VII. Ахборот технологияларини жорий этиш ва кўрсатилаётган Рақамли хизматлар сифати устидан самарали «Рақамли назорат»ни йўлга қўйиш
71.
|
«Ўзкомназорат» инспекцияси ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида юридик мақомга эга бўлмаган «Рақамли назорат» вазиятларни комплекс назорат қилиш марказини (мустақил ташкилий-ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган) ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2024 йил октябрь
|
«Ўзкомназорат» инспекцияси
|
Ижрочилар маблағлари
|
Давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ҳаққоний рақамлар, маълумотлар ва кўрсаткичларга эришиш ҳамда телекоммуникация тармоқларининг ҳолати, оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан реал вақт режимида тизимли мониторинг олиб бориш имконини берувчи юридик мақомга эга бўлмаган «Рақамли назорат» вазиятларни комплекс назорат қилиш марказини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритилади.
|
72.
|
Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали «IT-monitoring» тизимини ишга тушириш. Бунда:
|
|
«Ўзкомназорат» инспекцияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Ижрочилар маблағлари
|
Ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш орқали «IT-monitoring» тизими ишга туширилади.
|
1) интеграция қилиниши лозим бўлган ахборот тизимлари ва маълумотлар рўйхатини шакллантириш;
|
2024 йил ноябрь
|
2) тизимларни интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
|
2024 йил декабрь
|
3) модулни синов тариқасида амалиётга жорий этиш.
|
2025 йил август
|
73.
|
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари ҳамда почта хизматларини кўрсатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича тартибларни такомиллаштириш ҳамда рақамли хизмат ва сервислар техник фаолияти сифати ва барқарор ишлаши ҳамда ишонч телефонлари (идоравий алоқа марказлари)ва порталлар фаолияти устидан назорат ўрнатиш бўйича таклиф киритиш.
|
2023 йил сентябрь
|
Рақамли технологиялар вазирлиги,
«Ўзкомназорат» инспекцияси
|
-
|
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари ва почта хизматларини кўрсатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича тартиблар такомиллаштирилади.
|
74.
|
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражасининг инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда рейтингини шакллантириш ҳамда ҳар ярим йилликда эълон қилиб бориш.
Бунда:
1) хизмат ва сервислардан қониқиш даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
2) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақамли хизматлар ва сервислардан қониқиш даражасининг инсон омилисиз автоматик режимдаги рейтингини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш;
3) инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда рейтингни шакллантириш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.
|
2024 йил январь ойидан бошлаб доимий
|
|