Рақамли технологиялар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
|
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва бошқа манбалар
|
Ахборот технологиялари йўналиши бўйича ўтказиладиган халқаро фан олимпиадалари ва мусобақаларга ёшлар мақсадли тайёрланади, шунингдек, ёшларни IT-мусобақаларга тайёрланишлари учун зарур ўқув материаллар ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш имконияти яратилади.
|
68.
|
Захира (квота) иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматларни мувофиқлаштириш. Бунда:
|
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар
|
Захира (квота) иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштиришнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.
|
1) «ЯММТ» ИДАКда туман, шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланган, иш ўринларини захиралаган корхона ва ташкилотларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.
|
2023 йил сентябрь
|
2) «Бандлик хизмати» АТда ЯММТ орқали иш ўринларини захиралаган корхоналар ҳамда ушбу иш ўринларига ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисида ҳисоботни юритиш.
|
2023 йил ноябрь
|
3) ҳисоботларга асосан тоифалар бўйича ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни туман, шаҳар ва корхоналар кесимида доимий таҳлил қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича ҳудудий бошқармаларга тегишли кўрсатмалар бериб бориш.
|
2023 йил декабрь
|
69.
|
«Бандлик хизмати» АТда фуқаролар томонидан имзоланадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хизматларни имзолаш учун электрон имзоларни киритиш қурилмаларидан фойдаланишни жорий қилиш. Бунда:
|
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
Ҳисоб китобларга асосан
|
«Бандлик хизмати» АТда фуқаролар томонидан имзоланадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хизматлардан фойдаланиш қулайлиги оширилади.
|
1) электрон имзолаш қурилмасини тизимга мослаш ва ўрнатиш ҳамда синов тариқасида ишга тушириш;
|
2023 йил сентябрь
|
2) туман, шаҳар меҳнат органларини электрон имзолаш қурилмалари билан таъминлаш;
|
2023 йил октябрь
|
3) электрон имзолаш қурилмасини тўлиқ ишга тушириш.
|
2023 йил ноябрь
|
70.
|
Ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликнинг ривожланганлиги, камбағаллик, ишсизлик даражасидан келиб чиқиб «Маҳаллалар рейтинги»ни ишлаб чиқиш ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг сайтида эълон қилиб бориш.
Шунингдек, Вазирликнинг ҳукумат портали негизида ташкил этилиб, янгиланган веб-сайтида «Маҳаллалар рейтинги» модулини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил август
|
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
|
-
|
Ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликнинг ривожланганлиги, камбағаллик, ишсизлик даражасидан келиб чиқиб «Маҳаллалар рейтинги» шакллантирилиши натижасида тегишли йўналишларида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
|
|