Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
КАРАНТИН КЎРИГИ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Download 1.55 Mb.
|
65 29.01.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга карантин рухсатномасини бериш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: экспорт қилувчи мамлакат — ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши учун халқаро фитосанитар талаблар асосида юбораётган мамлакат; фитосанитар талаблар — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, сотишга, йўқ қилишга ва ўсимликлар карантини объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи ҳужжат; Олдинги таҳрирга қаранг. карантин рухсатномаси — ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ёки ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. (2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Карантин рухсатномаси Агентлик томонидан берилади. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Карантин рухсатномасида белгиланган талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши Агентлик ва ҳудудий ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан назорат қилинади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) 5. Карантин рухсатномаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, унинг ўсимликлар оламига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш мақсадида берилади. 6. Карантин рухсатномаси талаб этиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Агентлик юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин рухсатномасини олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) 8. Карантин рухсатномасини бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling