланади ва уларни тахлил этиш бу фаннинг туб масаласидир.
Шаҳарлар географиясининг иқтисодий ва социал география фани доирасидаги бундай ютуғини боиси нима? Авваламбор," таъкидлаш лозимки, шахарлар худудий бирликдир иккинчидан, улар мураккаб социал - иқтисодий категория; учннчидан, шаҳарларда атроф-муҳит, мазкур худуднинг ижтимоий - иқтисодий фаолиятй, мисли ойнада аксни топганидек, яхлит мужассамланади; тўртинчидан, шаҳарлар хар бир давлат, худуд, иқтисодий ва социал географик тизимнинг таянч нуқталари, «устунлари» бўлиб хизмат қилад»? Шахарлар — бизнинг ўтмншимиз, хозирги кундаги қудратимиз ва истиқболда ривожланиш қуввати ва имкониятимиздир. Улар ердага чинакам порлоқ юмузлардир.
Шаҳарлар жуда мураккаб мавжудот бўлиб, серқирали вазифаларни бажаради. Сиёсий жиҳатдан олсак, ҳар бир давлат ўзининг шаҳарлар тури ва, айниқса, пойтахти (дорулсалтанати) билан кучлидир. Бежиз эмаски, ҳар қандай уруш — юрушлар муваффақияти ва зафари душманнинг шаҳар ва қалъаларини забт этишда, бўйсундиришда ўз исботини топган. Демак, қадимда шаҳарлар бутун юртга, мамлакатга, бойликка нисбат берилган. Уларни турли мамлакат ёки «кқ..\имларда» турлича аташган: қубба, мадинат, полис, болиғ, бозор, таун, град, пур, бург, вилл ва хоказолар айни пайтда шахарлар географиясининг кенглигидан далолат беради. Бундан кўриниб турибдики, шаҳарлар давлатларнинг сиёсий хаётида, уларнинг жахон хамжамиптида, геосиёсий тузилмасида мухим Рол ўйнайди.
Шаҳарларнинг қудрати уларда мужассамланган иқтнсодяй салохият билан белгиланади. Шаҳарлар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги бўлмаган тармоқларнинг ҳудудий ташкнл этиш шакли сифатида иқтисодий жиҳатдан самарали, сердаромад, ҳаракатчан (динамик).
Йўналишларни ўзида мужассамлаштарган. Шу боис хар кандай
мамлакат миллий иқтисодиётининг таркиби, ривожланганлик
даражаси ва халқаро меҳнат таксимотидлги ўрни, ундаги мавжуд
шаҳарлар тизими, урбанзация жараёни билан тавсифланади. Айни
вақтда шахарларнпнг илмий — техникавий, маданий салоҳиятлари ҳам
салмоклидир.
Шаҳарлар бозор иктисодиётига ўтншда асосий омил бўлиб хизмат илади. Уларда мавжуд бўлган банк —молия тизимларйни бозор инфраструктураси маъносида таърифлаш мумкин. Бинобарин, мустақил мамлакатимизнинг сиёсий хаёти ва унинг бозор чуносабатларига ўтиш даврнда шахарларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шахарларда замонавий тармоқлар, илгор технология жорий этиш ппконнятп катта хорилскй сармоядорлар хам асосан шаҳарлар ва, айниқса инфраструктура тизими мукаммал шаклланган марказларни таилашади. Шахарларда товар айрибошлаш, пул обороти (айналиши) фаол-5ўлади. Буларнинг барчаси шахарларга янгича қарашни тақозо этади. •
Шахарнинг маданий—маънавий, диний, тарихий жиҳатларини хам ун\тмаслик лозим Қадимда, хусусан, дини исломда шаҳарларга ойдек нисбат бернлган, улар дорул, байт —ул, шариф каби иборалар бнлан улуғланган. Агар даштнй ёвузлар шаҳарлар ривожланишига қарши бўлган бўлсалар, мусулмон оламида шаҳарларни барпо этиш ва уларни юксалтиришга жиддий эътибор берилган.
Ўтмишда шаҳарларнпнг гоҳ авж олиши, гоҳ тушкунликка учрашиши маданият (цивилизацня),ижтимоий ривожланишнинг доимий йўлдоши бўлган ва ана шундай даврий нотекисликлар тарих босқичларини белгилаб турган. Шунинг учун юртнинг тарихи, тавсифи ва тақдири кўп жихатдан унинг шаҳарлари билан боғлиқдир.
Ҳар қандай шахарлар азалий ва абадий мўқаддас жойлардир, чунки бу жойларда буюк авлиё ва алломалар қабри мавжуд. Кўпгина шаҳарлар ана шундай фазилатга эга. Бу борада Макка ва Мадина, Бухор-о, Туркистон, Самарқанд, Хива, Тошкент, Термиз, Ғиждувон. Шаҳрисабз, Чусата ўхшаш шахарларни тилга олиш кифоядир.
Шахарларнмизнинг хосиятли тупроғи, еру суви дунёга машҳур сиймоларни берган. Улар эса исми—шарифлари билан ўз навбатида туғилган ва ятаган шаҳарларни дунёга машҳур қилишган, адабийлаштрган.
Шаҳарларнинг мукаддаслига қадамжойлар ва мозорлар билан боғлнқ бўлган қабристонлар шаҳарларнинг ўтмиши сирлари, тарихини сақлайди, улардаги бозорлар эса юртнинг ижтимоий хаётини минатюрада мужассамлантиради. Бинобарин, шаҳарлар шу ўлка, диёрнинг иқтисодий ва социал, ижтимоий географиясини кўзгусидир.
Ҳалқнмиз хаётида бозорлар азалдан муҳим ўрин тутган; бозори бор жой шаҳар деб юритилган (ҳозир ҳам Хитойнинг Уйғуристонда кичик шаҳпрлар, район марказлари баъзан бозор деб айтилади). Бозорлар мамлакатнинг турли шахарларида ҳафтанинг деярли ҳар кунида навбатма — навбат уюштирилган, айниқса, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари бозорлар ниҳоятда гавжум бўлган. Шу боис шарқ бозорларининг шаҳар ҳосил қилувчи вазифаси уларнинг шаҳар халқигапша эмас. балки бутун атроф ахлига хизмат килишда кўринган. Ша.харликлар учун бозорлар хар куни ва бир жойда муқим, барқарор бўлса, қишлоқ аҳлига эса бозор хар куни ва хар жойда бўлган. Бозор кунини оила аъзолари зориқиб кутишган, шу кунга мўлжалланган маълум мақсадларни режалаштирган; бозор болажонларга совға берган, оилага рўзғор юмушларини бажарган, оила ва қўни — қўшни, махалла учун ахборот вазифасини адо этиб келган.
Юртимизга турли мақсадда ташриф буюрган саёхатчилар, мусофнр ва бошқалар, энг аввало, шаҳарларимизнииг бозорларини таърифлашгап. Шахарнинг катта - кичиклиги, мамлакат ва юртда тут-ш мавқеини бозор чмжми, унда савдо -сотнқ қилинадиган товарлар. матолар географняси билан бахолашган. Шу сабабли шарк маданиячини бд тарнхшш бозорларсиз тасаввур қилиб бў.шайди. Бизнпнг «бозор» атамамиз- Буюк ипак йўли орқали Европага, улардан эса Америка қитъасига ҳам кириб борган.
Халқимиз хаётида бозорлар хозир хам мухим ўрин тутади. Агар мозор ва қабристонларда қадрпятимиз мустахкамлига, ўтган авлодга муносабагимиз ўз аксшш топса, бозорлар горт бойлиги в бутлиги халқ фаровонлигининг кўзгусидир. Бинобарин, шахарларн: нқтисодай ва социал географик ўрганишда қадамжой ва бозорларга хам хақли равишда катта эътибор беришки талаб этади.
Юкорида келтирилган шахарларнинг қисқача тарихи уларн ўрганншнинг нихоятда серқиррали, қизикарли ва айни пайтда маъсулиятли экан.ллгидан далолот беради. Бу жумбоқ ёки калавада гаографлар хамма вакт ўзига хос ва бетакрор ўринлари билан ажралиб туради; географнк тадқиқот учун шахарларнинг, энг аввало, ҳудудий тизим, ҳудудий — иктисодий ва социал мажмуа, динамик, ҳаракатпан эканлиги муҳимдир.
Шахарлар географияси саноат, транспорт, аҳоли географияси, ҳамда шахарсозлик ва райои планировкаси, социология, демография, аҳолига хизмат кўрсатпш сохалари географияси каби йўналриилар билаи алоқа қилади. Уни ўрганишда географик тавдослаш. картографня, тарихий, статистик, моделлашткриш ва боштут мегодлардан фойдаланилади. Шу билан бирга шахарларни ўрганиш орқали мамлакат ёки вилоятнинг ўтмиши, уларнинг хозирги ахволи, ижтимоий ва сиёсий вазиятидан бохабар бўлиши мумкин. Айни пайтда шаҳарларнинг гсостратегик аҳамияти ҳам катта. Аммо, шаҳарларни ахоли пунктларининг бошқа шаклидан, жумладан, қишлоқлардан кескин ажратиш хам нодурустир. Сабаби, шаҳарларнннг аксарияти, хусусан, бизнинг шароитимизда қишлоклар негизида шаклланган. Қолаверса, Осиё ёки Шарқ шаҳарлари, аслида шахар ва қишлоқларнинг ажратмас бирлигидир.
Маъруза 2. Шахарларни географик ўрганиш
Давлатлар ва иқтисодий районларни ўрганишда, ўлкашуносликда бу худудларнинг умумий таърифидан шаҳарларга ўтилади, яъни шаҳарлар мамлакатлар ички тузилиши, хўжалик тэрккби ва худудий тафовутларни билиб олишда тахлил қилинади. Демак, бундай анъанавий йўналишда шахарлар ўлка, худуд иқтисодий таърифнинг поёнида, якуний бўғинидан ўрин олган. Бироқ бу масалани аксинча, муқобил равишда ҳам ҳал этиш имконияти бор: шаҳарларнииг жамият хаёти ва унинг социал— иқтисодий тузилмасини аниқ ва асосий ҳудудий шакли эканлигидан келиб чиққан ҳолда мамлакат тавсифини унинг шаҳарларидан бошлаш мумкин.
Шахарлар мамлакат ва иқтисодий районлар географиясида ўрганилиши билан бир қаторда улар алоҳида тадқиқот объекти бўлиб ха.м хизмат қилади. Бу борада, яъни шахарларни иқтнсодий .гсографнк ўрганиш тартиби хдқида илмий - услубий адабиётларда чўпгана таниқли олимларнинг кўрсатаалари мавжуд. Албатта, шахарларии ўрганиш авваламбор уларнинг тарихи, келиб чициши, генетик хусуснятларини таҳлил қи/шшдан бошланади. Натижада, асосан 'тарихий манбаларга таянган холда, ўрганилаётган шаҳар ёки шахарльрнинг нима учун айнан шу жойда ва ўгаишнинг айнан шу боскичида вужудга келганлиги ёритилиб берилади.
Шаҳарларни ретроспектав ўрганиш тарихий тамойилга биноан бажарилади қўйилган мақсад нуқтаи назаридан ўпчиш маълум тарнхий даврларга бўлинади ва ҳар бир даврнинг шаҳар (шаҳарлар) шаклланиши ва ривожланишига бўлган таъсири тадқиқ этилади. Аммо, бу ерда тарихнинг «икир-чикирига» ўтиб кетилмайди, гсография тарих учун эмас, аксинча тарих географияга хизмат қилишн керак.
Мамлакатимиз шаҳарларини ўрганишда, уларни бунёд этилганлигидан бошлаб, хозирги кунгача босиб ўтган йўлидаги асосий тарихий, даврий воқеалар қисқача кўрилиб чиқилади ва улар мавжуд борлиқдан келиб чиққан ҳолда бахоланади. Бошқача қилиб айтганда, шахарларнинг тарихи вужудга келган ва ривожланиб кетган давр нуктаи назаридангина эмас (бу асосан тарихнинг вазифаси), балки уларнинг ҳозирги вақтдаги холатидан келиб чиқиб ҳам таҳлил қилинади. Тарихий география учун эса ҳар бир ҳодиса ўша даврдан келиб чиқиб тахлил этилиши ва баҳоланиши лозим. Зеро, Гераклит айтганидек, «Айни бир сқимга бир вақтнинг ўзида икки марта тушиб бўлмайди». Чунки, иккинчи марта кирганда оқим( сув) ҳам, унга тушувчи хам илгарисидек эмас, ўзгарган бўлади.
Ўзбекистон шахарларни ўрганишда, уларнинг қадимий ва бой тарихидан ташқари, рус ва советлар империяси даврлари ҳам кўриб чкқилади. Шундан сўнг шахдрлар шаклланиши ва ривожланишидаги мамлакатимизнинг мустақиллик. даврига алоҳида эътибор бериш лозим.
Ўрганилаётган шаҳар ёки шахарлар тарихига кўра, уларнинг генетик турлари ажратилади, «янги» ва «эски» шахарлар гуруҳи аниқланади. Эндиги шароитда «янги шахарларни» собиқ советлар даврида вужудга келганлиги билан асослаш нодурустдир. Қолаверса, янг» шаҳар тушунчасннипг ўзи ҳам нисбийдир. Кенг маънода, юртимизнинг янги тарихига мувофиқ «янги шаҳарлар» деб уларни Туркистбн Россия томонидан забт этиб олинган (XIX аср ярми ) даврдан сўнг пайдо бўлганларини айтиш мумкин.^ Бундай шахарлар туркумига Фарғона (Янги Марғилон, Скобелов), Когон (Янги Бухоро), Тўрткул (Петроалександровск)лардан бошлаб кейинги йилларда вужудга келган барча шаҳарлар киритилади. Шу маънода собиқ СССР даврида барпо бўлган шахарлар (Навоий, Зарафшон, Ширин, Дружба, Маржонбулоқ, Толимаржон, Янгиер ва бошқалар) ҳам янгилар қаторига киради. Аммо иқтисодий ва социал география нуқтаи назаридан қараганда бутунлай «бўш» ёки ўзлаштирилмаган жойларда ҳамда кейинги қисқа даврда аҳо,\иси ва хўжалиги кескин рнвожланган ва ташқи қиёфаси тубдан ўзгарган манзилгохларни.том маънодаги янги шахарлар деб аташ тўғрироқдир.
v, Шахарлар геограсриясини ўрганишдаги навбатдаги босқич уларни катта—кичиклиги бўйича табақалаштириш (классифи — кациялаштариш)дан иборатдир. Бу ерда қўйилган мақсад ва тадқиқ қилинаётган объект хусусиятидан келиб чиқиб, шахарлар тўри ахоли сони бўйича турли даража ёки классларга ажратилади. Энг аввало улар, 3 гурухга: катта, ўрта ва кичик шаҳарларга бўлинади, махсус тадқиқотларда эса янада кенгроқ 1классификация қўлланилади. Табийки, катга ёки гсичик шахар тушунчаси ҳам нисбийдир. Масалан, Тошкзнт даражасидан ҳатто азим Самарқанд ёки Наманган хам кичик шаҳарднр (Японлар «шаҳар нима?» саволига «бу Токиодир» деб жавоб беришган экан). Айни пайтда мамлакатимиз қишлоқ жойлари, ичкарисидан қараганда тумаи маркази— кичик шахар ҳам улар учун катта, ўлкан кўринади. Мисол учун Қашқадарёнинг Қамаши ёки Чирокчи ахолисининг нигохида шаҳар - бу, энг аввало, Қамаши ва Чироқчидир; Қарши, Самарқанд, Тошкент эса улар учун нихоятда ўлкан, азим шаҳар хисобланди. Лемак, шаҳарларни миқдорий жихатдан турлича бахолаш сунъийликка эга экан. Бироқ бундай қараш, одатда оддий ҳалқ, хаётий ва анъанавий, кундалик андозаларга мос келади, холос. Илмий изланишларда эса ҳар бмр тадқиқот объекти учунгина эмас, балки мамлакат миқёсида расмий равишда қабул қилинган маълути андозаларга амал қилиш керак. Бу айни пайтда, турли вилоят ва мамлакатлар шахарларни қиёсий географик ўрганишда хам қўл келади.
Шахарлар келиб чиқиши ва уларни классификациялаш
натижалари махсус статистик жадвал, диаграмма, график ва
хариталар ердамида тасвирланиши шарт. Жумладан, шаҳарлар
табақаланишини пирамида шаклида кўрсатиш ҳам нихоятда мақбул
усул хисобланади. Чунки, бундай тасвирда мамлакат ёки вилоятнинг
қайси бўғинидаги шаҳарлари кўп ёки кам, кучли ёки заифлиги ва
ушбу муаммони ҳал этиш йўллари, манбалари яққол кўринади. Айки
чоғда, бу ҳолат мамлакат ёки район хўжалигининг худудий
мужассамлашув хусусиятини акс эттиради.
Шахарлар миедорий даражалари билан бирга, улар сифат кўрсапсичлари, бажарадиган вазифалари (функциялари) бўйича ҳам бир —бирига ўхшаш эмас. Маълумки, жуда кўп шаҳарлар турли мақомдаги маъмурий марказ вазифасини ўтайдилар. Улар орасида кўпчиликни туман марказлари, ундан камрорини — вилоят ва факат биттаси эса мамлакат маъмурий — сиёсий, яъни пойтахт Прункцяясини-— бажаради.
Хўжалик жиҳатидан ёндошганда, жуда кўп иТаҳарлар саноат ва транспорт маркази, айримлари дам олиш (рекреация), фан марказлари ҳисобланади. Шаҳарларнинг бажарадиган вазифасини, ихтисослашувини аниқлашда, асосан банд бўлган аҳоли таркиби таҳлили этилади. Шунга кўра, саноат, транспорт ёки фан—техника марказлари ажратилади. Саноат шахарлари ичида кўи тармоқли саноат маркази, огар ва енгил саноат, ресурс шаҳарлар каби функционал типлар белгиланади. Агарда ана шундай шахарлар тоифалари уларнинг Катта — кичиклиги, босқичлари билан биргаликда кўрилса, тадқиқот янада чуқур ва самарали бўлади.
Ўрганиш натажасида, шаҳарлар иҳтисодий географиясининг энг мухим қонунияти ўз исботини топади. Бу хам бўлса, шаҳарларнннг бажарадиган вазифаси - ихтасослашуви, функцияси уларнинг катга ёки кичиклигини белгилашидир.
Шаҳарларни ўрганишда, уларнинг иқтисодий географик ўрни, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва ҳудудий ташкил этиш шаклларига алоҳида эътабор бериш керак. Бу борада айниқса, ишлаб чиқарццшннг мужассамлашуви, ихтисослашуви, . кооперация ка комбинатлахиувини, саноат тугуни ва мажмуаларини тадқиқ қилиш муҳимдир. Бундай иқтисодий кўрсаткичлар статистик усуллар, ҳисоб —китоблар ёрдамида аниқланади, шахарлар кўрсаткичлари бошқа шаҳарлар ва мамлакатлар ўртача ҳолати билан таққосланади.
Жумладан. мужассамлашув ва ихтисослашув коэффициенти ва индекслари, тармоқларнинг турланиши (диверсифпкацияси), ахолн жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулоти, ривожланганлик даражаси ва бошқалар хисоблаб чиқилади.
Маълумки, хозирги бозор муносабатларига ўтиш даврида, ишлаб чиқаришнинг юқори даражада мужассамлашуви, йирик корхоналарни қуриш кўп жихатдан мақбул эмас. Шу сабабдан бугунги шароитда саноатни жойлаштириш асосида шаҳарларнинг вужудга келиши ва уларнинг кескин ривожланиши нисбатан кам учрайдиган ҳолатдир. Бундан улкан қўшма корхоналар, қурилаёттан Асака, Қоровулбозор шаҳарлари мустаснодир.
Шу билан бирга, азалдан мавжуд бўлган кичик шахарлар муаммоси хозирги кунда бошқача маъно касб этади. Бундай шахарларнинг бирдан —бир ижобий имконията, уларда мехнат ресурсларининг кўплиги, қишлок районларига яқинлигидир. Бироқ, кичик шахарлар молиявий жиҳатдан заиф, ўз —ўзларини-бошқаришлари қийин ва давлат ёрдамига муҳтож. Унинг устига/ мазкур шахарларда малакали ишчи ходимлар оз, замонавий инфраструктура тизими тўла шаклланмаган. Бинобарин, кичнк шахарларимизга катта муаммолар хос, деб айтишимиз мумкин.
Ана шундай шароитда, хорижий сармоядорлар кўпроқ катта шахар муҳитини истайдилар, қўшма ва кичик корхоналар қуриш нмконпятлари хам бундай шахарларда кенгроқ. Демак, эндиги шароитда, катта шахарларда кичик корхоналар кўпроқ яратилмоқда, кичик шахарларда эса, агар улар моддий ва молиявий қўллаб — қувватланса, йирик саноат корхоналари хам қурилади. Аммо барча кичик шаҳарларни бундай ривожлантириш мумкин эмас вақт хам, капитал маблағ, сармоя ҳам еташмайди. Бинобарин, кичик шаҳарларнинг айримларигина танлаб олинади ва улар ўсиш қутби хамда маркази сифатида ривожлантирилади. Бундай шаҳарларни ажратаб олиш эса, уларнинг кўп омилли тахлил этилиши ва бахоланиши (иқтисодий географик ўрни, мехнат ва хом ашй. ресурслари, экологик ҳолати, транспорт ва бошқа инфраструктураси, функцияси, катга — кичиклиги ва х.к.) асосида амалга оширилади.
Шахарларни иқтнсодий географик ўрганишда, уларнинг транспорт функциясига ҳам алоҳида эътибор берилади, Шаҳар ва транспорт йўллари ўзаро чамбарчас боғлиқ бири иккинчисисиз бўлмайди, йўллар шаҳарларга келади, шаҳарлардан йўллар кетади. Хуллас, шаҳарлар ва йўллар бу мамлакатнинг иқтисодий асоси, «қовурғаси» ҳисобланади.
Шунингдек, шаҳарларнинг социал функциялари, фан ва таълим тизими, маданияти, аҳо.шга хизмат кўрсатиш сохалари, экологик вазияти, ахолисининг ўсиши каби масалалар ҳам ўрганилади. Шу ўринда пойтахт шахарларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чупки хар қандай мамлакатнинг жахон ҳамжамиятидаги мавқеи, халқаро ва дипломатак алоқалар, сиёсий ҳаёти, энг аввало, унинг пойтахти билан боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, оламшумул ва умумбашарий муаммолар хусусида расмий сўз юритилганда, одатда ддвлатларнинг пойтахти номидан гапириллди. Шу боис, пойтхт шаҳарларнинг юкори масъулиятлари кихоятда вазмин улар бир томондан мамлакатни худудий сиёсий жихатдан ташкил қилиш, бошқариш вазифасикп адо этса, иккинчи томондан бундай марказлар давлатни жахон миқёсига муносиб равишда олиб чиқиль\ари керак. Айнан ана шу маънода ҳар қандай давлат ўз тавдирини пойтахтига топширади.
Ўзбекистон Респуб.мткаси сиёсий мустақилликка эришуви муносабатн билан унинг пойтахти — Тошкент жахрн геосиёсий тузилмасининг субъектига айланди. Авваллари Тошкент собиқ Иттифоқ пойтахти — Москва «соясида» қолгаи бўлса, энди у дунёдаги барча мамлакатлар билан тўғридан муомила қилади. Демак, пойтахт шахарлар ривожланишига алохида этибор келганлар, авваламбор, унинг иойтахтага қараб баҳо бериб кетадилар. Шу нуқтаи назардан - мамлакатимиз шахарларининг сардори, карвонбошиси, дорулсалтанати Азим Тошкент шахрининг мустақиллик тарофати билан кпоқа вақт ичида қиёфасини тубдан ўзгариши қувончлл
Пойтахт билан бир қаторда вилоят марказлари, йирик саноат шаҳарларп, қадимий шахарларни ўрганиш хам катта ахамиятга эга (чунки ҳар қандай пойтахт ўз атрофи, ўлкалари билан кучли). Шу ўрннда шахарлар географмяси билан шахар географиясини фарқ қила олиш керак. Биринчисида, мамлакат ёки вилоятларнинг шахарлар тўрп, таркиби вп тизшш тадқиқ этилса, иккинчисида алоҳяда олнш'ан бир шахар ўрганиш объекти шаклида намоён бўлади. Бундай микрогеографик, йирик масштабли тадқиқотлар бизда, афсускн, ҳозирча кам бажарилади (хорижяй давлатларда бу йўналиш анча илгарилаб кетган). Вахоланки, шаҳарлар ички географиясини, ҳудудий тузилишини ўрганишнинг мухим амалий (конструктив) жихатлари мавжуд. Ушбу йўналишдаги таадиқотлар, анъанавий иқтисодий географик ўрганишларни, социал герграфик изланишларга яқинлаштиради. лойихалаштириш ва шахарсозликда, уларни режалаштиришда жуда қўл келади. Бундай ишларни бажаришда диаграмма, статистик лсадвал ва графиклардан ташқари махсус социологик усулларни, анкета — сўровлар ўтказииши унутмаслик керак.
Шахарлар функциясининг тахлили, уларнинг демографик жараёнларини ўрганиш билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, шаҳарларнинг ривожлапиши, амалда, улардаги аҳоли миқдори, унинг ўсиш суръатларида ўз аксини топади. Шунинг учун,' шаҳарлар ахолиси сонининг динамикаси, табиий ва механик харакати, ёш ва жинсий, миллий таркиблари қисқача кўриб чиқилади. тадқиқот натижалари жадвал, график ва хариталарда тасвирланади.
Геоурбанистикада шахарларнинт катта — кичнклнги, зпчлиги, улар орасидаги масофа, урбанистак ва ҳудудий —урбанистик таркиби хам ўрганилади. Шунингдек, шаҳар манзилгоҳларинннг худудий ташкил этилншидаги, мураккаб шакллар — шахарлар агломерациялари мамлакат ёки вилоят шахарлэри географияси доирасида ва шу билан бирга алохида тадқиқот объекти даражасида кўрилиши керак.
Урбанистак таркиб деганда, шахарлар тўри ьа таркиби. катта шаҳарларнинг мавжудлиги ва мавқеи тушунилади. Ҳудудий урбанисгик таркибда, эса, мамлакат турли район ва вилоятларнинг ҳар хил босқичдаги шахарлар ва хусусан, йирик марказлар билан таъминланганлнк даражаси назарда тутилади.
Шахарлар ривожланиши, урбанизация жараёни билан биргаликда ўрганиб борилади. Аммо, бу оламшумул ходиса мамлакат тарпхи, анъаналари, ишлаб чиқаришнинг тармоқлар таркиби, ихтисослашуви ва худудий ташкил этиш шаклларидан келиб чиққан холда бахоланиши зарур. Шу жаҳатдан ёндошганда Ўзбекистоннинг урбанизация жараёнида хам ўзига хос ва мос, бетакрор йўли бўлмоғи табиийдпр.
Шаҳарларни географик ўрганишда, фақатгина илмий
адабнётлар ёки хариталар кифоя қилмайди. Бунинг учун ўша шаҳарларнинг мумкин қадар бевосита кўриш зарур. Кўрганда хам, шаҳар марказидаги мехмонхонада яшаб кетишнинг ўзи кифоя эмас. Бунинг учун, шахарнинг турли томонини жонли равишда кузаташ, чор атрофи билан бевосита танишиш ва шу асосда, унинг ҳудудий қўлами ва ички тафовутлари тўғрисида тассавур хосил қилмоқ лозим.
Айни пайтда, фак;ат шаҳариинг ўзини алохида олиб қараш, уни ёпик тизим шаклида фараз қилиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.Бу эса мантиқий жихатдан хам тўғри эмас. Чунки, хар қандай шахар ўз атрофисиз, қишлоқ жонларисиз, мутлақо ажралган холда вужудга келмайди ва ривожланмайди. Шахарлар, мисли тоғ рельефидек, иқтисодий харитада ўзига хос чўққиларни акс эттиради ва бу нуқталар фақат атроф мухит, маълум худуд даврасидагина яққол кузга ташланади. Ушбу объектав борлиқдан келиб чиқиб, шахарлар ёки шахар географиясини, уларнинг барпо бўлиши, ҳознрги куни ва келажагини атроф жойлар билан биргаликда ўрганилади. Зеро, айнан шу худуд имконияти, қудрати ва салохляти туфайли бу шаҳар бўртиб чиққан, юксалган.
Шундай қилиб, шаҳар ёки шаҳарларни географик ўрганишда қўйдаги тартабга риоя қилиш мақсадга мувофиқдир
1.Кириш.
2.Шахарларнинг вужудга келиши ва ривожланишига таъсир этувчи табиий ҳамда социал— иқтисодий шарт ва шаронтлар. ,
З.Шаҳарларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари (тарихий-географик тахлил).
4.Шаҳарларнингҳозирги ахволи:функционал типлари, уларнинг 1классификацияси; шахарлар саноати, демографияси, социал шароити, транспорти ва хоказо.
5.Шахарларшшг худудий тизимлари, шахарлар агломерацияси ка Уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
б.Шахарларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишидаги асосий муаммолар.
7.Шахарлар ривожланишининг башорати, устивор йўналишлари. Хулоса.
Юкоридакелтарилган тартиб (схема) маълум худуд шахарлар туркумини ўрганишга мослаштирилган. Шубхасиз, бу бандларнинг орасида энг мухими ва марказийси 4-қисм, яъни шахарларнинг хозирги ҳолати хисобланади. Бинобарин, унинг тавсифи ҳам мураккаб ва кент қамровли бўлади.
Агар алоҳида бир шаҳар ўрганиладиган бўлса, у ҳолда шаҳарнинг микрогеографияси ва атрофига хам эътибор берилади. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда тизим—таркиб тамойилига асосланади.
Маъруза 3. Шаҳарларнингтарихий шаклланиши ва «шахар» хақида тушунча.
Шахарларнииг хам тарихи узоқ. Бироқ бу тарих инсоният тарихидан қисқа бўлиб, бу давр жамият тарихига мос келади. Шаҳарлар жамиятнинг худидин бирикмаси (социуми) шахсида синфий тузум, яъни қулдорлик даврида кўпроқ ривожлана бошлади. Умуман олганда, шахарларнинг вужудга келиишни ижтимоий мехнат тақсимоти билан боғлайдилар.
Маълумки, дастлабки ижтамоий меҳнат тақсимоти дехқончнликнинг чорвачиликдан ажралиб чиқишидир. Дехқончилик, хусусан сугорма дехқончиликнинг пайдо бўлишгамуҳим, доимий (стационар) ахоли манзи.лгохларининг барпо бўлишига сабаб бўлди. Дастлабки суғориш иншоотлари ёки воситаларини кўпчилик қурар эди, ундан кўпчилик фойдаланар ва уларни кўпчилик қўриқларди.Шу асосда кишиларнинг қадимий жамоаси вужудга келади. Аммо бу жамоа (жамият эмас!), кишиларнинг худудий бирлиги у даврда шахар хам қишлоқ хам деб айтилмасди.
Шаҳарлар эса ижтимоий мехнат тақсимотининг навбатдаги босқичи, яъни дехқончиликдан хунармандчилик ва савдонинг ажралиб чиқиши натижасида пайдо бўлди. Ушбу .касбдаги кишилар, бевосита қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдилар ва бинобарин, улар хар хил мехнат қуроллари ишлаб чиқариш, ҳамда товар айрибошлаш (алмаштариш)да воситачилик вазифасини бажарган, қулай жойда ўрнашган ахоли пунктларида яшаганлар. Кейинчалик бундай жойлар «шахар» деб аталган.
Қулдорлик даврида шаҳарлар қул савдоси маркази бўлган. Айни шу вақтда, улар давлат марказлари вазифасини хам ўтаганлар. Натижада, Шахар-давлат (города — полисш) вужудга келган. Масалан, Рим, Афина, Византия, Вавилон. Бухоро, Самарқаид (Мароканд) шулар жумласидандир.
Феодализмда шаҳарлар ривожланишининг ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш билан (феод-ер) боғлиқ бўлган. Бу даврда шаҳарлар катта худудларнинг сиёсий, диний, иқтисодий ва маданий ҳамда савдо марказлари функциясини бажарган.
Шаҳарларнинг жадал тараққий этиши, ҳозирги замон урабанизация жараёнининг ривожланиши кўп мамлакатларда капиталистик ишлаб чикариш, иқтисод, молия, транспорт ва бошқа сохаларнинг мужассамлашуви асосида содир бўлган. Бизнинг ўлкамизда эса шаҳарлар анъанавий равишда (шарқ маданиятига хос ҳолда) суғорма дехқончилик, савдо ва хунармандчилик негизида ривожланиб келган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «шаҳар» тушунчаси, барча эл ва юртларда, мамлакат ва музофотларда айнан бир маънода талқин килинмайди, улар буидай мақомда турли давлатларда турлича белгиланади. Чунончи, ислом дини мамлакатларида шаҳарлар (Қуббалар) авваломбар бозор ва масжидларнинг сони билан белгиланган. Ғарб мамлакатларида шахарлар аҳоли сони ва зичлиги, жойларнинг архитектураси ва қурилиш шакли, манзилгоҳнинг оажарадигап вазифасига ўхшаш мезонлар орқали алфатилган. Ўзбекистонда 1972 йилдан бери ахолн манзилгоҳининг шахар макомнни олиши учун энг камида 7 минг аҳолнгн эга бўлиши хамда уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган сохаларда банд бўлмоғи шарт.
Шаҳарлар мураккаб тушунча. Шу боис улардан турли фан вакиллари ҳар хил талқин 1диладилар. Масалан, иқтисод учун шахар асосан ишлаб чиқариш, эиг аввало саноат маркази, социология учун ўзмга хос яшаш мухити, тарихчи учун ўтмишдан гувохдик берувчи жойдир ва х.к. Иқтисодий географияда эса шахар —бу қишлоқ хўжалит бўлмаган сохалар ва улар билан шуғулланувчи аҳолининг ҳудудий ташкил эташ шахсллидир; у динамик ижтимоий — иқтисодий тазим (система) хисобланади.
Маъруза 4. Шаҳарларнинг иқтисодий географик ўрни
Иқтисодий ва социал географиянинг муҳим тушунчалари — дан бири — иктисодий географик ўрин (ИГЎ) айниқса шаҳарларга хос. Сабаби — шаҳарлар ҳудудий бирлик сифатида яққол ва яхлитдир. Еинобарнн, уларнинг географик ўрни хам дарҳол кўзга ташланади.
Шаҳарларнинг иқтисодий (уларнинг табиий географик, сиёсий ,теографик, математак ўринлари ҳам мавжуд) географик ўрин деганда


биз маълум оир шахарнннг ўзидан ташқарида ётган географик объектларга нисбатан жойлашганлиги ва бу объектларнинг шаҳар иқтиодий ривожланишнга таъсирини тушунамнз.
Шахардан ташқарида, унинг ён атрофида ўрнашган географик объектлар тоғ, кўл, дарё, йўл, кон. бошқа аҳоли манзилгохи, қишлоқ хўжалиги далалари, давлат чегаралари, электр станциялари, суғориш иншоатлари, рекреакция объектлари ва хоказолар бўлиши мумкин. Уларни шаҳарга таъсири, тарихий ва айни пайтда иқтисодий мазмунига эга бўлиши керак.
ИГЎ —нинг тарихийлиги шундаки, бу ўриннинг қулай ёки ноқулайлигидавр ўтиши билан ўзгарувчан, бир вақт қулай бўлган ўрпн кейинчалик ноқулай ва аксинча булиши мумкин. Бироқ, умумий қснутшят шундан иборапш, шаҳарлар ўз иқтасодий географик ўрин/уарини яхшилашга интиладилар.
Шахарнинг иқтасодий географик ўрни ҳам мураккаб, унинг ичида транспорт, географик, гидрогеографик, демогеографик, агрогепграфик каби йўналишлар мавжуд. Шубҳасиз, буларнинг орасидй энг муҳпми транспорт географик ўриндир.
ИГЎ —уч босқичга эга макро, мезо ва микрогеографик ўрки. Бу боскичларнинг ҳудудий кўлами ва қамрови бир хил э.мас. Масалан, мякро —географик ўрин шахарнииг бевосита ўрнашган жойи. унинг энг яқнн атрофи бўлса, мезо —географик ўрни эса шаҳарлпрнингисбатан кенгроқ ва каттароқ худуддаги мавқеидир; макро-географик ўрин ўрганилаётган шаҳарнинг янада улканроқ худуддаги холатиии англатадр!. Бу ерда шуни унутмаслик лозимки, муайян бир шахарнинг мезо ёки макрогеографик ўрни бошқа шахар учун (хатто улар қўшни жойлашггш бўлса ҳам) ҳудуд кўлами жиҳатидан тўғри келмайди. Бу. шаҳарпинг катта — кичиклнги, бажарадиган функциясига боғлиту Масалан, Тошкентнинг мезогеографик ўрни (у арказнй Осиё минтақаси билан белгиланиши мумкин) Чирчиқ ёки Бекободнинг, Наманган ёки Қаршининг мезогеографик ўрнига мувофиқ келмайди; аксинча, бу шаҳарлар учун Марказий Осиё макрогеографик мазмунга эга бўлиши мумкин.
Тошкент вилоятадаги Бўка шахрининг макрогеографик ўрни эса жуда нари борса, Тошкент вилояти ва унга туташ бўлган кичик ҳудудлар доирасида белгиланади. Ахир, Бўканинг район маркази, кичик шаҳар эканлигйни Қирғизистон ёки Тожикистон, Оролбўйи еки Фарғонада хдмма билмайди —да!
Шахарнинг вужудга келиши, айнан шу жойда ўрнашганлигига энг аввало унинг микрогеографик ҳолати сабабчи бўлади. Бу тоғ ёнбағри, дарёнинг қуйилиш жойи ёки унинг қирғога, тепалик ва ва бошқажойида бўлиши мумкин. Вужудга келган шаҳарнинг кейинчалик гуркираб ривожланишида эса унинг мезо ва макрогеографик ўринлари катта рол ўйнайди. Демак, агар рп;рогеографик ўрин ноқулай бўлса, шаҳар худди шу жойда вужудга келмаган бўларди (бундай қадимий шаҳарлар харобаларини Панжакеит, Ахси, Насаф, Поп, Косонсой, Қиёт ва бошқа жойларда кўриш мумкин). Баъзи шахарлар, масалан, Чуст, Денов, Ғиждувон, Нурота, Пқскент, Хива кабилар жуда катга тарихга эга бўлишига қарамай, улар хамон кичик шахар даражасида қолмоқдалар. Эхтимол, бунинг сабаби, уларнинг мезогеографик ўрнини ноқулайлиги бўлса ажаб эмас. Айии вақтда, унча катга тарихга эга бўлмаган Навоий ёки Чирчиқ эса аллақачон «юз минглик» чегарани босиб ўтишган йирик шахарлардир. Албатга, бунга уларнинг мезогеографик ўрнини қулайлиги катта таъсир қилган.
Шахарлар иқтисодий географик ўрнини ўрганишда айниқса, Тошкент, Хўжанд (Алексадр Эс-Хате), Бекобод, Станбул (Константинополь, Византия), Киев, Волгоград, Самара, Москва, Санкт-Петербург, Бухоро ва Самарқа«д, Тбилиси. Новосибирск мисолларига мурожаат қилиш самарали натижалар беради. Шу билан бирга талабаларнияг ўзлари хам истаган шахарларининг иқтисодий географик ўрнини очиб беришлари керак. Бироқ, энг мухими иқтисодий географик ўрин —бу шахарларнинг иқтисодий географик таъсири ва тавсифи эмас, аксинча у ўрганишнинг, тахлил қилишнинг махсус усули , иқтисодий географик билимнинг «калити» эканлигини унутмасляк лози.м. Ана шундагина, биз нима учун мазкур шаҳар, худди шу жойда вужудга келган ва ривожланган, нима учун у шундай вазифаларни бажаради ва бу ерда саноатнинг шу тармоқлари ривожланган каби жумбоқ саволларга жавоб топа оламиз.
Худди шу маънода, Бухоройи шариф ва Сайқали рўйи замин .Самарқанднинг тарихий «мусобақасини», Мовороуннахрнинг дорулсалтанати бўлишига талашганлигини, Соҳиб қирон Амир Темурнинг Самарқандни ўзининг буюк империясининг дойтахти, Сомонийларнинг эса Бухорони «Қуббаи ислом» қилинишини ўрганиш қизиқарли бўлса керак.
Маъруза 5. Шахарларнинг генетик типлари
Шахарлар маълум сабаб, омил асосида вужудга келади. Уларнинг пайдо бўлиши қулай географик ўрин билан бир қаторда турли хил қазилма бойликларни қазиб олиш, илму-фан, рекреация, савдо—сотиқ, саноат тармоқлари, транспорт кабиларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Шаҳар ҳосил қилувчи тармоқларнинг энг мухим хусусияти шундаки, уларнинг ахамияти, таъсир доираси мазкур ахоли манзилгоҳидан четга чиқади.
Қадимда шахарлар савдо —сотиқ ва хунармандчилик негизида пайдо бўлишган. Кейинчалик бунга энг кўп саноат ва транспорт сабабчи бўлган. Қазилма бойликлар асосида шаклланган шаҳарларни илмий адабиётларда «ресурс шаҳарлар» деб хам юритишади. Бундай шахарлар, одатда, ўз атрофи, қишлоқ жойлар билан кам боғлашган бўлади.
Шаҳарларнинг аксарияти бизнинг шароитимкзда, яъни деҳқончилик ривожлянган мамлакатларда, қишлоклар асосида ташкил етилади, улар муайян талаб даражасига етганларидан сўнг конуний равишда бу расмий мақомни олишади. Шахарларнинг бундай генетик хусусиятлари урбанизация жараёнииинг, айниқса, қишлоқ урбанизациясининг «шарқона» ривожланишидан дарак беради.
Шаҳарлар келиб чикишига қараб, «янги» ва «эски» шаҳар бўлиши мумкин. Бироқ бу тушунчалар нисбийдир. Сабаби яқингача биз собиқ шўролар даврида вужудга келган шахарларнинг барчасини янги шахарлар» гурухига киритар эдик. Ҳозир эса янги шахарларни мустакиллик даври билан белгилаш туғрироқдир.
Бироқ, аҳоли манзнилгохининг юридик равишда шаҳар мақомига эга бўлиши унинг хақиқий янгилигини иифодаламайди. Чунки бундай ахоли яшайдигаи жойлар қадим — қадимдан мавжуд. Масалан, Чуст шаҳри сўнгги марта шахар унвонини расмий равишда 70 —йилларда олди, вахоланки унинг реал тарихи бир неча юз йилликларни ўз ичига олади. Худди шундай, Ғиждувон, Пскент, Нурота, Риштон ва хоказолар кўп йи.алик тарихга эга.
Аслида олганда, янги шаҳар деярли «бўш» жойда, ях^инда барпо
булган, архитектура қурилиши, ободоетилиги билан ажралиб
тўради. Шу билан бирга эски қншлоқнинг янги йирик қурилиш туфайли ўз қиёфасини тубдан ўзгартириши, аҳоли сонининг бир неча марта кўпайтириши хам унинг янги шаҳар деб аталишига асос бўла олади.
Шахарларнииг келиб чиқиши. уларнинг генетик хусусиятларини ўрганиш тарихий ёндашувни талаб қнлади. Апа шундай тарихий тахлил ёрдамида уларнинг ўтмиши ва хозиргиҳолати баҳоланади. Бу эса ўз навбатада, шахарларни башорат қилишга (прогнозлашга) илмийм асос булиб хизмат қиладп.
Маъруза 6. Шахарларнннг функционал типлари
Кўпчилик холларда шахарларнинг генетик типлари уларнинг
нима билан шуғулланишини ҳам белгилаб беради. Бу эса уларнинг
худудий меҳнат тақсимотида туттан ўрни, башарасини кўрсатиб
туради.
Шахарлар хам турли сохаларга ихтисослашади, яъни уларнинг ўзига хос ва мос «касби», вазифаси ва йўналиши мавжуд. Бу жиҳатдан шахарлар саноат, транспорт, илму — фан, дам олиш марказлари бўлиши мумкин.
Шахарларнинг қайси сохага ихтисослашуви, уларнинг бажарадиган вазифасини аниқлаш функционал тапология доирасида амалга оширилади. Бунда бош мезон қилиб шахар ахолисининг бандлик таркиби олинади, яъни қайси сохада мехнат ресурслари кўпроқ ( мамлакат шахар жойлари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори) бўлса, ўша йўналиш мазкур шахарнинг функционал типини ифодалаб беради.
Одатда шаҳарлар қуйидаги функционал типларга бўлинади.
1.Кўп функцияли сиёсий — маъмурий марказлар, пойтахт
шаҳарлар.
2.Кўп функцияли шаҳарлар—вилоят марказлари.
З.Кўп тармоқли йнрик саноат марказлари.
4.Асосан бир ёки икки саиоат тармоғига ихтисослашган
шаҳарлар.
5.Трансцорт марказлари. 6 Агроиндустриал шахарлар. 7.Туман марказлари. В.Рекреация шаҳарлари.
Э.Илму — фан марказлари, университет шаҳарлари ва х.к. Юқоридаги фуикционал типлар шаҳарларнииг катта — кичиклигига қараб хам турланади. Бу хрлда шаҳарлпрнинг функцтюнал классификацияси вужудга келиши.
Ўзбекистонда биринчи ва иккинчи гуруҳ шаҳарларга Тошкент ҳамда барча вилоят марказлари киради. Улар айни пайтда кўп тармоқли саноат марказлари хам ҳисобланади. Учинчи типга асосан Чирчиқ, Олмалиқ, Қўқон каби шаҳарлар мансуб, тўртинчи гуруҳга Марғнлон. Ангрен, Охангарон, Муборак, Газли, Зарафшон, Тахиатош, Асака, Учқўрғон, Қувасойга ўхшашларни киритиш мумкин.
Когон, хобос, Қўнғирот—транспорт шахарлари, Чортоқ-рекреация,Угуғбек —фан марказларидир.
Республикамизда жуда кўп шаҳарлар атроиндустриал йўналишга эга, яъии уларда қпшлоқ хўжалик махсулотларипи қайта ишловчи саноат корхоналари мавжуд. Улардан ҳам кўпроқ шахарлар қишлоқ туманлармаркази вазифасини бажаран бирок бундай шаҳарлар — «кичик пойтахтлар» айни пайтда агроиндустриал характерига ҳам эга бўлишларн мумкин.
Пойтахт шахарлар мамлакат шахарлар тури ва тизимида карвонбошчилик қилишади. Аммо улар аҳолиси буйича энг катта, саноат ўта ривожланган булиши аслошарт эмас. Чунки, бундай шахарларнинг асосий вазифаси —сиёсий марказ, дорулсалтанат, яъни пойтахт функциясшш бажаришдан, бинобарин мамлакатни бошқариш, уни сиёсий, илмий—техникавий, ижтимоий — иқтисодий жихатдан ташкил қилишдан иборат бўлиши лозим.
Жуда кўп мамлакатларда пойтахт шахарлар муаммоси кескин туради. Бундай шаҳарлар мумкин қадар мамлакат худудинин ўртасида (марказида), тарихан асосан туб миллат тарқалган худуддажойлашган бўлмоғи лозим. Сабаби — улар энг аввало миллий пойтахтлардир. Шу билан бирга, бу шаҳарларда бошқарув функцияси кенг ривож-ланган бўлиши шарт.
Дунё мамлакатларинипг айримларида пойтахт шаҳарлари ўзгариб турган. Масалан, Бразилияда пойтахт Рио —де —Жанеродан Бразилияга, Покистонда Карачидан Исломободга, Козоғистонда Олме - Отадан Остонага кўчкрилган ва хоказо! Бир вақтлар Украинапинг пойтахти Харьков, Россияники Петербург, Туркияники Стамбул, Қорақалпагистонники Тўрткўл бўлган, Ўзбекистон Республикасининг дастлабки пойтахти Самарканд бўлиб, 1930 —йилда бу вазифаяи бажариш Тошкентга кўчирилган.
Пойтахт шохарлариинг нуфузн хам, маъсулията хам юқори. Бинобарин, хар кандай мамлакат ўзининг бош шахри, «йўл бошчисига» катта эътибор бермоғи табиийдир, чунки улар ўша жойда яшовчиларнинг миллий ифтихори хисобланади.


Маъруза 7. Шаҳарлар хслассификацияси.


Олдинги маърузалардан маълум бўлдики, шаҳарлар ҳар хил омиллар асосида вужудга келиб, ўзига хос вазифаларни бажаришга ихтисослашадилар. Агар дастлабки шахарларнннг узоқ ўтмишда пайдо бў.шши ижтимоий мехнат тақснмоти таъсирида бўлса, уларнинг функционал типлари худудий меҳнат тақсимотининг натижасидир.
Шахарлар бажараднган вазифаларига кўра турлилит уларнинг айни пайтда катта — кнчикллпши хам белгилаб борадики, бу шаҳарлар геогрпфиясидаги муҳим қонуниятлардан биридир. Демак, шахарларнинг . каата — кичпклигига қараб уларнинг функцияси ташкил топмайди; аксинча, шахарларнинг функцияси, иқтасодий йўналиши аксарият ҳолларда уларнинг йириклигини ифодалайди.
Шахпрлар уз кўламига қараб энг аввало 3 категорияга бўлинади (умуман, бундай «уч ўлчовлик» барча мавжудотларга ҳам хос); катта, ўрта за ккчик. Бироқ бу тушунчалар тарихий - географик нуқтаи назр.рдан нисбийдигр. Масалан, бир вақтлар йирик хисобланган шахар хозирги даврда бундай бўлмаслиги аниқ. Айни пайтда шаҳарларнинг катта—кичиклигинибелгиловчи миқдорий кўрсаткичлар хам ҳамма вакт ва барча мамлакатларда бир хил эмас. Табиийки, узоқ қишлоқ ахолиси учун туман маркази хам анча йирик шаҳар ҳисобланади. Аммо, мамлакат ва уиинг пойтахта даражасидан қараганда хатто баъзи вилоят марказлари хам анча котик кўринади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, географик тш^ослаш ва илмнй тадқиқотларни бажаришда барчага хос бўлган умумий мезон керак, яъни шахарларнинг йириклик категорияси, субъектав ва махал.\ий қарашларидан қатьий назар, ҳаммага бир бўлшпи шарт.
Шу нуқтаи назардан ёндошганда йирик ёки катта шаҳарлар ахолиси 100 минг кишидан ортиқ, ўрта шаҳарларда 50--100 минг ва кичик шаҳарларнинг ҳар бирида камида 50 минг кишигача аҳоли бўлишн керак. Бундай классйфикация оддий ва барчага тегашлидир. Махсус илмий тадқ^иқотларда эса шаҳарлар классификацияси анча кенг турланган бўлади;




I. 10 минггача П. 10 - 20 минг

  1. 20-50 минг

  2. 50-ЮОминг

  3. 100-250минг

  4. 250-500минг

VII. 500-ЮООминг
VIII. 1000 минг ва
ундан ортиқ

майда шахар
кичик шаҳар
—«ярим ўрта» шаҳар
—ўрта шахар
— катта шаҳар - йирик шахар — энг йирик шаҳар
- миллионер шаҳар.
Албатта, шаҳарларнинг бундай миқдорий кўрсаткичлари тасодифан бўлмай, у маълум конуниятларга хам асосланади. Чунончи, I —класс шаҳарларн кўпинча темпр йўл станциялари ёки кичик ресурс шаҳарчаларидан ташкил топса, II — классдагилар асосан ресурс сшҳарлар, III —класс эса деярли батамом туманларнинг маъмурий марказларидан иборат. Бу тонфадаги шахарлар қисман IV—классда ҳам бор. Аммо V —классдан тўла текис вилоят марказлари жой олади. Шундай қилиб, шахарлар тўри худди армия тизимидагидек, турли босқичдаги «қўмондонларга» ўхшайди. Уларнинг бундай поронасимон жойланиши Шахарлар иерархияспни вужудга келтиради. Иерархия шакли қанча тўғри ва тўла бўлса, мамлакат ёки бошқа бир худуд ҳам ижтимоий — иқтисодий жихатдан шунга мувофиқ мукаммал шаклланган бўладп. Махсус илмий адабиётларда Зипфа — Стюарт қоидаси мавжуд бўлиб, у худуд шаҳарларининг бир тартибда тўғри жойланишини назарда тутади. Масалан, иккинчи шахар биринчи шахар ахолисининг ярми, учинчи шахар унинг 1\3, тўртинчиси —1\4 ахолисига эга бўлиши керак. Бироқ, бу ғоя хаётда тўлалигича ўз исботини жуда кам холда топгани учун, у гипотеза даражасида тал!^ин қилиниши мумкнп.
Шунга қарамай, юқоридага қоида маълулг аҳамият касб этади. Ҳар қалай мамлакат ўз шахарлар тури таркиби ва тизимини ана шундай занжирсимон, поғонасимон тартибда шакллантиришга ҳаракат қилиши ва ўзининг минтақавий сиёсатида амалга оншриши мақсадга мувофиқдир. Сабаби— мамлакат ахолисининг кўпчиликнингунинг бир ёки икки йнрик шахрида тўпланиши ҳам (бу шахарлар гипертрофияси дейилади), ёки, аксинча, ахолининг жуда кўп майда шахарларда тарқа.мияи ҳам яхши эмас. Табиийки, иккинчи ҳолда мамлакат худудий иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган бўлади. Шаҳарлар иерархиясини пирамидасимон ҳам тасаввур килиш мумкин. У ёки бу худуд учун тузилган пирамида айни пайтда турли йирккликдаш шаҳарлар ривожланиши билан боғлиқ муаммоларии акс эттиради.
Шахарлар 1классификациясида «биринчи» ва «иккинчи» шаҳар тушунчалари мавжуд, Масалан, Ўзбекистоннинг биринчи шахри унинг пойтахти Тошкент бўлса, унинг иккинчи даражасидаги

шахри Самарқанддир (хозирги кунда бу мавқега Наманган даъвогарлик қилмоқда).


Умуман. республикамизда 17 та йирик шаҳарлар бор. Улар (ахолиси минг киши хисобида, 1.01.1999 й)



I.

. Тошкент

2135.9

II .

Наманган

380.9

III.

Самарқанд

362.1

IV.

Андижон

328.9

V.

Бухоро

239.5

VI.

Қарши

198.8

VII.

Нукус

201,8

vii;.

Қўқон

193,5

IX.

Фарғона

185,2

X.

Маргилон

153,8

XI.

Чирчиқ

145,1

XII.

Урганч

139.1

XIII.

Ангрен

129,0

XIV.

Жиззах

126,7

XV.

Навоий

121,5

XVI.

Олмалиқ

115,]

XVII. Термиз
Ўрта шахарларга Бекобод, Янгийўл, Асака, Хўжайли, Когон, Зарафшан, Гулистон, Дено^, Тўрткўл, Шахрихон, Шахрисабз, Косон, Чустч Катгақўрғон (жами 14 'та) киради. Буларнинг орасида фақат Гу.шстог вилоят маркази. Қолган 203 та шахдр ва шахарчалар кичик, яъни I — III классларга мансубдир.

Маъруза 8. Шахарлар агломерацияси


Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва жойланиши, хусусан мужассамлашув натижаида турли функционал тип ва йирикликдаги шахарларнинг бир жойда куж холда ўрнашган шакли вужудга келадики, уларни илмий адабиётларда шахар агломерацияси деб таърифлашади. «агломерация» сўзи геологаядаги «агломерат»ни эслатадн, яъяи бир ҳудудда тўп бўлиб жойлашганликни англатади, иқтисодиёт ва айниқса Ғарбда шак,лланган минтақавий иқтисодда эса саноат агломерацияси -саноат корхоналаршш бир нуқтада тўпланганлвпши билдирувпи тушунча мавжуд. Шунга мос равишда агломорацнои омил ва агломерациоя эффект (самарадорлик) ибараси ҳам бор.


Агломерациянинг вудга келиши тахминан қутаидаги схемада (тартибда) амалгаошади. Қулай нқтисодий географик ўринга эга бўлгаи шахар аста —секин йириклашиб бораверади. Сабаби —у ўзига
барча янги — яни саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш муассасалари, олий ўқув юртлари, молия-банк ташкилотлари ва бошқаларни тортаверади. Бу пайтда шахарнинг торташ кучи, марказга интилувчи харакат авжда бўладн.
Шаҳарларнннг ёйилиб кетиши, қиммалик кишлоқ хўжалик ерлари хисобидаи кенгайиши маълум даражагача давом этиб бораверади. Кейпнчалик шахар худудининг чексиз кенгайнши тўхтаб «колади»: у тоғ ёки дарё, давлат чегараси ёки денгиз каби тўсиқларга дуч келади, шахар ичида эса уй — жой, транспорт, экология муаммолари кескинлашади. Натижада ўзига хос . «революцион вазият» вужудга келади: йирик шаҳар мухити, унинг фан — техника, инфрасгруктура салоҳияти ўзига янги —яиги корхоналарни жалб қилади. бироқ юкоридаги қийинчиликлар буни чеклаб қўяди. Ана шундай тартибда, йирик шахарга якин жойда уни тўлдирувчи, ухтнсослтиган шахар ва шахарчалар. вужудга келади. Бундай «йўлдош» шаҳарларда марказий шахар эҳтиёжини қондирувчи ёки унгп хизмат килувчи объектлар ўриашади. Шундай қилиб, йирик шахар ўз расмий чегарасидан чикади, миқдор ўзгарнши сифат ўзгаришига ўтади, худудий мужассамлашув ўз шаклини ўзгартиради ва шаҳарларнинг худудий тўпламн пайдо бўлади.
Шаҳар агломерациясининг шаклланиши учун қуйидаги шарт ва шароитлар зарур:

  • албатта бир ёки икки йирик шахар бўлиши керак;

  • унинг атрофида камида иккита шаҳар ва шаҳарчалар бўлиши
    шарт;

  • марказнй шахар (агломерация ядроси) ва йўлдош
    манзилгохлар орасидаги масофа энг кўпи икки соатлик вақт
    доирасида бўлиши керак;

-агломерация шаҳар ва шаҳпрчалари ўртасида «аҳоли» алоқаси бўлади, маятниксимон (тебранма) миграция ривожлаиган бўлиши шарт;
— йўлдош шаҳарларда энг ками агломерация ахолисининг 10
фоизн жойлашган бўлиши зарур ва х.к.
Кўриниб турибдики, агломерациялар ҳар қандай шароитда хам" вужудга келавермайди; жуда кўп шаҳарлар бўлса —ю, улар орасида агломерация ташкил қилувчи марказ бўлмаса, ёки аксинча, йирик шахар бир ўзи бўлса бундай олда агломерация шакллапмайди. Масалан, Жиззах — у катта шахар, лекин унинг атрофида шаҳарлар кам; Навоий ҳам деярли шунақа вазиятда, ёки Шахрисабз —бу ерда Китоб, Яккабоғ ва бошқа шаҳарлар хам мавжуд, аммо Шахрисабзнинг ўзини агломерация хосил қилиш қудрати паст Агломерациялар бир марказли (моноцентрик) ва кўп марказли (полицентрик) бўлади. Фарғона —Марғилон, Ангрен — Олмалиқ агломерациялар икки марказли хисобланади, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қарши, Нукус, Урганч ва бошқа агломерациялар бита йирик шахар атрофида вужудга келган.


Агломгерацияларнинг таииш қиёфаси (конфиг^фацияси) ҳам турлича долрасимон, ленгасимом, чўзинчоқ, амфибияга ўхшаш бўлади. Бу ўша жойнинг ер усти тузилиши, транспорт тизими, гидрографиясига боғлиқ Одатда, йприк дарёлар бўйида шакалланган агломерациялар 50 — 70 ва ҳатго 100 км —га чўзилиб кетади (Волгоград, Кривой Рог Гфатск агломерациялари). Ҳар қзйси агломерациянинг тарихий г'еографик ўрни. асоси бўлади. Масалан, республикамизда энг йирик Тошкент агломерацияси (у 30 га яқнн шахар ва қишлоқларни бирлаштиради) Чирчиқ дарёси асосида вужудга келган IIIу сабабдан бўлса керак, у бироз шимолий—шарқдан жануби — ғарбга чўзилган.
Ўзбекисгон (ва Ўрта Оснё) агломерациялари ўзига хос минтакасинихусусиятларга эга. Улар асосан тоғ олди ҳудумарда суғориш дохкончилик жойларида электр транспорт суст ривожланган, атрофга кишлоқ хўжалик экинлари билан ўралган шароитда вужудга келган. Мохиятан бизнинг агломерациялар шахлр эмас, балки шахар — қишлоқ агломерацияларидир.
Агар шаҳар ва шаҳарчалар ўзаро ҳудуий туташиб кўшилиб кетса, у холда яхлит — улкан шахар вужудга келадики, уларни конурбация дейишади (.Лондон Рур хавзаси конурбациясих.к.). Бирок, конурбация хам агломерацияларнинг бир шакли, кўриниши бўлсада!. хар қандай агломерация хам конурбация эмас.
Шахарллр худудий бирлагимасиникг яна бир мураккаб шакли мегалополистларидир (ушбу тунчани фанга америкалик олим Жан Готтман 50 — йиглларда киритган. Мегалаполислар агломерацияларнинг ўзаро қушилиб кетиши натижасида вукудга келади. Масалан. Босваж (Бостон — Вашиигтоп), Чигпитс (Чикато — Питебург), Токио—иокогама ва бошқа мегалополиглар мавжуд.
УзимизнингФарғона водийсида ҳам ахоли жойлашувининг ўзига хос шакли вужудга келаган. уни йирик шахарларнинг бош ҳарфи билан ФАНЎХ мегаполиси деб аташ мумкин(Фпрғона-Андижон -Наманган-Ўшг-Хўжанд). Умуман_ эса мегалополис, ёки мегаполис улкан шахар (мега —катта, йирик) маъносини билдирадж. Грек архитектори Доксиадис хатто ойкунаполис ҳақида ҳам фикр билдирган (бу бутун дунё шаҳарларининг ягона тизимидир). Дарёларнинг куйи қисмида жойлашган шаҳарлар бирикмасини биз дельтаполис дейишмиз мумкнн.


Маъруза 9. Ҳозиргн замон урбанизацияси ва унинг минтақавий хусусиятлари
«Урбан > (урбан) — шахар, «зация»— жараен демакдир, Шу маънода урбачизация мамлакат ёкибошка ҳудудларнинг шаҳарлашувини англатади.Умураккаб, ижтимоий — иқтисодий ва бутун дукёга хос глобал жараёндир. Бирок унинг географик

жиҳатлари ҳам кам эмас, чунки урбанизация турли мамлакат ва раёнларда ўзгача содир бўлмоқда.


Урбанизация мураккаб ҳодиса эканлиги туфайли унинг фақат битта мезон кўрсатгич билан ифодалаш ўлчаш мумкин эмас. Аммо шундай бўлсада барча учун қулапй ўлчов керак. У ҳам бўлса мамлакат ва бошқа ҳудудлар аҳолисининг қанча қисми шаҳар жойларда яшаши улуши, ҳиссасидир. масалан Ўзбекистон Республикасида бу кўрсатгич 38% ни Тожикистонда 32 % ни Авғонистонда 19 % ни Туркманистонда 48 % ва ҳ.к. Ривожланган мамлакатларда урбанизация коефсенти 90ва ундан ортиқ % ни ташкил этади.
Урбанизациянинг умумий кўрсатгичи билан мамлакат иқтисодиёётининг ривожгаанлик даражаси ва уни нг таркибий тузилоиши орасида маълум алоқадорлик бор. Чунончи, агар урбанизация коеффценти тахминан 70-75 ва унда ортиқ бўлса у ҳолда мамлакат саноат жиҳатидан юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат ҳисобланади; 50-70 % ни бу ҳам ривожланган, миллий иқтисодиёти индустриал – аграр; 30-50 % ниривожланаётган индустрил ва 30 % дан паст бўлса суст ривожланган аграр мамлакат ҳолтида бўлади.
Аммо шуни алоҳид таъкидлаш жоизки урбанизациянинг юқоридаги кўрсаатгичи ҳамма вақт ҳамма жойларгда ҳам реал ҳудудий иқтисодий вазиятни акс эттирмайди. Масалан Россия федерасиясининг Чукотка ўлкасид ёки Камчатка, Магадан вилоятларидан ўзимизнинг Қорақалпоғистонда урбанизация кўрстгичлари юқори. Бироқ бу ҳудудлар иқтисодий жиҳатдан унча ривожланмаган.
Ўзбекистон ва Туркманистонни олайлик урбанизациянинг демократик кўрсатгичи Туркманистонда бизникидан кўра анча юқори . Ваҳоланки иқтисодда бундай хулоса чиқариш нотўғри бўларди.
Демак у ёки бу мамлакат урбанизасия даражасини бошқа мамлаат билан қиёслаганда қуйиджагиларга эътибор бериш лозим:
- шаҳар ташкил қилиш мезонлари (масалан Туркманистонда бунинг учун 5000 керак, Ўзбекистон да 7000 керак):
- шаҳарларнинг умумий сони ва зичлиги :
- йирик шаҳарларнинг мавжудлдиги:
- шаҳар иагломерациясининг ривожланганлиги
- қишлоқ ва шаҳар ва маятниксимон миграция:
- аҳолининг бандлик даражси ва таркиби:
- қишлоқ жойлар урбанизацияси , қишлоқликлардан шаҳарчасига яшаш тарзининг мавжудлиги ва ҳ.к.
Юқоридаги урбанизациянинг нақдар мураккаб ижтимсоий- иқтисодий ҳодиса эканлигидан яна бир далолат беради.
Албатта урбанизация- бу объект ва умуман олганда ижтимоий жараён . Аммо унинг слбий томонлари ҳам йўқ эмас. Чунончи ,

экологик васоциал муаммоларнинг кескинлашуви ҳозирги замон урбанизациясининг энг кўзга кўринарли салбий «йўлдошларидир».


Ўрта Осиё ва Ўзбекистондаги убанизация шарқона хусусиятга эга, бинобарин бу ерда урбанизация кўрсатгичини яқин келажакда 70-80 % бўлганлигини тасаввур қилиш қийин ва бундай асло бчччччччўлмайди ҳам. Сабаби бизда шаҳарлар ривожланиши қишлоқ хўжалиги билан қадимдан анъанавий ҳолда боғлиқ.
Қолаверса, бундай мамлакатларда қишлоқ урбанизацияси ҳам катта аҳамиятга эга. Боз устига Республикамиз раҳбарияти қишлоқ жойларда ижтимоий ва иқтисодий туб ўзгаришларни амалга ошириш қишлоқ индустрияси ва инфраструктурасига жиддий эътибор қаратмоқда-ки, бу ҳам урбанизацияни ичкаридан яширинча ривожланишидан дарак беради. Демак урбанизасиянинг умумий демокрафик кўрсатгичи гарчи маълум қулайликларга эга бўлсада, унинг айрим нозик жиҳатлари ҳам мавжуд.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling