Битирув малакавий ишнинг мақсади: Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув малакавий ишнинг объекти: ТДИУ қошидаги Чилонзор академик лицейи ўқувчи-талабалари ва педагогик жамоаси.
Битирув малакавий ишнинг предмети: Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантиришда педагогик кўникмаларни ривожланишнинг назарий ва услубий асослари.
Битирув малакавий ишнинг илмий фарази: агарда қуйидаги масалалар амалга оширилса, иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантириш жараёни муваффақиятли ташкил этилади:
- Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантиришда тизим ва муҳитнинг ўзаро таъсирлашув механизми ишлаб чиқилса;
- Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантиришнинг асосий бўғини ҳисобланган педагогик туркум фанларининг узвийлиги ва узлуксизлиги дидактик жиҳатдан асосланса;
- Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантириш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологиялар, шу жумаладан, масофали таълим технологияларидан унумли фойдаланилса, таълим жараёнининг самарадорлиги таъминланади.
Битирув малакавий ишнинг вазифалари:
1. Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий хусусиятларини шакллантиришда педагогик тизим ва педагогик кўникмаларни ривожлантириш механизмини аниқлаш.
2. Замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитида иқтисодчи-педагогларни касбий шакллантиришни таъминловчи мезонларни ишлаб чиқиш.
3. Тизимли ёндашув асосида иқтисодчи-педагогларни тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий ишнинг методологик асоси: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларидаги таълимий ғоялар, шахсни шакллантиришда умуминсоний, маънавий-ахлоқий, касбий аҳамиятли қадриятлар устуворлиги ҳақидаги ғоялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |