Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Download 1.87 Mb.
|
532 27.06.2019 низомии
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
58. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади. 59. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб: топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўрадилар; ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар. 60. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан: Қўмита раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот берадилар; фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Қўмита марказий аппаратига ахборот тақдим этадилар; уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар; Қўмитанинг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар; Қўмитанинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборадилар; ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар; ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар. 61. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади. 62. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари Қўмита раиси, унинг ўринбосарларива Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар (ҳудудий бошқармалари ҳудудий ҳокимликлар олдида) олдида ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради. Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларфаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнингалоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади. 63. Туман (шаҳар) бўлимлар раҳбарлари Қўмита раиси, унинг ўринбосарларива Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар олдида туман (шаҳар) бўлимлар фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради. Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, туман (шаҳар) бўлимларифаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича туман (шаҳар) бўлимларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling