Иқтисодиёт / Метрология. Асиллик даражаси ишлари]
-модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати
Download 39.57 Kb.
|
ЎРҚ-614 07.04.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-модда. Махсус ваколатли давлат органининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари
8-модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати
Метрологияга оид фаолият соҳасининг давлат томонидан бошқарилишини метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборатдир. Давлат метрология хизмати махсус ваколатли давлат органи ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларидан, шунингдек Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган бўлинмалардан иборатдир. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган юридик шахслардан ва (ёки) улар ҳузуридаги бўлинмалардан (бундан буён матнда юридик шахсларнинг метрология хизматлари деб юритилади) иборат. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ҳамда метрология текширувини амалга ошириш учун ташкил этилади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларининг ҳамда юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомларда ўрнатилади. 9-модда. Махсус ваколатли давлат органининг метрологияга оид фаолият соҳасидаги ваколатлари Махсус ваколатли давлат органи: метрологияга оид фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади; мамлакатда метрологияга оид фаолият соҳасидаги минтақалараро ва тармоқлараро ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва ишчи ҳолатда сақлаб туриш қоидаларини ўрнатади, шунингдек уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлайди; ўлчаш услублари, воситалари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни белгилайди; давлат метрология текшируви ва назоратини амалга оширади, шунингдек метрологияга оид фаолият соҳасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиради; давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестрини юритади; ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан бошқа давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилади; илмий кадрлар ва муҳандис-техниклар тайёрлашни ҳамда қайта тайёрлашни ташкил этади; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади; ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этади; ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этади; Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими ишлаши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро бирликлар тизими ва бошқа мамлакатларнинг катталик бирликлари тизимлари билан уйғунлашувини таъминлайди; истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф-муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади; давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, шунингдек ташкилотлардан ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни олади. Download 39.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling