Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш 1-§. Қўмита раҳбарияти
6-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
39. Қўмита раиси: Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради. 40. Қўмита раисининг ўринбосарлари: Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Қўмитанинг ўзлари назорат қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 31 ва 32-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради. 41. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари: тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши; ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган Қўмита марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 33 ва 34-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради. 42. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари: ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган Қўмита ҳудудий бўлинмаларива идоравий мансуб ташкилотларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради. 43. Туман (шаҳар) бўлимлар раҳбарлари: туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши; ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) бўлимларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича; ушбу Низомнинг 37 ва 38-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради. 7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш 1-§. Қўмита раҳбарияти 44. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади. 45. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади. Агентлик бош директори лавозимига кўра Қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади. 46. Қўмита раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса, вазир ўринбосарига тенглаштирилади. 47. Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади. 48. Қуйидагилар: Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қўмита раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади; Қўмита марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқ ўринбосарлари, Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади; вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади; туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги жараёни якунига етгунига қадар, кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш мақсадида, Қўмита раиси бошлиқнинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш ҳуқуқига эга. 49. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари (ветеринария мутахассислиги билан боғлиқ бўлмаган лавозимлар бундан мустасно) фаолият юритади: Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари; Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, ветеринария илмий-тадқиқот институти директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория мудирлари ва бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари; Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиғи ва мутахассислари, чегара ва транспорт (участка) ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари; ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва сектор мудирлари ҳамда мутахассислари, туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария участка мудирлари ҳамда ветеринария мутахассислари; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда ветеринария мутахассислари. 50. Қўмита раиси — Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори бундан мустасно) ҳисобланади. Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади. 51. Қўмитанинг давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади. 52. Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади. 53. Туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади. 54. Ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари, тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади. 55. Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари, тегишлича Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади. 56. Давлат ветеринария инспекторлари қуйидаги ваколатларга эга: давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш; ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш; давлат ветеринария хизмати назоратидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш; темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари ҳолатининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланишни тақиқлаш; ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик, шунингдек гўшт ва сут саноати объектларидан, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш; ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик фермаларида, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи ташкилотларда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш; чегара олди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик ҳолат тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш; ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар тайёрлашини, ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва ушбу соҳадаги маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш; ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда, тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилгандан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш; ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш. Давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 57. Қўмита тизими ходимларига Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Қўмита ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling