Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]


IX. Савдо комплекси фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш


Download 255 Kb.
bet15/16
Sana16.06.2023
Hajmi255 Kb.
#1518204
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
253 28.08.2012

IX. Савдо комплекси фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш
49. Савдо комплекси (чакана савдо ва хизматлар кўрсатишнинг турғун объекти) фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил 6-сон, 30-модда) 12-бандининг тўртинчи хатбошидаги «буюм бозорлари» сўзлари «бозорлар ва савдо комплекслари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорсу савдо маркази» савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 3 ноябрдаги 438-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади»;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 42-модда) 4-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Савдо комплексларида юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотилаётган барча импорт истеъмол товарларига улар томонидан товарларнинг республика ҳудудига олиб кирилганлиги фактини ва уларнинг божхона расмийлаштирувини, мувофиқлик сертификатини, божхона тўловлари ҳамда белгиланган солиқлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак бўлган тартиби белгилансин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 4-бандининг учинчи хатбошидаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «буюм бозорларида» сўзлари «бозорларда ва савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга иловада:
V бўлим номидаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари - уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда»;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси»;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилади»;
44-банддаги «буюм бозорларида» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банддаги «Буюм бозорларида» сўзлари «Савдо комплексида» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-бандининг биринчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган бозорларда» сўзлари «савдо комплексларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига
4-ИЛОВА

Download 255 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling