Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]
-модда. Давлат метрология назорати
Download 39.57 Kb.
|
ЎРҚ-614 07.04.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 23-модда. Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати
22-модда. Давлат метрология назорати
Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат метрология назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларининг метрологияга оид талабларга риоя этилиши устидан амалга оширилади. (22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Давлат метрология назорати: ўлчаш воситаларининг (шу жумладан эталонлар, стандарт намуналар, ахборот-ўлчаш тизимлари) ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши, прокатга берилиши, реализация қилиниши, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши; ўлчашларни бажариш услубиётларининг қўлланилиши; белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти; ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат метрология назоратини амалга оширувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қонунчиликда белгиланади. (22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.02 Метрология хизматлари] 23-модда. Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати Ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори устидан давлат метрология назорати давлат метрология хизматининг ваколатли органлари томонидан ўтказилади. Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати ўрам таркибини ўрамни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ўрамдаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар эса ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади. Ўрамларга қадоқланган товарлар миқдори устидан давлат метрология назорати суюқ ҳолдаги қадоқланган товарлар учун истеъмол идиши сифатида фойдаланиладиган ўлчамли идишларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Ўрамлардаги қадоқланган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назорати текширув хариди орқали амалга оширилиши мумкин. Download 39.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling