Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат


-боб. Электрон ҳукуматнинг ишлашини ташкил этиш


Download 136 Kb.
bet12/14
Sana23.04.2023
Hajmi136 Kb.
#1389474
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Электрон хукумат конуни (2)

4-боб. Электрон ҳукуматнинг ишлашини ташкил этиш
25-модда. Электрон ҳукумат инфратузилмаси
Электрон ҳукумат инфратузилмаси:
марказий маълумотлар базаларидан;
идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимидан;
давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг мажмуаларидан;
давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан;
Маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 26 — 28-моддалари.
26-модда. Электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари
Электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ягона марказлаштирилган ахборот манбаларини тақдим этувчи давлат ахборот ресурслари бўлиб, уларда давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун давлат органларининг асосий маълумотлари умумлаштирилади ва сақланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2015 йилдаги 365-сон Қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш жараёнида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларидаги ахборотдан фойдаланилади. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган бошқа ахборот давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида сақланиши мумкин.
Электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling