Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]


тендер таклифини таъминлаш кафолати


Download 0.64 Mb.
bet5/27
Sana14.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1268346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
46 31.01.2022

тендер таклифини таъминлаш кафолати — тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;
тендер ташкилотчиси — қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;
электрон тендер — қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;
электрон тендер ҳужжатларитендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
қурилиш-пудрат ташкилотларининг соҳавий электрон рейтинги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг соҳалар бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси, моддий-техник базаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling