Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби
Download 0.64 Mb.
|
46 31.01.2022
4-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 15. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади. (15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатларини ҳамда пудрат шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида: (16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. пудрат шартномасини акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг; (16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг; электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга; белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради. Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади. (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси харажатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади. (17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон) Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling