Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари
|
«Ijro.gov.uz» тизимининг мобиль иловаси, мессенжери ва янги модулларини яратиш орқали тизимдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади ҳамда қўшимча функцияларни амалга ошириш имкониятлари яратилади.
Шунингдек, ҳар бир вазифа ва топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан самарали назорат ва мониторинг қилиш, ижро ҳужжатларини келишиш йўлга қўйилади.
|
24.
|
«Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини юритиш. Бунда:
|
|
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
-
|
«Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базаси яратилади ва уни юритиш тартиби белгиланади.
Бунда, «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида сақланаётган ҳужжатлар, жумладан архив ҳужжатларини «Ишончли учинчи томон» тамойили асосида тасдиқлаш вазифаси Рақамли технологиялар вазирлиги зиммасига юкланади.
|
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
|
2024 йил март
|
2) «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини жорий этиш.
|
2024 йил июль
|
25.
|
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2023 йил декабрь
|
|