Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
65-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дегазация — ўсимликлар карантини объектларини кимёвий воситалар газлари билан зарарсизлантириш (фумигация) муддати тугагандан кейин ушбу герметик ёпилган объектда заҳарли газ ҳолидаги моддаларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
карантин рухсатномаси — ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ёки ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилишига Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
фитосанитар сертификати — экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир транспорт бирлигига бериладиган ва ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотнинг ўсимликлар карантинидаги объектлар билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;
фитосанитар талаблар — ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмлар билан зарарланмаган бўлиши ва ушбу зарарли организмларни тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар;
фумигация — ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида ўсимликлар карантини объектларини кимёвий воситалар газлари билан зарарсизлантириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |