Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Қўмитанинг Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобот бериши


Download 1.87 Mb.
bet15/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1578924
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
532 27.06.2019 низомии

10-боб. Қўмитанинг Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобот бериши
84. Қўмита раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси олдида Қўмита фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.
Вазирлар Маҳкамасининг соҳага масъул раҳбари Қўмита раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
85. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари олдида марказий аппарат фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.
Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, марказий аппарат фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича марказий аппаратнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якуний қоида
86. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) тузилади.
3. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида 7 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши тузилади.
Жамғарма кенгаши таркиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling