Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Карантин рухсатномасини беришга доир талаблар ва шартлар


Download 1.55 Mb.
bet16/34
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1335531
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
65 29.01.2018

2-боб. Карантин рухсатномасини беришга доир талаблар ва шартлар
9. Қуйидагилар рухсатнома бериш учун риоя этилиши мажбурий талаблар ва шартлар ҳисобланади:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан карантин қоидаларига, шунингдек фитосанитар талабларга риоя этилиши;
ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида юборилган зарур фитосанитар талаблар бажарилиши бўйича тақдимномаларни бажариш, ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўрнатилган чеклашлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар халқаро фитосанитар талабларга, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб бериши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва уларнинг ҳудудлари рўйхатига кирмаган бўлиши;
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи мамлакат ҳудудида карантин ҳолати эълон қилинмаган бўлиши;
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд бўлмаслиги;
карантин рухсатномасини бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
карантин рухсатномасини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал Агентликка тақдим қилиши.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
10. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация қилиш талаб этилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар фумигация ишларини ўтказиш учун зарур бино ва иншоотлар билан таъминлайдилар.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling