Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]


-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби


Download 0.64 Mb.
bet7/27
Sana14.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1268346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
46 31.01.2022

2-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби
10. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очади;
платформада рўйхатдан ўтиб, объектнинг идентификация рақамини киритади;
платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;
электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;
б) тендер ташкилотчиси:
электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;
платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;
в) талабгор:
эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг СТИР хос рақамини киритади;
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:
(10-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлигини ҳамда тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
(10-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;
Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган пудрат шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;
(10-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ёки кам эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «д» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) талабгор ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:
тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;
ушбу Низомга 2, 3, За ва 4-иловаларга мувофиқ шаклларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.
Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олади.
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ж) платформа:
оферентлар таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади. Ушбу талаб ғазначилик тизимининг амалдаги барча тегишли шартномаларига қўлланилади (пудрат шартномаси шартлари бажарилган тақдирда чегирма автоматик равишда қайтиб тикланади);
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;
баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;
электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган пудрат шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(10-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) давлат буюртмачиси электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди.
(10-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб/захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:
банк харажатлари;
акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.
(10-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling