Иқтисодчи-педагог касбий маҳоратининг назарий-педагогик асослари


Download 0.52 Mb.
bet10/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1402272
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
Бекзод. (1)

Таълимга тизимли ёндошув. Тарбиялаш технологияси - нисбатан янги атама бўлишига қарамай, ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Тарбиялаш технологияси ёшлар билан тарбиявий ишларнинг ғояси, мазмуни, таркибини эмас, балки бу соҳадаги ҳукумат ишлаб чиққан мақсад ва вазифаларни самарали амалга ошириш билан шуғулланади. Тарбиялаш технологияси мўлжалланган тарбиявий мақсадга самарали эришувни таъминловчи воситалар мажмуасини кўриб чиқади. Шу боис профессор-ўқитувчилар учун ҳар томонлама ривожланган юқори интеллектуал ва маънавий баркамол фуқаро шахсини шакллантиришга қаратилган талабаларни ҳукумат сиёсатига мувофиқ тарбиялаш технологияларини эгаллаши долзарбдир.
Замонавий тарбиялаш технологияси - ҳар томонлама ёндошувни амалга оширади ва қуйидаги мажбурий талабларга риоя қилади;
1. Тарбияланувчиларга 3 йўналиш бўйича таъсир этилади - тафаккурига, сезгиларига ва хулқига.
2. Тарбия (ташқи педагогик таъсир) ва ўз-ўзини тарбиялашнинг узвийлиги туфайли ижобий натижага эришилади.
3. Тарбия жараёнида иштирок этувчи барча восита ва тадбирларнинг мувофиқлаштирилиши; ижтимоий институтлар, бирлашмалар, оммавий ахборот воситалари, адабиёт, санъат, оила, мактаб, ҳуқуқ тарғибот идоралари, жамоалар - ҳар томонлама ёндошувнинг зарурий шартидир.
4. Шахснинг маълум сифатлари амалдаги тарбиявий ишлар мажмуи орқали ҳосил қилинади. Бу ишлар яққол кўринишдаги кўп ёқлик бўлиши, бир вақтнинг ўзида ақлий, жисмоний, хулқий, эстетик ва меҳнат тарбиясини узвийлиги асосида олиб бориши зарур.
5. Ҳар ёқлама яхлит тарбиявий ёндашув тарбиячининг тизимли муносабатини ва бошқарувини тақоза қилади. Бошқарув тарбия жараёнида иштирок этувчи ташқи ва ички омилларни ва уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олингандагина муваффақиятли бўлиши мумкин. Шу боис, у омиллар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши зарур.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги кўп марта такрорланиб, уларни ûқув муассасаларига олиб кириш зарурлиги уқтирилган.
Республикамизнинг таниқли олимлари илмий асосланган, минтақамизнинг ижтимоий-педагогик шароитига мослашган педагогик технологияларни яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиётида қўллашга интилмоқдалар.

1 -чизма
П едагогик технология усулининг умумий тузилмаси





Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling