11-модда. Электрон ҳужжатни жўнатувчи-Электрон ҳужжат реквизитларида номи кўрсатилган ҳамда электрон ҳужжатни қабул қилиб олувчига электрон ҳужжатни жўнатаётган юридик ёки жисмоний шахс электрон ҳужжатни жўнатувчидир.
12-модда. Электрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи
Электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан электрон ҳужжат қайси юридик ёки жисмоний шахсга йўлланган бўлса, шу шахс электрон ҳужжатни қабул қилиб олувчидир.
13-модда. Ахборот воситачиси-[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Ахборот воситачиси]
Электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс ахборот воситачисидир.
Ахборот воситачиси, агар электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари билан тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон ҳужжатлар мазмунини ёки улардан фойдаланиш тартибини ўзгартиришга ҳақли эмас.
14-модда. Электрон ҳужжатни жўнатиш-Электрон ҳужжат, агар у бевосита электрон ҳужжатни жўнатувчи ёки унинг ахборот воситачиси томонидан жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.
Агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш вақти электрон ҳужжатни жўнатиш вақти деб ҳисобланади.
15-модда. Электрон ҳужжатни қабул қилиб олиш
Агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса:
электрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи томонидан кўрсатилган ахборот тизими орқали электрон манзил бўйича электрон ҳужжат келиб тушган вақт электрон ҳужжат қабул қилиб олинган вақт деб ҳисобланади;
электрон ҳужжат, агар электрон ҳужжатнинг қабул қилиб олинишини таъминлаган ахборот тизими ҳатто бошқа ерда жойлашган бўлса ҳам, электрон ҳужжатни қабул қилиб олувчи турган жойда қабул қилиб олинган деб ҳисобланади.
16-модда. Электрон ҳужжатларни сақлаш
Электрон ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши керак.
Электрон ҳужжатларни сақлаш чоғида улардан эркин фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим.
Электрон ҳужжатни сақлаш муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган қоғоз ҳужжат учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |