Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик


Download 1.87 Mb.
bet17/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик
17. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.
18. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
19. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасалари Қўмита ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни қонун ҳужжатларда белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади.
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Агентлик республикада чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва чорвачиликнинг бошқа тармоқлари ҳамда наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмитанинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
5. Агентлик, унинг таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Чорванасл» марказлари (кейинги ўринларда Ҳудудий марказлар деб аталади), «O’znaslchilik» давлат корхонаси ва «Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
6. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат Қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги, қисқартирилгани — «Ўзбекчорванасл» агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Аgency of «Uzbekchorvanasl» under the Veterinary and livestock development State Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — «Uzbekchorvanasl» agency;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство «Узбекчорванасл» при Государственном Комитете ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Агентство «Узбекчорванасл».
7. Агентликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100123, Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а уй.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling